"Сурхон" таркибига 4 нафар бразилиялик футболчи келиб қўшилди
15 jul 2019 11:14
News
"Сурхон" таркибига 4 нафар бразилиялик футболчи келиб қўшилди
Бугун эрталаб Термизнинг "Сурхон" клуби таркибига украиналик легионер Микола Агапов келиб қўшилгани ҳақида хабар берилган эди.
"Сурхон" сафига украиналик легионер келиб қўшилди
Бироз аввал клуб матбуот хизмати яна бир маълумотни эълон қилди. Унга кўра, 4 нафар бразилиялик футболчи "Сурхон" сафига келиб қўшилган. Булар: Лукас Силва Салес, Дуглас ДоНасименто, Лукас Де Оливейра, Педро Пауло Мартинс.
"Бундан бир неча дақиқа олдин "Сурхон" жамоаси лагерига 4 нафар бразилиялик футболчи келиб қўшилди. Сан Паоло - Истанбул - Тошкент йўналиши бўйлаб узоқ парвозни амалга оширган ушбу футболчилар салкам 17 соат деганда Тошкент шаҳрига етиб келдилар.
Катта эҳтимол билан, улар бугун бўлиб ўтадиган "Қизилқум" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши кутилмоқда", - дейилади "Сурхон" матбуот хизмати берган хабарда.
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments