Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди
13 nov 2024 19:14
News
Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди
Август ойида "Реал" кипери Тибо Куртуа бошқа Доменико Тедеско қўл остида Бельгия термаси сафида майдонга тушмаслигини маълум қилганди.
Ўтган йилнинг июнь ойида бош мураббий ва голкипер ўртасида можаро келиб чиққан, натижада, Куртуа кутилмаганда Евро-2024 саралаши доирасидаги Эстония қарши ўйиндан аввал жамоа лагерини тарк этганди.
"HLN"нинг хабарига кўра, Бельгия Қироллиги футбол ассоциацияси (RBFA) бош директори Петер Виллемс Мадридда Куртуа билан учрашган ва унинг терма жамоага қайтиши борасида гап кетган.
Футболчи қарорида туриб олган: у ҳозирги бош мураббий қўл остида бошқа майдонга тушмоқчи эмас.
Link :
Source : Марио Кортегани "Твиттер" саҳифаси
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Comments