Latest news

20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  0 19:51"Манчестер Сити" - "Видад Касабланка". Таркиблар маълум  12 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал"  1 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   1 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  7 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  4 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  7 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  5

Танишинг: “Нефтчи” футзал жамоаси! News

Танишинг: “Нефтчи” футзал жамоаси!

Фарғонада ҳам янги футзал жамоаси ташкил этилди.

Бундан икки ой олдин тузилган жамоага бунгача республикамизнинг бошқа вилоят клубларида фаолият юритиб келган фарғоналик футзалчиларни “Нефтчи”га чорлаб бу орқали курашчан клуб шакллантирилмоқда. 

Айни дамда "Нефтчи"га таниқли футзалчи Фаррух Зокиров мураббийлик қилмоқда. Ўз вақтида Ўзбекистон футзал терма жамоасидаги ёрқин фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Зокировга Бобур Мадаминов яқиндан ёрдам бермоқда. 

“Нефтчи” футзалчилари асосан маҳаллий футзалчилардан иборат. Жамоанинг ўртача ёши 27ни ташкил этмоқда. 

“Нефтчи” футбол клуби қошида тузилган футзал коллективи 25 сентябрь куни Тошкентда старт олган Ассосиация Кубогида иштирок этмоқда. Айтиш лозимки, фарғоналиклар ўзининг илк мусобақасидаёқ сезиларли натижага эришмоқда дейиш мумкин. 

Дарвоқе, 25-30 сентябрь кунлари ўтказиладиган Ассосиация Кубогида жами 16та клуб иштирок этмоқда. Янги тузилган жамоанинг ярим финалга чиқиши фарғоналик мухлисларни қувонтириши аниқ. Бугун соат 13:00да “Нефтчи” футзал жамоаси “Бухоро”га қарши ўйин ўтказади. Мазкур учрашувдаги ғалаба "Нефтчи" учун ниҳоятда муҳим. Боиси ютуқ финалга йўл очади. 

“Нефтчи” футзалчилари “А” гуруҳидан ўрин олиб, барча учрашувларни ғалаба билан якунлади! 

"Максам-Чирчиқ" - "Нефтчи" 0:1

"Нефтчи" - "Old City" 6:1

"Нефтчи" - "Ардус" 5:4

Ўз гуруҳида 1-ўринни қўлга киритган холда, чорак финалга йўл олган “Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби “Когон” бўлди. 

"Нефтчи" - "Когон" 2:1

Шу тариқа футзалчилар ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Нефтчи” футзал жамоаси таркиби 

1.Комил Нурматов - 1

2.Элёр Домлаев - 16

3.Фарход Неъматов - 5

4.Муҳиддин Эргашев - 6

5.Тимур Карибов - 7

6.Мавлон Ғаниев - 8

7.Ўткир Охунов - 9

8.Фаррух Худойқулов - 10

9.Алишер Ризаев - 11

10.Рашид Жабборов - 30

11.Фаррух Зокиров - 17

Клуб раҳбари: Фурқат Раҳмонов.

Бош мураббий: Бобур Мадаминов.

Ўйновчи мураббий: Фаррух Зокиров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика