Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  0 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Тайёрмисиз, унда бошладик! News

Тайёрмисиз, унда бошладик!

2020 йилнинг январь-февраль ойларида Евро-2020 энди қандай ўтказилар экан деган савол кўпчиликда йўқ эди, менимча.

Футбол учрашувлари мухлисларсиз ўтказилиб бошланганида ҳам умид бор эди кўпчиликда. Ўтган йилнинг 17 март куни эса мусобақа расман келаси йилга қолдирилиши эълон қилинди. Орадан 1 йил жуда ҳам тез ўтиб кетди ва мана бугун нуфузли мусобақа старт олади. 

Бу сафар аввалгиларидан бошқачароқ. Мен кўрган Евро-2012 иккита давлатда, 2016 йилги мусобақа эса биргина мамлакатда ўтказилган. Евро-2020(21)нинг ажабланарли томони турнир 11 шаҳарнинг 11 стадионида бўлиб ўтади

Терма жамоаларнинг ҳам барчаси шай бўлиб улгурган. Ушбу турнирда айнан қай бир терма жамоа ғолиб бўлишини олдиндан тахмин қилиш қийин десам ажабланарсиз, лекин гапнинг рости шу. Мен 10 ёшгина бўлган Польша ва Украина майдонларида ўтказилган 2012 йилги мусобақадан аввал футбол журналистлари, мутахассислари қайси терма жамоани фаворит санаган-у, турнирда ким ғалаба қозонишини тахмин қилгани менга қоронғу. Акам 2010 йилдан бери мухлис бўлган Испания терма жамоасига, мен эса Португалияга мухлислик қилганман. Гуруҳ босқичида Германия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги баҳсда Марио Гомеснинг бош билан урган голи ҳали ҳамон ёдимда. Балотеллининг Германияга урган голидан кейинги ҳаракати, захирадан майдонга тушиб урган голлари эвазига тўпурар бўлган Фернандо Торрес – менинг ўша турнирдан ёдимда қолганлари. 

Евро-2016 да сиз Португалиянинг чемпион бўлишини тахмин қилганмидингиз? Катта эҳтимол билан йўқ. Ўша вақтларда энди кучайиб келаётган Франция турнирда фаворит саналган, 2014 йилги Жаҳон чемпиони сифатида турнирга борган Германиядан кўп нарса кутилганди. Пайет ва Роналдунинг тўқнашуви, Польша ва Уэлснинг турнирдаги иштироки ишонинг кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлганди. 

Бугун 5 йил кутилган мусобақа бошланишини интиқлик билан кутиб турибмиз. Ушбу турнирдан ҳам ёрқин хотиралар, янги кашфиёт футболчилар (агар Ренату Саншеш каби йўқолиб кетмаса кейинчалик) чиқади. Деярли барча футбол ихлосмандлари ушбу турнида кўп эҳтимол бирор терма жамоага мухлислик қилишади. Мен эса мазкур Еврони фақат ва фақат “азарт” учун кўраман. 

P.S.: “Евро-2020 кундалиги”, ўйинлардан матнли трансляциялар, қизиқарли статистик маълумотлар, турли кўрсатувларнинг барчаси – “Championat.asia”да! (реклама бериш истаги борлар учун бу ерда батафсил маълумот бор)

Author : Og'abek Samisov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика