Latest news

01:50ЕЧЛ. "Интер" - "Бавария" 2:2 (онлайн ҳисоб)  14 01:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" жавоб ўйинида "Арсенал"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  231 00:30"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириш арафасида  4 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  0 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  4 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  9 21:40Россия кубоги. "Динамо" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда!  4 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  12 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  1 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди News

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

«Хоразм» — «Бухоро»

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Хоразм» — «Бухоро» учрашувининг 85-дақиқасида «Хоразм» жамоаси бош директори Рўзимбой Аҳмедов ҳамда «Бухоро» жамоаси бош мураббийи Улуғбек Бакаевлар ўзаро ҳақоратли сўзлар ишлатиб тортишганлиги ва провокацион ҳаракатлар қилганлиги ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Рўзимбой Аҳмедовга (Хоразм) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, Улуғбек Бакаевга (Бухоро) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Бунёдкор» — «Сурхон»

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Бунёдкор» — «Сурхон» учрашувида «Сурхон» жамоаси ёрдамчи мураббийи Станислав Кудряшов Лига комиссарининг қатор огоҳлантиришларига қарамай, махсус лицензияни тақмасдан кўп бора техник ҳудудни тарк этганлиги ва давомий кўрсатмалар берганлиги ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Станислав Кудряшовга (Сурхон) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

«Машъал» — «Сўғдиёна»

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Машъал» — «Сўғдиёна» учрашуви мобайнида «Машъал» жамоаси техник директори Дилявер Ваниев учрашув комиссари огоҳлантиришларига қарамасдан бош мураббий ёнида давомли турганлиги ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Дилявер Ваниевга (Машъал) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Машъал» — «Сўғдиёна» учрашуви мобайнида «Машъал» жамоаси мураббийлари Элдор Исабоев ва Фарҳод Ёров ҳамда «Сўғдиёна» жамоаси мураббийи Улуғбек Боқиевлар комиссар огоҳлантиришларига қарамасдан ЎзПФЛ томонидан тақдим этилган аккредитациясиз техник ҳудудда ҳаракатланганлиги ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Элдор Исабоев ва Фарҳод Ёровга (Машъал) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, Улуғбек Боқиeвга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Навбаҳор лочинлари» — «Андижон»

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» — «Андижон» учрашувидан сўнг «Навбаҳор лочинлари» жамоаси ходими Абдурауф Ғуломов техник ҳудудда тамаки чеккани ва ўйин мобайнида учрашув комиссарига қўпол равишда муомала қилганлиги ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдурауф Ғуломовга (Навбаҳор лочинлари) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари»—«Андижон»учрашувининг 72-дақиқасида «Андижон» жамоаси футболчиси Мирзад Меҳанович тўп учун кураш вақтида рақибга тажовузкор ҳаракати учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Мирзад Меҳановичга (Андижон) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» — «Андижон» учрашувининг 90+6-дақиқасида «Навбаҳор лочинлари» жамоаси футболчиси Саидазамат Мирсаидов ҳамда «Андижон» дарвозабонлар мураббийи Қобилжон Олимжонов ўзаро ҳақоратли сўзлар ишлатиб тартибсизлик келтириб чиқарганлиги ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Саидазамат Мирсаидовга (Навбаҳор лочинлари) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, Қобилжон Олимжоновга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» — «Андижон» учрашувининг 45+3-дақиқасида «Навбаҳор лочинлари» жамоаси футболчиси Шоҳмалик Комилов бурчак тўпи олиш жараёнида мухлислар отган лентани мухлисларга қарата улоқтириб, мухлислар норозилигига сабаб бўлганлиги ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шоҳмалик Комиловга (Навбаҳор лочинлари) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» — «Андижон» учрашувида «Навбаҳор лочинлари» жамоаси ўйинни ташкил қилишдаги кўплаб камчиликларга йўл қўйган, жумладан, томошабинлар елим идишлар ва ёндиргичларни майдонга улоқтирганлиги, техник зонада учрашув қайдномасига кирмаган кўплаб ходимларнинг тўпланиб, тартибсизликлар келтириб чиқаргани ва медиа трибунага махсус аккредитацияга эга бўлмаган одамларнинг кирганлиги ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, «Навбаҳор лочинлари» клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Андижон» — «Насаф»

