Latest news

08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  3 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  3 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  18 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  15 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   44 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  14 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  17 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  46

"Тактикани ўзгартирганимиз "Навбаҳор"га қийинчилик туғдирди" - мураббийлардан 1-тур иқтибослари News

"Тактикани ўзгартирганимиз "Навбаҳор"га қийинчилик туғдирди" - мураббийлардан 1-тур иқтибослари

"Қизилқум" - "Локомотив", "Металлург" - АГМК учрашувлари билан Суперлиганинг 1-турига якун ясалди.

Биз эса ўтган мавсум якунида бошлаган  "тур иқтибослари" рукнимизнинг янги йилдаги илк сонини ҳавола қиламиз. Бунда ўтган турда мураббийлар томонидан айтилган фикрлар ҳақида сўз боради. 

Яйпанда кечган водий дербисида "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Учрашувдан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳакамлик борасида қуйидагича фикр билдирди.

"Бугун савияси баланд ҳакамлар ишлади. ВАРда кўриб чиқиб, шундай хулосага келишди. Вазиятни кўрмасдан туриб, бир нима дея олмайман. Аллоҳга шукрки, бугун ғалаба қозондик". (с) Илҳом Мўминжонов


Мағлубиятни қабул қилиб олган "Қўқон-1912" устози Бахтиёр Ашурматов йўқотилган уч очкода ҳакамларни айбдорламаслигини айтди. 

"Мағлубиятимизга ҳакам айбдор деб айтолмайман. Ютқаздикми, демак, ютқаздик. Ютуқ учун етарлича ҳаракат қила олмадик деб ҳисоблаймиз ва йўқотилган очколар ўрнини кейинги турларда тўлдиришга интиламиз". (с) Бахтиёр Ашурматов


Шу куни Тошкентда "Олимпик" Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилди. Ёшлардан иборат пойтахт клуби бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида таркибга легионер жалб қилинмагани ҳақидаги саволга очиқ жавоб берди. 

"Бизга легионернинг кераги йўқ. Мақсадимиз бундай ўйинлар орқали тажриба олиш. Осиё чемпионати турибди, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишимиз керак. Ўзимизнинг йигитлар легионерлардан ҳам яхши ҳаракат қилади". (с) Тимур Кападзе


Ўз навбатида "Сурхон"нинг янги испаниялик мураббийи Анхел Лопес ўзбек футболи билан танишиш жараёни борасида фикрини билдириб ўтди. 

"Ўзбекистонга келгунимга қадар кўп маълумотларга эга эмасдим. Бундан ташқари испанияга ёш мутахассислар келганда танишгандик. Қолаверса, "Ал Шабаб"да ишлаганимда Азиз Ҳайдаров тўп тепган. У орқали кўп маълумотларни билиб олгандим. Менинг телефонимда ҳали ҳам унинг контакти бор. Ҳар куни қўнғироқ қилиб маслаҳатлашиб турамиз". (с) Анхел Лопес


1-турнинг марказий учрашуви Наманганда бўлиб ўтди. Бироқ ўйин кутилганидек шиддатли тус олмади. "Навбаҳор"нинг бош мураббийи Самвел Бабаян мухлислар ҳақиқий "Навбаҳор"ни қисман кўришганини таъкидлади. 

Мухлислар бугун "Навбаҳор-2022"ни фақат қисман кўришди. Биринчи таймдаги дастлабки 20 дақиқа ва учрашувнинг охирги 35 дақиқасида.  Бу йил қизиқарли чемпионат бўлади, деб ўйлайман". (с) Самвел Бабаян


"Насаф" Суперлигани сафарда қўлга киритилган бир очко билан бошлади. Шу куни стадионга ташриф буюрган ишқибозлар ажойиб муҳит яратишди, дея оламиз. "Аждарлар" ниманинг эвазига очко олишни уддасидан чиқди? 

"Бизнинг асосий тактикамиз 4-3-3, бу тактикада Бозоров, Нуруллоев ўйнайди. Аммо Суперкубокда шу тактикада ўйнадик ва ўйинимиз у қадар яхши чиқмади. Шу боис бугун тактикани ўзгартирдик, Туркияда "Навбаҳор" вакиллари барча ўйинимизга боришди ва обдон ўрганишди. Тактикани ўзгартирганимиз "Навбаҳор"га қийинчилик туғдирди." (с) Рўзиқул Бердиев


АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Металлург"га қарши кечган учрашувдан кейин ҳужумчилар ҳақида гапирар экан, жамоага катта ҳисса қўшиб келаётган Зафар Полвоновга инсонийлик томондан ҳурмат кўрсатилганини гапирди. Мутахассиснинг ушбу сўзлари таҳсинга лойиқдир. 

"Зафар Полвоновни жамоадан кетказиш инсонийлик жиҳатдан нотўғри бўларди. У жамоа учун меҳнат қилган, фаолиятини шу ерда якунламоқчи. Шу боис, у ҳам жамоада қолди. Бу иш бугун бор, эртага йўқ. Лекин инсон ҳамиша инсон бўлиб қолиши керак. Полвоновга бошқа жамоалардан таклифлар бўлди, лекин у рад этди. Уч ҳужумимиз бор экан, бошқа ўйинчи сотиб олишга зарурат туғилгани йўқ". (с) Миржалол Қосимов  



Дастлабки турдан сўнг мураббийларнинг яна қайси фикрлари эътиборингизни тортди? 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика