Latest news

20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  2 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  0 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  12 18:45Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 3:0 (матнли трансляция)  13 18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  5 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  11 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  6

Тарихда бугун: Либоси йиртилган Исма, ҳаводаги посбон, сўнгги сонияларда ҳужумга борган "Навбаҳор" дарвозабони News

Тарихда бугун: Либоси йиртилган Исма, ҳаводаги посбон, сўнгги сонияларда ҳужумга борган "Навбаҳор" дарвозабони

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: Бикмаевнинг бенефиси, 2та пенальти, 8та гол ва гуруҳдаги охирги ўрин

Бугун Суперлиганинг яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

Суперлига-2018 8-тури доирасида ўзига хос принципиал рақиблар ўзаро тўқнаш келишган. Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" ўз майдонида Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Навбаҳор"ни қабул қилган. 17 мингдан зиёд мухлис бевосита стадиондан кузатган жуда қизиқарли ва кескин курашлар ва воқеаларга бой ўтган учрашувдан бир қулоч ажойиб кадрларни тарихга мухрлагандим. Қуйида 2 йил олдин айнан шу санада ўтган ўша беллашувдан ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


Дарвоқе, Суперлига-2018нинг якуний жадвалида "Пахтакор" иккинчи, "Навбаҳор" эса учинчи ўринни банд этган.

Суперлига-2018
8-тур
, 25.04.2018
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 17456 томошабин
"Пахтакор" – "Навбаҳор" 1:0
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов (Тошкент), Х.Шодмонов (Тошкент), А.Буров (Бухоро), Ф.Янсупов (Тошкент).
Гол: Тиаго Безерра 77 (пас Жалолиддин Машарипов).

"Пахтакор": 25.Элдор Суюнов, 29.Владимир Козак, 55.Марко Симич, 4.Шерзод Аъзамов, 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Азим Аҳмедов (80.Ростин Гриффитс, 90+2), 8.Дилшод Раҳматуллаев, 9.Жалолиддин Машарипов (22.Жасур Яхшибоев, 82), 18.Баҳром Абдураҳимов, 77.Тиаго Безерра, 11.Исмоил Гонсалвеш.
Захира: 12.Александр Лобанов, 10.Жамшид Искандеров, 20.Жасур Ҳакимов, 21.Камолиддин Тожиев, 27.Достон Ибрагимов, 28.Станислав Андреев, 34.Фарруҳ Сайфиев.

"Навбаҳор": 45.Акбар Тўраев, 6.Остон Ўрунов (9.Дилшод Жабборов, 81), 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Зоҳир Пиримов (23.Беҳруз Садиллоев, 80), 15.Азамат Алланиёзов (17.Сардор Сулаймонов, 64), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзамжон Алиев, 24.Давронбек Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Томислав Пайович, 44.Дарко Станоевич.
Захира: 68.Маматхонов Мирзоҳид, 8.Аюбхон Нўмонов, 12.Ненад Иньац, 20.Шоҳзамон Хайруллаев, 27.Равшан Дўстматов.

Огоҳлантиришлар: Ж.Машарипов 72, Б.Абдураҳимов 87, М.Симич 90 - Т.Пайович 72, Ж.Меҳмонов 74, Д.Жабборов 81, Д.Станоевич 86.

"Пахтакор" ҳам, "Навбаҳор" ҳам миллий чемпионатимизнинг барча мавсумларида иштирок этиб келаётган клублар.


2 йил олдинги учрашувда асосий таркибда тушганлардан бугунги кунда фақат икки нафари ҳамон "Навбаҳор"да. Булар: Азиз Турғунбоев ҳамда Мирзоҳид Ғофуров.


"Пахтакор"дан эса ўша куни ўйинни бошланғич таркибда бошлаганлардан Э.Суюнов, В.Козак, Ш.Аъзамов ҳамда Ж.Машариповлар ҳозир ҳам "шерлар" шарафини ҳимоя қилишмоқда. 2 йил олдин тошкентликлар сафида тўп тепган Азим Аҳмедов эса ҳозирда "Навбаҳор" сардори ҳисобланади.


Мўминжонов vs Арвеладзе.


Илҳом Мўминжонов, Анвар Солиев ва Владимир Андреев.


"Насаф"да ёрқин ўйинлари билан танилган Баҳром Абдураҳимов "Пахтакор" асосий таркибидан муқим жой ололмаганди.


Намангандан Тошкентга келган мухлислар.


Азиз Турғунбоев ўзини кўрсата бошлаган пайтлар эди.


Учрашувни стадиондан 17456 нафар томошабин кузатиб борганди.


Суперлигада ҳимоячилар учун энг бош оғриғи бўладиган ўйинчи Жалолиддин Машарипов.


Тўп учун кураш доим кемкин тус олади.


Дарко Станоевич.


Мирзоҳид Ғофуров Суперлига-2018да 16та тўп киритган Исмоил Гонсалвешга қарши.


- Кейинги мавсум мени "Пахтакор"га чақиришади?
- Мени ўрнимгами?


Яхши кадр;)


Тиаго Безерра тиниб-тинчимас ўйинчи эди, юқори даражали легионер бўлмаса-да, ундаги азарт унча-мунчасида йўқ. Унинг Суперлига-2018 тўпурари бўлишижа ҳам айнан интилувчанлик ва азарт бош омил бўлган деб ўйлайман.


Икки "дев" Остон Ўрунов ва Дарко Станоевичнинг орасига тушиб қолган Баҳром Абдураҳимов.


Мўминжоновни кайфияти аъло.


Арвеладзе эса нимадандир норози.


Либоси йиртилиб кетган Исма.


Исмага дарҳол бошқа форма берилди.


Бу дарвозабонга кейинроқ яна тўхталамиз...


Ўша куни киритилган ягона голга ассистентлик қилган Жалолиддин Машарипов.


Баланд бўйли ва жисмонан бақувват марказий ҳимоячилар Дарко Станоевич ҳамда Томислав Пайович.


Икки жамоа етакчилари иштирокида яхши кадр.


Остон Ўрунов анча-мунча рақибларни ортидан югуртириб юрарди.


77-дақиқада Машариповнинг пасидан кейин Безерра ҳисобни очганди. Бу гол ягона бўлиб қолди.


Ҳаводаги посбон. Ажойиб кадр.


Одатда Даврон Ҳошимов рақибларни йиқитарди, бу сафар акси)


Учрашувнинг сўнгги сонияларида "Навбаҳор" дарвозабони Акбар Тўраев ҳужумга борди. Кўриб турганингиздек у ҳаводаги курашни ютишига бир бахя қолганди.


Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика