Тарихда илк бор Про лига баҳсида ВАР ишлайди
04 oct 2023 15:01
News
Тарихда илк бор Про лига баҳсида ВАР ишлайди
Жорий мавсумдан эътиборан тарихда илк бор — Ўзбекистон Про лигаси баҳсида ВАР технологияси ишлайди.
Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг саъй-ҳаракатлари натижасида ЎзПФЛ билан ҳамкорликда ушбу мусобақанинг 20-туридан ўрин олган марказий, Суперлига йўлланмаси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган “Қўқон-1912” – “Динамо” баҳсида видео ассистентлар хизматидан фойдаланилади.
Шунингдек, келаси мавсумдан бошлаб ВАР Про лиганинг ҳар бир турида, имкон қадар кўпроқ учрашувларда ишлаши режа қилинган", - деб ёзади Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази матбуот хизмати.
Link :
Source : ЎзФҲМ матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments