Latest news

19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  0 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  0 19:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан, "Олимпик-MobiUz" "Локомотив" билан ўйнамоқда  0 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  2 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  1 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  3 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0

Тарихда бугун: Бикмаевнинг бенефиси, 2та пенальти, 8та гол ва гуруҳдаги охирги ўрин News

Тарихда бугун: Бикмаевнинг бенефиси, 2та пенальти, 8та гол ва гуруҳдаги охирги ўрин

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: "Уч бошли аждар". "Бунёдкор" 3 йиллик танаффусдан кейин ОЧЛда ғалаба қозонган ўйин

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2017 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "A" гуруҳидан жой олган "Локомотив" "Ал Таавон" (С.Арабистони), "Истиқлол" (Эрон) ва "Ал Аҳли" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Афсуски, ўшанда Мирко Йеличич ва Андрей Микляев бошчилигидаги "темирйўлчилар" гуруҳда 5 очко билан охирни ўринни банд этишган. "Ал Таавон" ҳам худди шунча очко тўплаган, бу икки жамоанинг тўплар нисбати ҳам бир хил бўлган: 7-12. Ўзаро ўйинлардаги устунлик эвазига саудияликлар учинчи бўлишган. Саудия Арабистонида ўтказилган учрашувда мезбонлар "Локо"ни Талал Ал Абсининг ягона голи эвазига мағлуб этишган. Тошкентдаги баҳсга эса қуйида тўхталамиз.


ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичининг 5-турида "темирйўлчилар" ўз майдонларида "Ал Таавон"ни қабул қилишган. Ўйиндан олдин ҳар икки жамоа ҳам гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб турганди. Шу сабаб томонлар катта иштиёқ ва жанговар кайфиятда майдонга тушиб келишди. Афсуски, "Локомотив" ўйин давомида 2 тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олганига қарамай ғалабани ушлаб қола олмаган. 81-дақиқада Машарипов бир қарашда ғалаба тўпини киритгандек бўлганди, аммо 90+1-дақиқада Рикардо Мачадонинг бош билан берган зарбаси мувозанат тикланишига олиб келганди.


ОЧЛ-2017, "А" гуруҳи
5-тур
, 25.04.2017
Тошкент, "Локомотив" стадиони, 3155 томошабин
"Локомотив" - "Ал Таавон" 4:4
Бош ҳакам:
Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри, Сауд Аҳмад Алмақалеҳ (иккиси Қатар)

Голлар: М.Бикмаев 19, 32 (пен.), 48, Ж.Машарипов 81 - А.Ал Суват 17, Ж.Ал Ҳуссайн 65, А.НДиайе 69, Р.Мачадо 90+1.
Амалга оширилмаган пенальти: Р.Мачадо 37 (дарвозабон)

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Юлдашов, 5.Кахи Махарадзе, 9.Икромжон Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (22.Муродбек Бобожонов, 85), 18.Тимур Кападзе (17.Салим Мустафоев, 75), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 33.Олег Зотеев, 77.Диёржон Туропов (29.Қувондиқ Рўзиев, 67), 99.Жалолиддин Машарипов.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 11.Садриддин Абдуллаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев.

"Ал Таавон": 22.Фаҳад Ал Шаммари, 3.Абдуллоҳ Кано, 4.Рикардо Мачадо, 10.Жиҳод Ал Ҳуссайн, 14.Муҳаммад Абусабан (6.Абдулраҳмон Ал Барака, 46), 16.Наиф Муса, 17.Маҳмуд Муаз, 19.Алассан НДиайе, 27.Саид Ал Досари 29.Лусиан Санмартин (70.Муҳаммад Ал Саиари, 62), 80.Абдулмажид Ал Суват (11.Сақр Отайф, 88).
Захира: 23.Султон Ал Гамди, 18.Мидо, 28.Абдуллоҳ Ал Шаммари, 37.Абдулазиз Ал Шарид.

Огоҳлантиришлар: М.Бикмаев 40 - Н.Муса 7, М.Ал Саиари 77.

3 йил олдин асосий таркибда тушганлардан 5 нафари ҳозир ҳам "Локомотив"да. Булар: Нестеров, Бикмаев, Махарадзе, Зотеев ва Туропов.


Йеличич ва Микляев жуфтлиги.


Машарипов "Локо"да ижара асосида тўп тепганди.


Тўп учун курашда Диёр Туропов ва Алассан НДиайе.


"Локомотив" стадиони медиа трибунаси.


Марат Бикмаев ОЧЛ-2017да жами 5та гол урган.


Бикмаев биринчи голини киритганидан кейин.


37-дақиқада Рикардо Мачадонинг пенальтидан берган зарбасини Игнатий Нестеров қайтарган.


Диёр Туропов Бикмаевнинг учинчи голига ассистентлик қилганди.



Марат ўша куни хет-трик қайд этганди.


Машарипов битта гол урган ва битта голли пас берганди, бундан ташқари Марат пенальтидан иккинчи тўпини киритганда 11 метрликни ҳам Жалолиддин ишлаганди.


Абдулмажид Ал Суват тўпни Икром Алибоевдан олиб қўйишга ҳаракат қилмоқда.


Учрашув Бикмаевнинг бенефисига айланганди, аммо бу ҳам ғалаба учун етарли бўлмади.


Ўйин қаҳрамони Маратнинг отаси ва турмуш ўртоғи.


Баҳснинг 65-дақиқасида Жиҳод Ал Ҳуссайн "Локо" жарима майдонида юзага келган пала партишликдан фойдаланиб ҳисобни қисқартирган - 3:2.


Сардор Мирзаев ва тўп.


- Йигитлар, ҳимояни ушлаймиз. Уларни штказмаслигимиз керак...


Афсуски, Алассан НДиайе жамоасининг учинчи голини киритган ва мувозанатни тиклаган.


81-дақиқада жарима майдонига ёриб кирган Машарипов ўнг оёқда дарвозанинг яқин пастки бурчагини аниқ нишонга олиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанди - 4:3.


Хосе Гомес: Йигитлар, бўшашманг. Биз ҳам тўртинчисини урамиз...


- Нима десангиз шу, босс!


Биринчи бўлимда пенальтини уролмаган "Ал Таавон" сардори Рикардо Мачадо 90+1-дақиқада гол уриб айбини ювганди.


Ҳисоб 4:4 ва якунда ҳар икки жамоа ҳам гуруҳда қолиб кетган.


Хосе Гомес: "Локомотив" билан фантастик ўйин бўлди"

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика