Latest news

08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланди  0 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  3 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  1 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  8 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  6 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  7 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1

Талал Солиҳ Ал Шаҳри: “Ливанга қарши бошқача ўйин намойиш этамиз” News

Талал Солиҳ Ал Шаҳри: “Ливанга қарши бошқача ўйин намойиш этамиз”

Бугун “А” гуруҳида Саудия Арабистони Ливан терма жамоасига қарши 2–тур учрашувини ўтказади.

Биз Саудия Арабистони дарвозабони Талал Солиҳ Алшаҳри билан учрашиб ундан Ливанга қарши ўйин олдидан интервью олдик.

- Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда хатоларга йўл қўйдинглар. Ушбу хатолардан хулоса чиқардингларми?

- Ўзбекистон терма жамоасига қарши биринчи ўйинни ўтказдик. Ушбу терма жамоага ва майдонга кўникиш бироз қийин бўлди. Ушбу ўйиндан етарлича ҳулоса чиқардик, Ливанга қарши ўйин бошқача бўлади. Чунки биз уларни яхши биламиз улар эса бизни. Ўйлайманки Ливанга қарши ўйин Ўзбекистон терма жамоасига қарши кўрсатган ўйинимиздан анча фарқ қилади.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўзбекистон футзал терма жамоаси жуда кучли. Ушбу терма жамоа анчадан бери йирик мусобақаларда иштироr этиб келмоқда. Ҳалқаро майдондаги тажрибалари етарли. Ўйин амалиёти жуда катта. Ўзбекистон терма жамоаси ўз уйида ўйнаяпти. Улар ўз уйларида мухлислари кўз ўйгида ҳаракат қилишмоқда.

- Бугун Ливанга қарши ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?

- Саудия Арабистони ҳам Ливан ҳам бир жойдан келган. Бугунги ўйин жуда қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Рақибимиз футзалчилари жуда кучли. Бизда эса тактика ва тезлик бўйича маҳоратли футзалчиларимиз бор. Бу ўйинда ғалаба қозонишимизга ишонаман.

- Бугун кейинги босқичка чиқишинглар ёки гуруҳда қолиб кетишинглар ойдинлашади. Ушбу ўйинга руҳан тайёрмисизлар?

- Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтган ўйиндан олдин футзалчиларимиз ҳам руҳан ҳам жисмонан тайёр эди. Лекин ўйин давомида йўл қўйилган хатолар туфайли мағлубиятга учрадик. Нафақат Ливан терма жамоасига қарши ўйинга, балки барча олдиндаги ўйинларга Саудия Арабистони ҳамма томонлама тайёр. Бугунги ўйинда ўзингиз гувоҳи бўласиз.

- Юртимиз сизга ёдими?
- Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан хурсандман. Пойтахтингиз Тошкент шаҳри менга жуда ёқди. Ўзбек ҳалқи жуда ҳам хуш муомала экан.   
 

Жаҳонир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика