Latest news

14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  2 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  7 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  2 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  30 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  17 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев "UZREPORT TV" телеканалида иш бошлади News

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев "UZREPORT TV" телеканалида иш бошлади

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев "UZREPORT TV" телеканалида иш бошлади.

Хабарингиз бор, "UZREPORT TV" телеканали Англия Премер лигаси ва Европа Чемпионлар лигаси баҳсларини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив тарзда трансляция қилиш ҳуқуқини харид қилган.

Шунингдек, шу йилнинг 10 июн куни Францияда бошланадиган Евро-2016 мусобақаси ўйинларини ҳам экслюзив тарзда тўғридан-тўғри эфирга узатиш режалаштирилган. Футбол учрашувлари трансляциясини сифатли ва қизиқарли равишда мухлисларга етказишда шарҳловчининг ўрни жуда катта.

Шу сабабли "UZREPORT TV" телеканали Россиянинг “Матч ТВ” телеканалида фаолият юритаётган бир қатор машҳур футбол шарҳловчиларини, жумладан, Александр Шмурнов, Георгий Черданцев, Денис Казанский, Александр Елагинларни шартнома ва ўзаро ҳамкорлик асосида юртимизга таклиф этди.

Улар ўтган йилнинг 15 центябридан шу йилнинг 31 июлига қадар телеканалимиз орқали АПЛ ва ЕЧЛ ўйинларини шарҳлаш билан биргаликда, телеканал ходимларига ўзига хос мастер класс, яъни маҳорат дарсларини ўтиб беришлари кўзда тутилган. 

Ўзбек футбол мухлисларига яна бир ажойиб янгилик ҳақида хабар бермоқчимиз!

Ўзининг чиройли шарҳлари ва қизиқарли фикрлари билан кўплаб мухлислар кўнглидан жой олган таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев "UZREPORT TV"» телеканалида иш бошлади. 

Сизга яхши маълум, ҳозирда футбол учрашувлари трансляцияси "UZREPORT TV" телеканалида рус тилида эфирга узатилмоқда. Тез орада ўзбек тилидаги шарҳлар ҳам бошланади. Бу борада ҳам мухлисларни ажойиб сюрприз кутиб турибди. "UZREPORT TV" телеканалида сюрпризлар давом этади...


Даврон Файзиев 

1983 йилда таваллуд топган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факултетини тамомлаган. 2001 йилдан бери Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” ва “Спорт” телеканалларида спорт шарҳловчиси ва бошловчи сифатида фаолият олиб борган.

Ушбу давр мобайнида жаҳон ва қитъа чемпионатлари, еврокубоклар, миллий чемпионатлар, Ўзбекистон жамоалари иштирокидаги ҳалқаро ўйинларни шарҳлаб келган.

Даврон Файзиев бир қатор спортга ихтисослашган оммавий ахборот воситлари томонидан ўтказилган сўровномаларда доимий равишда пешқадамлик қилиб келаётган энг рейтинги баланд шарҳловчилардан бири ҳисобланади.

Rating: +97   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика