Latest news

14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  5 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  3 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  21 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  9 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  5

Тасаввур қилинг: "Барселона" Франция чемпионатида... News

Тасаввур қилинг: "Барселона" Франция чемпионатида...

Каталония Испаниядан чиқиши борасидаги гап-сўзлар кундан-кунга авж олиб бормоқда ва агар бу содир бўлса, "Барселона" Примерони тарк этиши мумкин.

Бир неча кун олдин Франция вазири Мануэль Вальс жуда қизиқ гап айтди: "Барселона" Лига 1да? "Монако" ҳам француз лигасида ўйнаяптику, шу сабаб ...". Тўғри-да, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.


Келинг тасаввур қилиб кўрамиз, "Барселона" Франция чемпионатида...


Лига 1да чемпионлик учун кураш шиддатли бўлади

Монополялашиб бораётган француз чемпионати мухлисини йўқотиб бормоқда. Лига 1 чемпиони ким бўлишини кўпчилик аввалдан билади. На "Лион", на "Монако" ва на "Марсель" бу ҳақида хатто ўйлай олмайди ҳам. Етакчилар сафида бораётган "Анже" ва "Кан"ни даъвогар сифатида санаш абсурд бўлар эди.


ПСЖ рақобатдан ташқарида. Уларнинг асосий рақиби - ўзларидир. Лоран Блан шогирдлари Чемпионлар лигаси ўйинларига мослашиб бормоқда, аммо мамлакат чемпионатида эса ярим куч ишлатиляпти. Қатар тўлаяпти, шу сабабли мусиқани Қатар буютиради. Лига 1да ҳозирча ҳеч ким Қатарнинг таклифидан устунроқ шартнома таклиф қила олмайди.


"Барселона" айнан шундай жамоа ва улар ПСЖ ҳаёлларини йўққа чиқариши мумкин. Қатарликлар бир неча йилдан бери "Барселона"ни маблағ билан таъминламоқда. Демак, ПСЖга ҳақиқий рақиб топилади.


Янги французча "классико"

Келинг очиқчасига айтай, "Марсель"нинг ҳозирги ҳолати парижликлар билан курашиш учун талабга жавоб бермайди ва "Марсель" - ПСЖ учрашувининг аҳамияти катта эмас. Ундан кўра, мухлислар "Марсель" - "Лион" ўйинини томоша қилишни афзал кўришади. Чунки бу баҳсда нимадур ҳал бўлиши мумкин.

Етар, бас! "Барселона"нинг Франция чемпионатида иштирок этиши янги супербаҳсни юзага келтиради. Энди соврин тақдири фақатгина "Парк де Пренс"да эмас, балки "Камп Ноу"да ҳам ҳал бўлади. Катта стадион, ажойиб тарихга эга клуб Лига 1 дунёсига кўп нарса бериши мумкин. "Барса" - ПСЖ ўйини янги "классико" бўлиш эҳтимоли жуда катта. Бундай учрашувлар Чемпионлар лигасидагина бўлиб қолмай, лига доирасида ҳам ўтказилади.



Жаҳоннинг энг яхши футболчилари Лига 1да

Франция чемпионатидаги юқори даражали футболчиларнинг сони анча ортади. Златан Ибрагимович телекамералар ва фотоаппаратлар обьективининг ягона нишони бўлишдан тўхтайди ва Неймар, Лионель Месси, Луис Суарес, Андрес Иньеста ва бошқа юлдузлар ҳам франуз ОАВда тинимсиз муҳокама қилинади. 


Франция футболига бўлган қизиқиш ортади ва телеҳуқуқлардан келаётган фойда сезиларли даражада кўпаяди. "Марсель" президенти Венсан Лябрюн эса инглиз Премьер-лигаси жуда кўп пул топаётгани ва улардан француз клубларига ҳеч нарса қолмаётгани ҳақида гапиришдан тўхтайди.


"Лорьян" Харри Кейнни харид қила олади, "Канн" Анди Ледор учун харидор қидирмайди, "Лион" эса янги стадион қурилиши учун қарзлардан жуда тез қутилади ва ҳақиқий юлдузларни сотиб олишга имкони бўлади.


Лига 1ни зерикарли дейишмайди

Аслида чемпионат зерикарли эмас, лекин чемпионатга "Барселона" қўшилса ҳам уни шундай атайдиганлар топилади. Менимча, улар ҳасад қилишади. "Барселона" бир соат ичида ҳар қандай чемпионатни машҳур қила олади.


Бунинг барчасини яна бир таҳлил қилиб, орзуларни кўпайтириб юборганимни сездим. Лига 1 машҳур бўлиб кетиши мумкин, аммо ҳақиқий ҳаётга қайтиш керак. 


Агар "Барселона" Франция чемпионатига ўтсачи? Буни кузатиш жуда қизиқ бўлади. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика