Тимур Кападзе Жасур Жалолиддинов ҳақида: "У ҳали терма жамоамизга ва футболимизга кўп фойда келтиради"
		
		29 may 2021 13:33
        News	
	 
				 
				Тимур Кападзе Жасур Жалолиддинов ҳақида: "У ҳали терма жамоамизга ва футболимизга кўп фойда келтиради"
Иккита ўйинда иккита гол урган Жасур Жалолиддинов мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Футболчи Озарбайжон ва Украина жамоалари дарвозасини ишғол қилди. Сўнгги пайтларда қийин кунларни бошидан кечираётган иқтидорли ярим ҳимоячининг секин-аста спорт формасига қайтаётгани қувонарли ҳолат албатта. Биз Жалолиддиновнинг ҳолати бўйича Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.
"Жасурни салоҳияти юқори. Иқтидори бор. Спорт формаси ҳам анча яхши ҳолатга келмоқда. Муҳими ўзига бўлган ишончи қайтаётгани. Бу албатта яхши. Ўйлайманки, ҳамма нарса ўзининг қўлида. Тўхтаб қолмасдан ишлашда давом этиши керак. Қанчалик иқтидорли бўлмасин, ўз устида профессионал тарзда ишламаса ортда қолиб кетади. Жасур буни яхши тушуниб турибди. Тўғри қийинчиликларга дуч келди. "Локомотив"да ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Ҳозирда "Андижон"да тўп тепиб ҳолатини яхшиламоқда. У ҳали келажакда терма жамоамизга ва футболимизга кўп фойда келтира олади",- дейди Тимур Кападзе.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments