Latest news

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  15 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  14 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  25 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  46 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  40 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  386 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик таҳлили: ОКМК офсайд ҳолатида рақиб дарвозасини ишғол қилди, "Сўғдиёна" голи билан боғлиқ эпизодда тўп майдонни тарк этмаганди News

Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик таҳлили: ОКМК офсайд ҳолатида рақиб дарвозасини ишғол қилди, "Сўғдиёна" голи билан боғлиқ эпизодда тўп майдонни тарк этмаганди

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram саҳифаси муаллифи) Суперлиганинг 5-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 5-турнинг учта учрашуви бошқа муддатга қолдирилган.


"Локомотив" - "Андижон"

ВИДЕО

Менимча, ВАРнинг эпизодга аралашгани тўғри иш бўлди, ҳакам эса ҳақли равишда “Локомотив” дарвозасига белгиланган пенальтини бекор қилди. “Андижон” футболчиси дарвозага зарба йўллаганидан сўнг у инерция билан (беихтиёр) рақиб посбони томон, дарвозабон ҳам футболчи томон ҳаракат қилди. "Локомотив" қўриқчиси "Андижон" ўйинчисига ортиқча ҳаракат қилмаган, унинг ҳаракатларида бемулоҳазалик кўзга ташланмайди, шу боис ўйин давом эттирилиши лозим.


 "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Ўйин видеошарҳининг ушбу қисмида футболчилар ўз қилмишлари учун жазоланган-жазоланмаганлиги ноаниқлигича қолган. Жанжал уюштирганларга сариқ карточка кўрсатиш энг мақбул ечим ҳисобланади.

P.S. Учрашув бош ҳаками Равшан Абдувоҳидов ушбу эпизодда ҳар икки жамоа футболчиларига сариқ карточка кўрсатмасликка қарор қилди.


 "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Менимча, ҳакамлар “Сўғдиёна”нинг голини ҳисоблаб тўғри қилишди. Биринчидан, тўп дарвоза линиясидаги чизиқдан ўтиб кетганига 100% исбот йўқ. Катта эҳтимол билан тўп проекциясининг бир қисми дарвоза чизиғига тегиб турганди. Иккинчидан, дарвоза устуни рўпарасида офсайд ҳолатида турган “Сўғдиёна” футболчиси вазиятга халақит бергани йўқ. Гол тўғри ҳолатда ҳисобланди.


"Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни давом эттиргани тўғри иш бўлди. "Қизилқум" футболчиси оёғига ёлғондакам зарба қабул қилиб олгандай, “нимадир бўлиб қолар” дегандек йиқилди. Факт асосида айтадиган бўлсак, навоийликлар ўйинчиси ўнг оёғининг товон қисми билан рақиб оёғини босиб олди ва йиқилди. Қўл ва тана ўртасида енгил тўқнашув (контакт) мавжуд, аммо бу қўполлик қайд этиш учун етарли эмас. Эпизод ВАР томонидан текширилгандан сўнг футболчига оғзаки танбеҳ берилиши керак.


"Бунёдкор" - "Динамо"

ВИДЕО

ВАР ўйинга тўғри ҳолатда аралашди ва ҳакам томонидан ҳақли равишда қизил карточка кўрсатилди. "Бунёдкор" ўйинчиси рақиб тўпиғидан юқори қисмига бутсасининг таг қисми билан ташланган ва рақиб оёғини "қайириб" юборган. Бу ҳолат жиддий қоидабузарлик саналади ва футболчи, албатта, четлатилиши лозим.


"Сурхон" - ОКМК

ВИДЕО

Ҳакам ОКМКнинг голини адашиб ҳисоблади, аммо ВАР эпизодга тўғри аралашди. Ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган ОКМК аъзоси тўпга тегмаса-да, вазиятда иштирок этди. Меҳмонлар вакили тўпга қараб интилди, у томон сакради. Футболчи бу ҳаракати билан зарбани қайтаришга ҳозирлик кўраётган "Сурхон" дарвозабонини чалғитди. Бу ҳолатда офсайд қайд этилиши ва гол бекор қилиниши керак эди.


Шу тариқа, Суперлига 5-туридан ўрин олган тўртта учрашувда иккита хатога йўл қўйилди ("Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашувида содир бўлган жанжал ҳамда "Сурхон" - ОКМК учрашувида урилган гол).

Rating: -5   

Comments

+2   
08 apr 15:11:23
Сайдулло Азамов
Миржалолга булаверади Андижон про лигада уйнаганда кубок уйинида 3 та пеналти берилмаган жаноб Агишев миржалолдан куркиб
+2   
08 apr 15:02:19
Abbos fcN
AGKM urgan golni hisobga olish hakamning qo'pol xato edi, buni butun futbol jamoatchiligi bilib turibdi. Tortishadigan vaziyat ham emasda. Bu past saviyadagi hakamni keyingi o'yinlarga tayinlamaslik kerak.
+1   
08 apr 14:57:32
Sherzod Alimov
Reply to comment by Aral988
Хакам Миржолалдан куркди бошка жамоа булганда хисобламасди. Хакмани Катосига жарима борми
Офсайди хамма кориптию Насаф билан финалда йок жойдан берилган пенальтини кормаганга об отип кетилиптиде. Судья ла тренер ланимас тепадилани этканини килади хамма озига кере пайт кор кар болип колади.
+1   
08 apr 14:42:00
Bekzod Sharipov
Sharhlovchi ham qayta va qayta aytdi. Rostdan ham adashdi hakam. Darvozabonni chalg'itgan edi OKMK futbolchisi. Yaxshiyamki natijaga ta'sir qiladigan gol emas edi
   
08 apr 16:20:17
Бахтийор Ашуров
Reply to comment by Aral988
Хакам Миржолалдан куркди бошка жамоа булганда хисобламасди. Хакмани Катосига жарима борми
Ҳакамлар ўзи шунақа қўрқоқ. Бу сафар миржалолдан қўрқан бўлса. Кубок финалида аса Асимов Рўзиқулдан қўрққан!
   
08 apr 16:18:58
Пахтакорим
Қачонки чизиқлар бўйича камералар бўлмагунча шундай англашилмовчиликлар давом этаверади
   
08 apr 14:50:21
Aral988
Хакам Миржолалдан куркди бошка жамоа булганда хисобламасди. Хакмани Катосига жарима борми
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика