Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  4 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  23 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Тарихда бугун: Пенальтини уролмаган Исма, асабий Шота ва Козак, Бақоевдан эможибоп эмоциялар. "Бухоро" "Пахтакор"ни мағлуб этган баҳсдан ажойиб кадрлар News

Тарихда бугун: Пенальтини уролмаган Исма, асабий Шота ва Козак, Бақоевдан эможибоп эмоциялар. "Бухоро" "Пахтакор"ни мағлуб этган баҳсдан ажойиб кадрлар

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнига қўл ургандик.

Фото Тарихда бугун: Юлдузли таркибга эга "Локомотив" Фозил Мусаев ўйнаган "Сепахон"га қарши

Бугун Суперлиганинг яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

Суперлига-2016 5-тури доирасида "Бухоро" жамоаси ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилганди. Ўша учрашувни ёритиш учун "Championat.asia" сайти ходимлари ҳам Бухорога боришганди, шу жумладан мен ҳам. Жуда қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган, воқеалар ва эмоциялар тўла учрашувдан бир қулоч ажойиб кадрларни тарихга мухрлагандим. Қуйида 2 йил олдин айнан шу санада ўтган ўша беллашувдан ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвоқе, Бақоев бошчилигидаги бухороликлар биринчи босқичда жуда яхши ўйинлар ўтказишган, аммо иккинчи босқичда кўпроқ молиявий муаммолар сабаб жамоа издан чиқиб кетганди. "Бухоро"


Суперлига-2018
5-тур, 06.04.2018
"Бухоро" стадиони
"Бухоро" – "Пахтакор" 1:0
Ҳакамлар:
Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З.Абдураҳмонов (Андижон), Н.Қосимов (Қарши).
Назоратчи – Б.Тоғаев (Тошкент).
Комиссар – М.Саидқосимов.
Гол: Саламат Қутибоев (Арслонмурод Омонов) 43.
Амалга оширилмаган пенальти: Исмоил Гонсалвеш 38 (ноаниқ)

"Бухоро": 30.Асилбек Аманов, 7.Арслонмурод Омонов (77.Жавоҳир Қаҳрамонов, 58), 8.Саламат Қутибоев, 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов, 14.Баҳодир Насимов (22.Шаҳбоз Эркинов, 67), 16.Артём Филипосян, 18.Шавкат Муллажонов (5.Марко Клисура, 83), 27.Роббим Ҳасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 89.Сергей Русецский.
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 3.Бобиржон Амонов, 19.Анваржон Жўраев, 21.Хуршид Олимов, 55.Раҳматулло Бердимуродов, 86.Азиз Ибрагимов.

"Пахтакор": 25.Элдор Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Шерзод Аъзамов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Исмоил Гонсалвеш (20.Жасур Ҳакимов, 77), 22.Жасур Яхшибоев (27.Достон Ибрагимов, 86), 29.Владимир Козак, 55.Марко Симич, 77.Тьяго Безерра, 80.Ростин Гриффитс (10.Жамшид Искандеров, 83).
Захира: 12.Александр Лобанов, 8.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 21.Камолиддин Тожиев, 28.Станислав Андреев, 34.Фарруҳ Сайфиев.

Огоҳлантиришлар: А.Филипосян 37, Б.Насимов 56, С.Шихов 72, Ш.Саломов 82, А.Омонов 85 - Ш.Аъзамов 56, Р.Гриффитс 59, В.Козак 69, И.Гонсалвеш 73, Ж.Ҳакимов 90+1.

 

Учрашувни Темур Тўхтасинов бошчилигидаги андижонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борганди.


Ҳозир 2 йил олдин Бухорода асосий таркибда тушганлардан 4 нафаригина "Пахтакор"да қолган (Аъзамов, Суюнов, Машарипов, Козак).


"Бухоро"да эса фақатгина 28-рақамдаги Эргаш Исмоилов ҳамон шу ерда, қолганлар бошқа клубларга ўтиб кетишган.


"Намасте".


Саламат Қутибоев "Пахтакор" ўйинчилари қуршовида.


Ўша куни "Бухоро" стадиони деярли тўлганди.


Яхши кадр 1.


Меҳмонлар мухлислари.


Яхши кадр 2.


Ҳаводаги кураш.


Ўша пайтда "Бухоро" сардори бўлган Шавкат Саломов бугунги кунда "Сурхон" сардори.


Шунчаки кадр.


30-дақиқада Саломовнинг пасидан кейин Насимов яқин масофадан ноаниқ зарба берганидан кейин.


37-дақиқада Исмаил Гонсалвеш бухороликлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини ноаниқ амалга оширган.



Голга айлантирилмаган пенальтидан 6 дақиқа ўтиб Арслонмурот Амоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Саламат Қутибоев кучли зарба билан Элдор Суюнов дарвозасига жойлаб қўйганди.



Гол қувончи.


Бақоев ва Саломов)


Пенальтини уролмаган Исма нимадан норози?


Асабий Владимир Козак.


Амонов жароҳат олган вазият.

Шота ҳам асабийлаша бошлади.


Энди эса Улуғбек Бақоевдан эможиларбоп эмоциялар)


Элдор нима қилиб юрибди?))


"Пахтакор"ни ўтказиб юборилиши мумкин бўлган иккинчи голдан Шерзод Аъзамов қутқариб қолганди.


Бақоев ўша куни авжига чиққанди)


Бунақанги ғалабадан кейин исландча хук ҳам зўр чиқади.


Матбуот анжуманида ҳам кадрларни шкаладлари олинган;)


Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика