Latest news

13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  3 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5

Тачмурад Агамуродов: "Самарқанддек шаҳар жамоасида фаолият юритганимдан фахрланаман" News

Тачмурад Агамуродов: "Самарқанддек шаҳар жамоасида фаолият юритганимдан фахрланаман"

«Динамо» бош мураббийи Тачмурод Агамуродов клуб билан хайрлашувдан сўнг, жамоа мухлисларига мурожаат этди.
«Қадрли, «Динамо» мухлислари! Мен Самарқанддаги фаолиятим давомида ҳар доим маҳаллий мухлисларнинг доимий қўллаб-қувватлашларини ҳис этиб келганман. Fалабали кунда бўлгани каби, оғир дамларда ҳам жонкуяр ишқибозларнинг тафтини ҳис этганман.

Шунинг баробарида энг аввало жамоанинг мухлислар учун тўп суришини бош мақсад қилганман. Мавсум давомида энг фидойи мухлислар билан ўтказилган учрашувларда ҳам, уларнинг фикрларига қулоқ тутиб, ишончларини оқлашга ҳаракат қилдим. Сизларни жуда яхши тушунаман ва тушуниб турибман. Аммо ҳаётда ҳаммаси биз ўйлаганчалик бўлмайди. Айрим сабаблар ва саломатлигим ҳақида ҳам қайғуришим учун жамоа билан хайрлашдим. Самарқанддек шаҳар жамоасида бир эмас, икки маротоба фаолият юритганимдан фахрланаман. Клуб олдида ҳам, мухлислар олдида ҳам виждоним пок. «Динамо» ғалабали ўйинлари билан сиз азиз мухлисларни хурсанд этади, деб тилак билдириб қоламан» - дея хайрлашди Тачмурод Шамакович.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика