Latest news

21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  1 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  547 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6

"Таклифлар бўлган, лекин жавоб бермаганман" - Нурилло Тўхтасинов "Навбаҳор" қизиқиши ҳақида News

"Таклифлар бўлган, лекин жавоб бермаганман" - Нурилло Тўхтасинов "Навбаҳор" қизиқиши ҳақида

Бугун "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимизга жонли эфирда катта интервью берди.

Суҳбат давомида Улуғбек Мирзаев жамоанинг ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновга "Навбаҳор" қизиқаётгани ва ойига 100 миллион маош бериши ҳақида айтди. Барчасига аниқлик киритиш мақсадида Тўхтасинов билан боғландик. 

"Бунёдкор" билан 31 декабргача шартномам бор. Клублар билан бундай гап бўлмаган. Қаердан олиб гапиришди. Пулларини нега ошкор қилди? Қаердан билди буни Улуғбек ака? Бўлмаган нарсаларни интервьюда гапирган.  Балки 2-3 миллиард оларман. 100 миллион йўқ нарса ҳақида интервью беряптилар",- дея гап бошлади футболчи.

-  "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимизга берган интервьюсида сизга "Навбаҳор" қизиқиш билдираётганини айтди. Аслида бу борадаги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча юқорида таъкидлаганимдек 1 ой шартномам мавжуд. Клуб ихтиёридаман. Улуғбек Мирзаев йўқ нарсани гапирди. 

- "Навбаҳор" таклифи қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Клублардан таклифлар бўлган. "Навбаҳор" икки йилдан бери қизиқади. Бироқ уларга жавоб берганим йўқ. "Бунёдкор" билан келиша олсак кўрамиз. 

- Нурилло Тўхтасинов легионерга айланадими ёки ўзимизда қолишни афзал кўрадими?

- Бир қарорга келамиз. Ота-онам билан гаплашиб, хориж вариантини ҳам умуман барчасини кўрамиз. Бўлмаса ўзимизда тўп тепаман.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика