Latest news

16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  2 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  16 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  3 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1

Тачмурад Агамуродов: "Самарқанд вилояти жамоаси юқори ўринлар учун курашиши керак" News

Тачмурад Агамуродов: "Самарқанд вилояти жамоаси юқори ўринлар учун курашиши керак"

"Динамо" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Тачмурад Агамуродов ўз фикрларини билдирди.
"Бугун иккала жамоа жуда эҳтиёткор ўйин намойиш этишди. Гол уришдан кўра гол ўтказмасликни кўпроқ ўйладик. Шу боис ҳимояни яхши ушлашга уриндик. Агар жарима тўпидан гол урганимизда балки ғалабага ҳам эришармидик. Юқори натижаларга эришиш учун фақат футболчилар ўйнашлари эмас. Бутун жамоа бир оиладек ишлаши керак. Олий лигада қолиш вазифасини бажардик. Аммо кейинчалик нима бўлиши борасида кўриб чиқишимиз керак. Самарқанд вилояти жамоаси юқори ўринлар учун курашиши керак. Раҳбарлар буни кўриб чиқишади деб ўйлайман.

Сирожиддин Сайфиев оперция қилинди. Оперция яхши ўтди. Биз у билан доимо алоқада бўлиб турибмиз. Умид қиламанки Сайфиев тезда оёққа туради ва футболга қайтади.

Олий лигада жамоалар сонини кўпайтириш борасида ПФЛ вакиллари ўйлаб кўришса мақсадга мувофиқ. Аммо шахсий фикримча сўнгги ўринни олган жамоа бириничи лигага тушиб кетса, ундан тепада турган жамоа эса биринчи лигадаги жамоа билан плей-оффда ўйнаса яхши бўларди

Камолиддин Кенжаевни жуда яхши биламан. Шахсан танийман. Бу жуда яхши акция, буни эшитиб хурсанд бўлдим. Имкон бўлса албатта "Динамо" ҳам бу акцияда иштирок этади ", - дейди Агамуродов.


Дамир Кабилов ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика