Суперлиганинг сўнгги тур ўйинларида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди? Россиялик экспертимиздан ҳакамлик фаолияти таҳлили
04 dec 17:01
News
Суперлиганинг сўнгги тур ўйинларида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди? Россиялик экспертимиздан ҳакамлик фаолияти таҳлили
Таъкидлаш жоизки, сўнгги тур ўйинлари бир вақтнинг ўзида ўтказилган ва уларнинг барчаси ҳам телевидение орқали намойиш этилмаган. Шу сабабли, баъзи ҳолатларда экспертимиз ҳакам томонидан қабул қилинган қарорнинг тўғрилигини аниқлаш учун қўшимча ракурслардан фойдалана олмади.
✅ "Насаф" - "Металлург"
Ҳакамнинг "Металлург" голини бекор қилиш ва "Насаф" фойдасига жарима белгилаш қарорини қўллаб-қувватлайман. Ҳужумчи рақибининг орқасида туриб, тўп учун курашда қўлларидан фаол фойдаланди. "Ушлаб туриш" узоқ давом этди (ҳам гавда, ҳам либосдан), шу сабабли "Металлург" ҳужумчиси позиция учун курашда устун келди. Бу ҳолат ҳужумдаги қоида бузилиши эди.
✅ "Насаф" - "Металлург"
Қизил карточка тўғри бекор қилинди, ВАР эпизодга ўринли аралашди. Ўтган турда ҳам худди шундай ҳолат юз берган эди. Қоида бузилиши кўзга ташланмаган: "Металлург" футболчиси тўпни тепганидан сўнг, унинг оёғи ерга тушаётганди. У рақиб ўйинчиси билан бўлажак тўқнашувдан қочиб қутула олмасди. Ўйинни карточкасиз давом эттириш лозим.
✅ "Насаф" - "Металлург"
"Насаф" дарвозасига пенальти белгилаш қарори тўғри бўлган, ВАР ҳам вазиятга тўғри ҳолатда аралашган. "Насаф" ўйинчиси рақиби билан курашаётганда, унинг орқасида турган ҳолда қўлини олдинга чўзиб, шу орқали тана майдонини кенгайтирган. Бундай вазиятда футболчи ўз қўлларининг ҳаракатига жавобгар ҳисобланади. Пенальти ҳеч қандай санкциясиз (карточкасиз) белгиланиши лозим. Шунингдек, ҳакам яхши позицияда турганини таъкидлаш керак, аммо негадир дастлаб ўзи бундай қарор қабул қилмади.
✅ "Сурхон" - "Олимпик"
Бу ҳолатда ҳам ҳакам яхши позицияда турган бўлса-да, унинг дастлаб қўлини юқорига кўтариб эркин зарба белгилаганини тушуниш қийин. VAR бу эпизодга тўғри аралашди. "Олимпик" жамоаси ўйинчиси тўп учун курашга кеч киришди, оёғини баланд кўтарди ва тўғридан-тўғри оёғининг таг қисми билан рақибининг тизза қисмига тегди ва қоидаларни жиддий равишда бузганлиги сабабли майдондан четлатилди.
❌ "Локомотив" - "Нефтчи"
"Локомотив" дарвозасига белгиланган пенальти нотўғри қарор эди. Икки жамоа ўйинчилари бир-бирига параллел равишда югурган, "Локомотив" ҳимоячиси оёқ ташлаб, тўпни чиқариб юборишга уринган. Ҳужумчи буни пайқаб, чап оёғи ва танасини атайин ҳимоячи томон ҳаракатлантирган ва шу тариқа тўқнашувнинг ташаббускори бўлган.
✅ "Навбаҳор" - "Андижон"
"Андижон" дарвозасига пенальти белгилаш қарори тўғри бўлган. "Андижон" ҳимоячиси тўпга етиб бормаслиги аниқ эди, унинг эҳтиётсизлиги туфайли қоида бузилиши содир этилган. Сариқ карточка тўғри кўрсатилди, чунки "Навбаҳор" ўйинчиси гол уриш имкониятидан маҳрум этилганди.
Шу тариқа, Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлар битта хатога йўл қўйишди.
Comments
Мавсумнинг охирги турига келиб сал бушашибдида хакамларимиз бутун мавсум давомида битта хам хато килишмаган эди, майли буларни хам тушунишимиз керак булар хам инсонку хамма инсонлар катори буларнинг хам хаклари бор хато килишга!!!