Latest news

18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  0 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  13 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  28

"Сурхон" келаси мавсумда "топ" клубга айланадими? News

"Сурхон" келаси мавсумда "топ" клубга айланадими?

Tags :  Сурхон
"Сурхон" футбол клубини келаси мавсумда "топ" клубга айлантириш борасида улкан лойиҳалар аммлга оширилмоқда

"Сурхон" футбол клубини 2022 йили "топ" клубга айлантириш ҳамда "Сурхон" футбол аренаси ўйингоҳини жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган стадионга  айлантириш (прожектор, майдон чими, ўриндиқлар ва ҳ.к) ва "Сурхон" футбол клуби қошида футбол академияси ва базасини қуриш мақсадида ИП ООО "Surhan Gas Chemical Operating Company"

Бош директори Игнатов Андрей Юрьевич  ("Сурхон" футбол клуби 2022 йилдаги бош ҳомийи) бошчилигидаги катта гуруҳ, Испаниялик футбол менежери Хуан Мануэл Бароссо, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовлар ташриф буюришди.

Меҳмонларимиз ташрифни дастлаб вилоят ҳокими ва "Сурхон" футбол Президенти Тўра Боболов билан учрашиш билан бошлашди. Вилоят бош жамоаси "Сурхон" клуби инфратузилмасини яхшилаш борасида фикрлар алмашилди. 

Шундан сўнг, "Сурхон" арена ўйингоҳига ташриф буюришди. Стадиондаги мавжуд камчиликлар (прожектор, майдон чими, мухлислар ўриндиқлари) ўрганиб чиқилди ва тез орада бу камчиликлар бартараф этилиши таъкидланди.

Стадион ён атрофидаги ҳудудда "Сурхон" футбол клуби футболчилари истиқомат қилиши учун янги база қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада клуб ўзининг янги базасига эга бўлиши таъкидланди.

Ташриф сўнгида меҳмонларимиз Сурхондарё вилоятида жойлашган Футбол маҳорат мактабига ташриф буюришди ва у ердаги мавжуд камчиликлар билан ҳам танишиб чиқишди. Футбол маҳорат мактаби ва "Сурхон" клуби билан ўртасида меморандум тузилишига келишилди.

Андрей Юрьевич бошчилигидаги катта гуруҳ аъзолари Тошкентда "Пахтакор" жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган "Сурхон" футбол клуби футболчилари билан учрашиш мақсадида Тошкент шаҳрига жўнаб кетишди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика