Latest news

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  1 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

"Темир одам" "Турон"да ўйнаяпти News

"Темир одам" "Турон"да ўйнаяпти

Футболчининг меҳнати мухлисларга ҳар ҳафта ўтадиган 90 дақиқалик ўйиндангина иборат бўлиб туюлади.

Рақиб қаршисига чиққунга қадар олинадиган юкламалар, жамовий ва индвидуал машғулотда тўкиладиган тер оддий ишқибоз назаридан четда қолади. Аммо бунинг учун катта куч сарфланишини унутмаслик керак. Шу туфайли узоқ давом этадиган давравий мусобақаларда тўлиқ ўйнаш барчага ҳам насиб қилавермайди. Кимгадир жароҳатлар панд берса, кимнинг жисмоний ҳолати чарчоқ олдида ожиз қолади. Аммо кам бўлса ҳам, бу вазифани муваффақият билан уддалайдиган футболчилар йўқ эмас. Келинг, Суперлиганинг жорий мавсумидаги барча ўйинларда форма кияётган ўйинчилар ҳақида сўз юритамиз.

Юсупов ва Нестеров

Гарчи дарвозабонлар учун мавсумни тўлиқ майдонда ўтказиш нисбатан қулай бўлса-да, 21 турдан кейин фақат 2 посбонда бундай имконият қолди: "Навбаҳор" посбони Ўткирбек Юсупов ва афсонавий Игнатий Нестеров ("Қизилқум").

38 ёшли Нестеров 21 ўйинда 18 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлган, ундаги "қуруқ ўйин"лар қаторига 7 рақами туширилган.

Айни пайтда терма жамоа ихтиёрида бўлиб турган Юсупов эса 21 баҳсда 14 гол ўтказгани ҳолда 10 ўйинда дарвозасининг даҳлсизлигини таъминлаган.

Абдулла Абдуллаев

"Бунёдкор" ҳимоячиси ҳам терма жамоа йиғинида иштирок этяпти.

Жорий мавсум Суперлиганинг барча баҳсларини асосий таркибда бошлаган 24 ёшли футболчи фақат 1 бор захирага олинган (12-тур, "Сурхон" билан ўйин). Абдулла 5:1 ҳисобида "қалдирғочлар" фойдасига ҳал бўлган ўйиннинг 86-дақиқасида алмаштирилган эди.

Фаррух Сайфиев

"Пахтакор" ҳимоячиси ўз амплуасида юртимизнинг энг кучли футболчиси ҳисобланади. Айни пайтда "Пахтакор" сафида энг кўп ўйин амалиёти олаётган ҳам у.

Хюистра барча ўйинларни асосий таркибда бошлаган 30 ёшли футболчини захирага олишга олишга фақат 2 бор жазм қила олди.

Лука Чермель

"Сўғдиёна" 2021 йилнинг энг жанговар жамоаси экани ҳақида бир неча бор гапирдик. Улуғбек Бақоев шогирдлари орасида фақат 1 киши барча "жанг"ларни илк дақиқалардан бошлади.

26 ёшли сербиялик футболчи фақат 1 ўйинда захирага олинган. У 3-турдаги "Қизилқум" билан ўйиннинг 22-дақиқасида жароҳатга йўлиққани туфайли алмаштирилган эди.

"Темир одам"

Юқорида дарвозабонлардан кейин тўхталган 3 футболчимиз 1 ўйинда бўлса ҳам, захирага олингани тўғрисида маълумот бердик. Суперлиганинг жорий мавсумида фақат 1 футболчи барча учрашувларда тўлиқ ўйнаб келмоқда. Бу "Турон" ҳимоячиси Даян Поньевич ҳисобланади.

Тўлиқ мавсум ўтказиш дарвозабонлар учун нисбатан осонлигини инобатга олиб, йил якунида "Темир одам" номинациясини айнан Поньевичга берсак керак. Бунинг учун Даян чарчоқларга "dayanib" (туркча "чидаб") олдинда турган 5 турда ҳам тўлиқ ўйнаши керак бўлади.

Маълумот учун, ўтган мавсумда фақат бир киши барча ўйинларда тўлиқ ҳаракатланган эди — "Қизилқум" футболчиси Олег Толмасов. 2019 йилда эса Умар Эшмуродов ("Насаф") ва Анзур Исмоилов ("Пахтакор") юқори барқарорлик кўрсатган.

Топ-11. Катанецдан чақирув олмаган футболчилар

Author :
Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика