Latest news

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  8 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  118 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА учрашувидан 10 та факт News

Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА учрашувидан 10 та факт

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида БАА билан куч синашди.

 Қизиқарли кечган ўйинда мезбонлар 1:0 натижасида зафар қучди. Қуйида мазкур қарама-қаршиликдан бир нечта фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Uzbekistan

Otabek Shukurov - 76'

World Cup Qualification AFC 3rd Round Grp. A . Round 4

15/10/2024, 20:00

0
:
1
Finished

UAE

Stadium: 32773 spectators

45'
90'
60'  Azizbek Turgunbaev (Khoziakbar Alidzhanov)
70'  Abdulla Abdullaev (Bobur Abdikhalikov)
76'  Otabek Shukurov
90'  Abbosbek Fayzullayev (Khozhimat Erkinov)
90'  Sherzod Nasrulloev
65'  Abdulla Hamad
70'  Tahnoon Al Zaabi (Isam Faiz)
70'  Caio (Bruno)
83'  Abdulla Idrees (Ali Saleh)
83'  Marcus Meloni (Mackenzie Hunt)
90'  Ali Saleh

1. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Тошкентда БАА терма жамоасидан устун келди. Бунга қадар кечган 4 та учрашувнинг 3 тасида рақиблар ғалаба қозонган бўлса, 1 та ўйинда дуранг қайд этилган. 

2. "Оқ бўрилар"нинг мағлубиятсиз серияси 17 та учрашувга етди. Вакилларимиз сўнгги бор 2023 йилнинг 10 сентябрь куни сафарда АҚШга мағлубиятга учраганди. 

3. Отабек Шукуров ўзаро учрашувларда БАА дарвозасига гол урган 14-футболчи бўлди. Ўзаро ўйинлардаги тўпурарларимиз билан танишинг. 

Игорь Сергеев 3

Николай Ширшов 2

Сервер Жепаров 2

Тимур Кападзе 1

Наврўзбек Алимов 1

Шохруҳ Гадоев 1

Максим Шацких 1

Равшан Базаров 1

Фарҳод Тожиев 1

Санжар Турсунов 1

Шуҳрат Мақсудов 1

Нўъмон Ҳасанов 1

Виктор Карпенко 1

Бобир Абдихолиқов 1

5. БАА терма жамоаси 10 йилдан сўнг Тошкентга келди. Жамоалар сўнгги бор 2014 йил "Бунёдкор" стадионида тўқнаш келишган ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишган. 

6. Отабек Шукуров терма жамоа либосидаги 73-учрашувида 8-голини урди.

7. Ўзбекистон 10 йилдан сўнг БАА билан ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Сўнгги бор 2014 йил ўртоқлик учрашувида терма жамоамиз рақибни 4:0 ҳисобида енгганди. 


8. БАА терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашида меҳмондаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Амирликлар сафардаги 4 та ўйиннинг барчасида 3 очко қўлга киритган эди. 

9. "Оқ бўрилар" Осиё кубогидан сўнг илк бор рақиб дарвозасига пенальтидан гол урди. 

10. Ўзбекистон Тошкентдаги кетма-кет 3 та ўйинда дарвозасидан гол ўтказмади. 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика