Latest news

14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  0 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  1 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  2 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  3 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  2 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  5 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  30 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  8 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  9 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  20

Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти News

Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти

Cуперлига 7-турнинг марказий қарама-қаршилигига Тошкентда гувоҳ бўлдик.

Кеча "Бунёдкор" стадионида "Бунёдкор" ва ОКМК жамоалари майдонга чиқди. Икки мағлуб бўлмаган жамоанинг ўйинини кузатиш, боз устига турнир жадвали нуқтаи назаридан ҳам қизиқ эди. Қосимовнинг Зейтуллаевга нима тайёрлагани-ю, "Бунёдкор"нинг кучли рақибга қарши нима қила олиши каби саволлар йўқ эмасди. Қуйида шу ҳақида батафсил сўз боради.

ОКМК 8 йилдан сўнг Тошкентда мағлуб бўлди 

Жамоалар бу ўйинга қадар ўзаро 34 маротаба тўқнаш келган эди, ўзаро беллашувларда устунлик "қалдирғочлар" томонида турганди, 18 ғалаба, 9 мағлубият, 8 дуранг. Тошкентда кечган 17 та баҳсда 9 ғалаба, 4 дуранг, 4 мағлубият қайд этилган. Қизиқ факт, "Бунёдкор" рақибини 2017 йилдан буён ўз майдонида мағлуб эта олмаётганди. Кеча жамоа 8 йиллик ёқимсиз анъанага чек қўйди ва 3 очкога эга чиқди. Миржалол Қосимов "Бунёдкор" майдонида умуман енгилмаган эди. Бу мураббий учун илк мағлубият сифатида тарихга кирди.

Биринчи бўлим хулосалари

ОКМК аввалги 2 та учрашувда камбэк эвазига "Сўғдиёна" ва "Насаф"дан устун келган, ўз ўйинини рақибларига ўтказа олган эди. Лекин кечаги рақиби аввалгиларидан фарқ қилар, очиқ ўйин таклиф қиладиган, очиқ ҳудудлар берадиган жамоа ҳисобланмасди. "Бунёдкор" кеча биринчи бўлимда ўз услубини сақлаб қолган ҳолда рақиб жарима майдончаси ичига киришга ҳаракат қилди. ОКМК худди ўтган ўйин каби биринчи бўлимни муваффақиятсиз ўтказди, устунликни рақибига топширди. Бундан эса "қалдирғочлар" фойдаланиб кетди, Темурхўжа Абдухолиқов ўйиндаги илк гол муаллифига айланди. Лекин бу учрашув учун хулоса деган маънони англатмасди, зеро олмалиқликлар айниқса Миржалол Қосимов кейинги дақиқаларда ўйинни ўзгартириб юбориши, захира кучларини ташлаш орқали ғалабани ўз томонига оғдиришига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Шу боис таблога ҳакамнинг финал ҳуштаги янграгач қараган маъқул эди. Жамоанинг олдинга юришларининг фақат биттасигина аниқ зарба билан якунланди, уни ҳам Абдунабиев осонликча бартараф этди. Миржалол Қосимов таъкидлаганидек футболчиларида биринчи бўлимда олов кўрингани йўқ, балки ростдан ҳам олдинги икки ўйиндаги юқори темпда ўтган ғалабадан сўнг тикланиб улгуришмагандир. 

Қосимов иккинчи бўлимда ҳамма ишни қилди

Сўнгги ўйинларда ОКМК 3 та марказий ҳимоячи тактикасида ўйнамоқда, иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартириш мақсадида бир ҳимоячи ўрнига ҳужуми тушириш орқали яна 4 таликка ўтиб олаётганди. Айнан шу 4 таликка ўтиш орқали олдинда вазиятлар кўпроқ яратилган, имкониятлар кўпайган. Кеча ҳисобда ортда бораётган олмалиқликлар устози Авазбек Ўлмасалиев ўрнига ҳужумкор ярим ҳимоячи Арихиро Сентоку, Клейди Даци ўрнига Али Абдураҳмоннов, қора ишни кўпроқ бажаришга ихтисослашган Папава ўрнига Рубен Санчесни туширди. Бу тўғри қарор эди , рақиб тартибли ҳимояланаётганида унга қарши босимни ошириши шарт ҳисобланарди дея оламиз. Кейинги дақиқаларда Азиз Холмуродов, Асадбек Собиржонов ҳам ўйинга қўшилди. Яъни Миржалол Қосимов ғалаба учун ҳамма чорани қўллагани кундек равшан. Тўпни назорат қилишдаги устунлик ҳам катта фарқ билан меҳмонлар томонида, 63 фоиз. 

Зейтуллаев қураётган жамоа ҳақида

"Бунёдкор" 7 та турда 3 та гол ўтказди,  жамоанинг мустаҳкам қўрғонини фақат "Нефтчи" ва "Сурхон" ёриб ўта олди, холос. Ваҳоланки, жамоа ўтган йили 7 та турда аллақачон 13 та голни мазасини тотиб кўрган. Бугунги футболда жамоа тўп билан ва тўпсиз ўйнашни билиши керак. Буни ҳам ўзига яраша маҳорати бор. Тўпсиз деганда фақат рақибга тўпни бериб қўйиш тушунилмаслиги керак. Тўғри очилиш, ҳимоядан позицион ҳужумни бошлай олиш каби деталлар ҳам бор. Зейтуллаевнинг услуби шунга асосланган. Дейлик кеча 2-3 маротаба хавфли қарши ҳужумлар ташкил қилинди. Темурхўжа Абдухолиқовда бирга-бир вазиятда имконият бўлди. Футболчилар эса у истаётган нарсани бажариб бера оляпти. Ҳаттоки, захирадан тушаётган футболчилар чизмани бузиб қўймаяпти, нима қилиш кераклигини билиб ўйнамоқда. Керакли паллада тўпни рақибга топшириб ҳимояда мустаҳкам турмоқда, ҳужумга ўтишда аниқ кичик паслар, бир тепар узатмалар билан ҳаракат қиляпти. Шундай жамоалар борки, улар фақат тўп ўзида бўлганидагина ёрқинроқ кўринади, устунлиги акс этади. Яна бошқа клублар эса тўпсиз стандартларга, қарши ҳужумда ўйин қуради. Илёс Зейтуллаевда 2 та услуб ҳам шаклланиб боряпти десак муболаға бўлмайди. Унинг шогирдлари орқада камроқ хато қилиб олдиндаги вазиятлардан максимал фойдаланишга уриняпти. 

Яна бир қизиқ факт шуки, "Бунёдкор" бу йил қишки йиғинларда ҳам, Суперлига ва кубок учрашувларида ҳам мағлубиятга учрамай одимламоқда. Бу борада Ўзбекистондаги ягона жамоа бўлиб турибди. ОКМК учун эса бу мағлубият ўзига ҳос сигнал бўлса ажаб эмас. 

Маълумот учун, жамоа навбатдаги баҳсини 2 май куни Тошкентда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади. ОКМК 3 май куни Олмалиқда "Андижон"ни меҳмон қилади.

Rating: +2   

Comments

+2   
29 apr 11:58:26
Bahodir Ergashev
O'zbek Gvardiolasi )
   
29 apr 13:41:13
leva8989
Gvardiola
   
29 apr 11:23:29
oltin top
кеча уйини тулиқ курдим,Бунёдкорда бошқа жамоаларимиздагидек нотугри паслар анча кам кузга ташланябди жамоа футболчилар туп билан ишлашниям яхши йулга қуйиб олишган,узин пасларни қабул қилишиям яхши узлаштиришганини курдек и 2чи қаватда бунк футболчилари ажойиб уйнаб қуйишябди,камчилиги Бункка яхшироқ хужимчи керака ухшади,жамоадаги футболчиларни жисмонан бақуватроқ эканиям жамоани химояланишида катта фойда берётганини куриш мумкин,бир суз билан айтганда Зейтулаевни Италия футболидан нафас олгани Бункдаги ишида кузга ташлана бошлабди,тугри яхши футболчи эмас эди,термага чақиришгандаям уйини унча ухшамасди,италияда хам асосан қуйи девизион жамоаларида уйнаб юрди но у у тамонларда куп нарсани ургангани шундоқина куриниб турибди,М Қосимов хам ёмон мурабий эмас лекин Мриржалол қайси жамоада ишласаям жамоасини собиқ СССР услибида уйнатади,масалан Бердиев хам хам худи шу услибда уйнатади,бизни футбол услибимиз россия футбол услибига жуда ухшаш,масалан россия еки собиқ СССР республикаларидан европа кучли бешлик чемпионатига борган футболчиларни камдан камлари у ёқларда асосийдан жой олиб уйнаб кетишади куплари асновнойга керолмай қайтиб келишади,бу нарса услиб бошқа бошқа эканлиги билан боғлиқ,европада тезлик билан бирга пасларни аниқлигига катта ургу бериб уйнашади и хужимлар хам ранг баранг,Қосимов Бердиевларни жамоасида купро бир хилликни кузатамиз,крайдан паршют қилиб ташлаб бериш уртадаги футболчилар амалаб гол уруш,уртадан ёриб керишсаям иложи борича қанот футболчиларига оширишади,қонотдагилар хужимчига ташлаб беришади,бу одат тусига кериб қолган,кеча зейтулаев мана шу нарсага йул қуймади агмк нечта парошют ташласа химоячилари бартараф қилиб турди,1-2марта дарвозабони қайтарди,зейиулаевни Бунедкорида таниқли юлдуз футболчилар йуқ лекин жамоани уйин услиби бошқа жамоаларимизи услибидан фарқ қилябди
   
29 apr 11:21:02
Акмал Рахимов
И Зейтуллаев Италия а серияда уйнаган вактида
   
29 apr 11:07:14
Tohir P
Chempionat kuchaymoqda.Har bir jamoa bir biriga raqobat qilmoqda.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика