Latest news

17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  3 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  10 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2

"Суперлигадаги танаффус қанчалик хавотирли? Илон Маск жаҳонни ўзгартираман деб фазоларда учяпти, биз қачонгача июлни иссиқ деймиз?" News

"Суперлигадаги танаффус қанчалик хавотирли? Илон Маск жаҳонни ўзгартираман деб фазоларда учяпти, биз қачонгача июлни иссиқ деймиз?"

ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида Суперлига қачон қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар берди.

Суперлигадаги танаффус қанчалик хавотирли?

Европа билан солиштирганда ишларимиз анча яхши. Биринчидан, минг шукрки Ўзбекистон карантин даврида касалликни юқтириш ва шу билан боғлиқ ўлимлар борасида кам талофат кўрди, ҳаммаси кутганимиздан яхшироқ назорат қилинди. Иккинчи томондан эса биз улардан фарқли равишда 2021 йилги мавсум режаларини тўла ишлаб чиқиб улгурмагандик (шу жойини минг ҳижолат билан ёздим). Европа клублари эса мавсумни якунлай олмаслиги катта эҳтимол, боиси улар келаси мавсум ҳақида аллақачон бош қотириб қўйишган. Ўртада эса вақтдан ютказишяпти.

Биз нимадан воз кечишимиз мумкин?

Менимча, биринчи навбатда Лига кубоги мусобақаси хавф остида қолади. Биз унга асос солинган иккинчи йилдаёқ турнирни халқаро мақомга айлантиришга муваффақ бўлгандик. Яъни, Қирғизистон ва Тожикистоннинг умумий 8 клуби ҳам мусобақаларда иштирок этиши керак эди.

Айни ҳолатда эса халқаро рейслар ва умуман мамлакатлараро кириб-чиқиш масаласида хавф бор. Шундан келиб чиқиб, турнирни бир йилга кечиктирсак, жуда кўп нарса йўқотмаймиз (ЎФА иложи борича мазкур турнирни ўтказиш тарафдори, аммо вазият бизнинг қўлимизда эмас). Аксинча, келаси йил турнирни янада яхшироқ ва янада савиялироқ ўтказишимиз мумкин. Биз бу ишни бошлай олишимизни ва бирлашишимиз мумкинлигини исботладик. Энди буни янада яхшилаш устида ишлашимизга ҳам ишонаман. Бу борада орқага қайтиш йўқ.

Тақвим масаласида нима гап?

Биз эндигина 3 та тур учрашувларини ўтказгандик. Мавсум якунига қадар яна 23 та турни ўтказиб олишга бемалол улгурамиз, менимча. Орада Ўзбекистон кубоги ўйинларини ҳам ўз вақтида ўтказиш имкониятимиз ҳозирча бор.

Бундан ташқари, ОФК ва ФИФА бир қатор халқаро ўйинларни ва саналарни бекор қилган. Бу ҳам ўз навбатида бизнинг фойдамизга йўл очади.

Шунингдек, бизда июль ойида катта танаффус бор. Энг бўлмаган ҳолатда ўша вақтга ҳам ўйинлар қўйишга мажбур бўлишимиз мумкин. Аввал ҳам айтганимиздек, муаммодан қочиш эмас, уни ҳал қилишни ўрганиш керак. Қиш совуқ, июль иссиқ деб ўтиравермай, прожекторларни яхшиласак, совутиш, иситиш тизимларига эътибор қилсак, қишин-ёзин футбол ўйнашимиз мумкин. Биз 4 фаслни кўрадиган бахтли одамлармиз, фақатгина бундан оқилона фойдаланишни билмаймиз. Футбол ўйнайб бўлмайди, деб қутилиб қўя қоламиз. Акалар, Илон Маск жаҳонни ўзгартираман деб фазоларда учяпти, Қатар бутун дунёни ортидан эргаштириб, мундиални қишга суряпти. Биз қачонгача июлни иссиқ деймиз? Биз унга ечим топиш ҳақида ўйлашимиз керак (ўтлаб кетганим учун узр албатта).

Хуллас, мана шундай гаплар. Ҳукумат мана шу санадан сизларга рухсат деса, биз ўша куннинг ўзидаёқ янги тақвим учун ўтирамиз. Кайфиятимиз оптимистик, кўп муаммо кўраётганимиз йўқ. Эл бошига келган ишни биргаликда албатта енгиб ўтсак керак.


Диёр Имомхўжаев

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика