Latest news

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  12 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  29 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Жасур Абдураимов: "VAR туфайли фақат 15 дақиқа футбол ўйнадик" News

Жасур Абдураимов: "VAR туфайли фақат 15 дақиқа футбол ўйнадик"

Суперлиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Локомотив" - "Металлург" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббий Жасур Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.




"Ўйин яхши бўлди. "Локомотив" таркибида яхши савиядаги футболчилар йиғилганди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўтган турда "Сўғдиёна"га ўз майдонимизда иккита стандартдан ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлгандик. Бугун ўйиннинг бошидан охиригача тактик кураш кечди. Йигитларга ирода кўрсатишгани учун раҳмат айтаман", – Жасур Абдураимов.

- Сиз "Пахтакор"да қисқа вақт ишлаган пайтингизда футболчилар кам сонли вазиятлардан фойдаланиб, гол уриб кетишарди. Бугун ҳам "Металлург" прагматик ўйин кўрсатган ҳолда ўзи яратган вазиятлардан фойдаланиб, ғалаба қозонди. Бу сизнинг ҳимоявий ўйинни йўлга қўяётганингизни англатадими?

- Европа футболида ҳам кўряпсиз, футболда биринчи ўринда натижа туради. Менинг фикримча, бу ҳимоявий ўйин эмас. Бугун кўпроқ олдинга ҳаракатландик. Бизга бўш худудлар керак эди. Қайсидир маънода тактика десам ҳам бўлади. Бунинг учун техник томондан сифатли футболчилар керак. Шу нарса бизга бироз етишмаяпти. 

- Евгений Макеев биринчи даврадан сўнг жамоадан кетиши мумкинми?

- Кетади. Мен ўзим бу нарсани учинчи маротаба айтмоқдаман. Миллатчи эмасман. Номига қарамайман. Русларни ҳам, ўзбекларни ҳам бирдек қабул қиламан. Ўзбек футболчиси бўлса ҳам талабга жавоб берса, ўйнайди. Агарда легионер талабга жавоб бермаса, ўйнамайди. Макеев яхши футболчи ва инсон. Агарда вазият 50/50 бўлса, ёшларга имкон бераман. Мана бугун ҳам голларни 21, 22 ёшли футболчилар уришди. Легионер бир бош устун бўлса, ўйнайди. Хорижлик ўйинчида сифат кўзга ташланиши керак. Ғофурбековда сифат бор.

- Жамоа етакчиси Камолиддин Тожиевда жароҳат борми?

- У жароҳат олганди. Боз устига бундай ёшда футболчига осонмас. Камолиддин Тожиев – асосий таркиб футболчиси. 

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоага ўзингиз истаган футболчини олиб келиш ниятингиз борми? Иккинчи саволим мураббийлар аксарият ҳолларда ўйиндан кейин ҳакамларга тош отган ҳолда ўз айбини яширишга уринишмоқда. Бугунги ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?

- Биринчи саволингизга жавоб – ким "Металлург"га келишни ўзи истаса, олиб келамиз. Ёшини эса аҳамияти йўқ. Ҳозирни ўзида 8-10 нафар футболчи жамоамизда ўйнашни истамоқда. Рақобат бўлиши учун ҳар бир чизиқда иккита футболчи бўлиши лозим. Иккинчи саволингизга келсак, бир маротаба эътироз билдирдим. "Пахтакор" билан ўйинда 3 метрлик офсайдни кўришмади. "Сўғдиёна"га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида 15 дақиқа ўйнадик. Ўйинда камроқ тўхталишлар қилиш даркор. Мен назоратчи эмас, оддий мураббийман. Футболчилар меҳнат қилишяпти. Бугунги кунда натижа мураббийнинг тақдирини ҳал қилмоқда. Тўғри, ҳамма ҳам хато қилади. Лекин яққол хатоларни тушунмайман. Ҳакамлар ҳам озгина ўйлашсин. VAR'га қараш учун ярим соат вақт сарфлашмоқда.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика