Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Танаффусга тантана билан. "Насаф"ни ким тўхтатади? News

Танаффусга тантана билан. "Насаф"ни ким тўхтатади?

Кетма-кет 5 йилдан буён чемпионликни пойтахт клуби "Пахтакор" ўзиники қилиб келмоқда.

Жорий мавсумда эса бу борада ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Қаршининг "Насаф" жамоаси дадил қадамлар билан тарихий онлар сари яқинлашяпти дея оламиз. "Аждарлар"нинг ғалабали юришлари фонида қолганларнинг очко йўқотиши ҳам орадаги фарқни катталаштираётгани тайин. Келинг, шу ўринда жамоага оид қизиқарли маълумотлар ва олдинда кутилаётган ўйинлар билан таништирамиз. Қизиқ, Рўзиқул Бердиевни ким йўлда тўхтатиши мумкин?


1. Уйдаги кўрсаткичлар 

"Насаф" 2024 йилги мавсумда уйда мағлубиятга учрамаган ва энг кўп очко (23) жамғараётган жамоа бўлиб турибди. Жамоа 9 та беллашувнинг 7 тасида ғалабани бегона қилгани йўқ, яна 2 та баҳсда рақиби билан муроса кўчасини танлади. Ваҳоланки, 2023 йилда 13 та ўйинда 7 ғалабани қўлга киритган ва 25 очко тўплаган эди. Олдинда яна ўйинлар борлигини ҳисобга олсак, бу борадаги натижа яна янгиланади. 

2. Меҳмондаги ҳолат ва қолган рақамлар

Мазкур жадвалда "Сўғдиёна" 16 очко билан етакчилик қилмоқда. "Насаф" 15 очко йиғди ва 2 ўринни эгаллаб турибди. Бу йилги ягона мағлубият ҳам сафарда "Сўғдиёна"дан қабул қилиб олинди. Ўтган мавсумда 23 очко билан 3-ўринда якунлаган. 

Суперлигада энг кам гол ўтказган жамоа - "Насаф", 17 та ўйинда 9 та гол. 

Тўплар нисбати энг яхши жамоа - "Насаф" +16

Охирги 5 та ўйинда энг кўп очко ишлаган жамоа - "Насаф" 15 очко 

3.  Сентябрь тақвими

"Андижон"га қарши ўйиндан сўнг "аждарлар" кичик танаффусга йўл олишди. Эндиликда клуб 13 сентябрь куни Наманганда "Навбаҳор"га қарши майдонга чиқади. 18 сентябрьда ОЧЛ ("Ал Қувайт") учрашувидан қайтган жамоа 4 кун ўтиб ўз майдонида ОКМКни қабул қилади. Кўриниб турибдики кетма-кет иккита жиддий рақиблар ва улардан бири турнир жадвалидаги рақобатчи. Сентябрь ойини "Бунёдкор" билан Тошкентдаги тўқнашув якунлаб беради. Демак, "Насаф" 14 кун ичида 4 та баҳсда майдонга чиқади. Айни пайтда жамоа ҳисобида 38 очко мавжуд. Иккинчи ўриндаги "Сўғдиёна"дан 8 очко олдинда.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика