Темур Олимхўжаев: “Бу ўйинга жиддий тайёрланган эдик”
19 sep 2015 07:38
News
Темур Олимхўжаев: “Бу ўйинга жиддий тайёрланган эдик”
Унда қатнашган Ўзбекистон ўсмиралар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
“Бугунги ўйинга жуда жиддий тайёрланган эдик. Ўйин натижаси ҳам шунга яраша бўлди, деб ўйлайман. Фаластинга қарши саралаш турнирларида бошқа жамоани бошқарган вақтимда ўйнагандик. Шунинг учун бу мамлакат футболи менга нотаниш эмас”.
“Сўнгги ўйинга келсак, рақибимиз жиддий. Лекин биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш усун майдонга тушамиз. Айни пайтда олдимизда турган вазифа – Осиё чемпионати финал босқиси. Бунинг учун сўнгги ўйинда ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Осиё чемпионати финал босқичига йўл олсак, олдимизга Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишни вазифа қилиб қўямиз. Мен бир марта жамоамни Жаҳон чемпионатига олиб чиққанман ва яна бир марта бу ишни такрорламоқчиман”, - дейди Темур Олимхўжаев.
Comments