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги «Андижон» — «Насаф» учрашувида «Андижон» жамоаси ўйинни ташкил қилишдаги кўплаб камчиликларга йўл қўйгани, жумладан, ўйин олди расмий митингда клуб вакилларининг иштирок этмаганлиги, таъмирлаш кеч тугаганлиги сабаб функционал хоналардан фойдалана олинмаганлиги, талаб этилган жойларда Wи-Фи ўрнатилмагани, майдондаги дарвозаларнинг ўлчамлари хато эканлиги, хавфсизлик чораларига амал қилинмаганлиги, лицензиясиз шахсларнинг техник зонада юрганлиги, Миллий гвардия дрони хавсизликка амал қилмасдан учирилганлиги ва учрашувдан сўнг икки мухлиснинг майдонга югуриб тушиши каби камчиликлари аниқланган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, «Андижон» клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Бухоро» — «Қизилқум»

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги «Бухоро» — «Қизилқум» учрашувининг 56-дақиқасида «Бухоро» жамоаси футболчиси Ширинбой Абдуллаев вақт чўзганлиги учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ширинбой Абдуллаевга (Бухоро) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

ОКМК — «Пахтакор»

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги ОКМК — «Пахтакор» учрашувининг 90-дақиқасида ОКМК жамоаси футболчиси Аброр Саримсоқов вақт чўзганлиги учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-инизом қўмитаси қарорига кўра, Аброр Саримсоқовга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Динамо» — «Машъал»

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги «Динамо» — «Машъал» учрашувининг 73-дақиқасида «Динамо» жамоаси футболчиси Равшанбек Ягудин вақт чўзганлиги учун сариқ карточка олган ҳолат қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Равшанбек Ягудинга (Динамо) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сўғдиёна» — «Навбаҳор лочинлари»

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги «Сўғдиёна» — «Навбаҳор лочинлари» учрашувининг 57-дақиқасида «Сўғдиёна» жамоаси футболчиси Эҳсони Паншанбе ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган ҳолат қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Эҳсони Паншанбега (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

«Қўқон-1912» — «Шўртан»

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Қўқон-1912» — «Шўртан» учрашувининг 65-дақиқасида «Шўртан» жамоаси футболчиси Комрон Сайдазимов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Комрон Сайдазимовга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Машъал» — «Сўғдиёна»

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Машъал» — «Сўғдиёна» учрашувининг 75-дақиқасида «Машъал» жамоаси футболчиси Муҳаммадали Алиқулов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муҳаммадали Алиқуловга (Машъал) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Навбаҳор лочинлари» — «Динамо»

Суперлига чемпионатининг 1-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» — «Динамо» учрашувининг 45+1-дақиқасида «Динамо» жамоаси футболчиси Анваржон Ҳожимирзаев тўп учун курашда симуляция ишлатгани учун сариқ карточка олган ҳолат қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Анваржон Ҳожимирзаевга (Динамо) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Хоразм» — «Бухоро»

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Хоразм» — «Бухоро» учрашувида «Суперлига ва Пролига регламенти»нинг тегишли бандида мезбон клуб ўйин тугаши билан 120 дақиқа ичида инспекторга ҳамда 24 соат ичида Лигага учрашувнинг рақамли шаклдаги видеоёзувини талаб қилинган форматда тақдим этиши шартлиги белгиланган бўлсада, «Хоразм» клуби томонидан мазкур учрашув видео тасвирга олинмагани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, «Хоразм» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Пахтакор» — «Динамо»

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Пахтакор» — «Динамо» учрашувида «Пахтакор» клуби томонидан ўйин бошланиш аввалида футбол майдони ва унга туташ ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ишлари лозим даражада бажарилмагани, оқибатда турли тартибсизликлар вужудга келганлик ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, «Пахтакор» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионати

«Шўртан U-21» — «Бунёдкор U-21»

U-21 чемпионатининг 2-тури доирасидаги «Шўртан У-21» — «Бунёдкор U-21» учрашувининг 90+3-дақиқасида «Шўртан U-21» жамоаси футболчиси Бекжон Раҳматов тўпсиз вазиятда рақиб футболчисининг ўёғига тажавузкор ҳаракат билан тепганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бекжон Раҳматовга (Шўртан U21) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

U21 чемпионатининг 2-тури доирасидаги «Шўртан U-21» — «Бунёдкор U-21» учрашувидан сўнг «Бунёдкор U-21» жамоаси мураббийи Суннатилла Мамадалиев биринчи ёрдамчи ҳакам шанига номақбул сўзлар билан ҳақорат қилганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Суннатилла Мамадалиевга (Бунёдкор U21) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

«Пахтакор U21» — «Динамо U21»

U21 чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Пахтакор U21» — «Динамо U21» учрашувининг 90+1-дақиқасида «Пахтакор U21» дарвозабонлар мураббийи Анвар Рашидов ёрдамчи ҳакамни ҳақорат қилгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Анвар Рашидовга (Пахтакор U21) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

«Бухоро U21» — «Қизилқум U21»

U21 чемпионатининг 2-тури доирасидаги «Бухоро У21» — «Қизилқум U21» учрашувининг 75-дақиқасида «Қизилқум U21» жамоаси футболчиси Шаҳзод Туропов ҳакам қарорига эътироз билдириб, сариқ карточка олганлиги ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шаҳзод Туроповга (Қизилқум U21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U21 чемпионатининг 2-тури доирасидаги «Бухоро U21» — «Қизилқум U21» учрашувининг 62-дақиқасида «Қизилқум U21» жамоаси бош мураббийи Акмал Рустамов ҳакам қарорига эътироз билдириб, сариқ карточка олганлиги ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Акмал Рустамовга (Қизилқум U21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Андижон U21» — «Насаф U21»

U21 чемпионатининг 2-тури доирасидаги «Андижон U21» — «Насаф U21» учрашувининг 90+2-дақиқасида «Насаф U21» жамоаси мураббийи Зафар Холмуродов ҳакам қарорига эътироз билдириб, сариқ карточка олганлиги ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Зафар Холмуродовга (Насаф U21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сўғдиёна U21» — «Навбаҳор лочинлари U21»

U21 чемпионатининг 2-тури доирасидаги «Сўғдиёна U21» — «Навбаҳор лочинлари U21» учрашувининг 81-дақиқасида «Сўғдиёна U21» футболчиси Абдулатиф Кудратов ҳакам қарорига эътирози сариқ карточка олган ҳолат қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдулатиф Кудратовга (Сўғдиёна U21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сурхон U21» — «Хоразм U21»

U21 чемпионатининг 2-тури доирасидаги «Сурхон U21» — «Хоразм U21» учрашувининг 41-дақиқасида «Хоразм U21» футболчиси Искандар Бўсинов ҳакам қарорига эътироз билдириб, сариқ карточка олганлиги ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Искандар Бўсиновга (Хоразм U21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«ОКМК U21» — «Пахтакор U21»

U21 чемпионатининг 2-тури доирасидаги «ОКМК U21» — «Пахтакор U21» учрашувининг 84-дақиқасида ОКМК U21 футболчиси Шаҳбозбек Абдувалиев ҳакам қарорига эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шаҳбозбек Абдувалиевга (ОКМК U21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Хоразм U21» — «Бухоро U21»

U21 чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Хоразм U21» — «Бухоро U21» учрашувининг 44-дақиқасида «Хоразм U21» жамоаси футболчиси Бунёдбек Матрасулов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олган ҳолат қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бунёдбек Матрасуловга (Хоразм U21) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Аёллар Олий лигаси

«Сўғдиёна-W» — «Локомотив-W»

Аёллар Олий лигаси мусобақасининг 2-тури доирасидаги «Сўғдиёна-W» — «Локомотив-W» учрашувининг 58-дақиқасида «Локомотив-W» жамоаси футболчиси Нодира Искандарова тўпсиз вазиятда рақиб ўйинчиси юзига қўли билан зарба бергани ҳамда «Сўғдиёна-W» жамоаси футболчиси Рамина Юсупова бошқа бир рақиб футболчининг юзига зарба бергани учун ҳар иккала футболчи майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нодира Искандаровага (Локомотив-W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, Рамина Юсуповага (Сўғдиёна-W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

«Пахтакор-W» — «Сурхон-W»

Аёллар Олий лигаси мусобақасининг 2-тури доирасидаги «Пахтакор-W» — «Сурхон-W» учрашувнинг 45+5-дақиқасида «Пахтакор-W» жамоаси футболчиси Маҳзуна Абдукаримова тўпсиз вазиятда рақибнинг қорин қисмига оёғи билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Маҳзуна Абдукаримовага (Пахтакор-W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

«Бунёдкор-W» — ОКМК-W

Аёллар Олий лигаси мусобақасининг 2-тури доирасидаги «Бунёдкор-W» — ОКМК-W учрашувининг 90+1-дақиқасида «Бунёдкор-W» жамоаси футболчиси Озода Ҳожиева тўп учун курашдан сўнг ётган ҳолатда рақибга қасддан оёғи билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Озода Ҳожиевага (Бунёдкор-W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

ОКМК-W —«Сўғдиёна-W»

Аёллар Олий лигаси мусобақасининг 3-тури доирасидаги ОКМК-W —«Сўғдиёна-W» учрашувининг 90+4-дақиқасида «Сўғдиёна-W» жамоаси бош мураббийи Анвар Алматов ҳакамни ҳақорат қилгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Анвар Алматовга (Сўғдиёна-W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларни ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, профессионал бўлишга чақирамиз. Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз!

Rating:    

Comments

   
08 apr 22:48:44
BarsAndijon
Андижон уйинчиси 2та уйинга навбахор уйинчисига жарима 2хил карор!
   
08 apr 13:06:48
25 070 LAA
Maqsad soqqa qilish ekanligi aniq. Endi bir uchini suqib oldi, qolganiga 6 oydan 1 yilgacha uy qamog'i yoki falon million jarima joriy etsa bu ham yaxshigina daromad buladi. Otdan qolma eshshagim , deb har bir komissarga plan qo'yinlar, tirnoq tagidan kir qidirib jarima yozib ketovirsin. Eh kallalaringa sanlarni......
   
08 apr 12:38:13
ArsaBarsa
Hakam qaroriga e'tiroz bildirib yevropada ham murabbiylar sariq oladi lekin jarima qo'llanmaydiku. Nima endi tortishmasdan jim o'tirish kerakmi? Bahslashish ham futbolning bir qismiku
   
08 apr 10:52:59
Samarkanets
Bu oddiy xalq tugul endi futbolchilargayam gapirish ta'qiqlanibdida
   
08 apr 10:36:22
Ziyod Pazilov
Bu tartib intizom qoʻmitasi mutassadilarini vodiy klublarini sindirish degan fikr miyyasini band qilib olgan koʻrinadida
   
08 apr 10:35:12
Ziyod Pazilov
Xa
   
08 apr 10:34:59
Ziyod Pazilov
Xa
   
08 apr 10:17:51
Fanat_Euro_football
Agar bizni superligada Gattuzo o'ynaganida bir sezonda 10 ta atrofida maydonga tushar ekan qogan payt jazo o'tayotgan bo'lar ekan topgan puli jarima to'lashga ketar ekan.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика