Latest news

02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  0 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  0 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  0 00:55Моуринью 2010 йилда "Интер"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Ўша воқеани тасвирлаши мумкин бўлган сўз йўқ"  6 00:50Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"  2 00:09Рафинья: "Мен Италия терма жамоасида ўйнашга жуда яқин келганман"   3 23:09"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди  3 22:47"Олимпик" "ФарДУ"ни таслим қилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:33ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди  2 21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  7 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  61 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  2 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  11 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  3 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  7

Суперлигада мағлуб бўлмаган "Нефтчи"га кимнинг "тиши" ўтади ёхуд жамоани олдинда кутаётган ўйинлар News

Суперлигада мағлуб бўлмаган "Нефтчи"га кимнинг "тиши" ўтади ёхуд жамоани олдинда кутаётган ўйинлар

Футболда ғалаба ва мағлубият доим бирга эканлиги минг йиллардан буён ёд бўлиб кетган ибора ҳисобланади.

Гоҳида омад мунтазам равишда бир жамоага кулиб боқса, яна бошқа клуб кетма-кет муваффақиятсизликлар гирдобига ғарқ бўлади. Тақдир бу икки йўналишда кимгадир ён босишга мажбур. Омад ҳам уларга кулиб боқишда давом этади. Айни пайтга келиб Суперлигада 16-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Турнир жадвалида мағлубиятлар қаторида фақат битта ноль сони турибди. У ҳам бўлса Фарғоанинг "Нефтчи" жамоасида. Биринчи даврада 13та жамоанинг ҳеч бирининг Левченко жамоасига "тиши" ўтмади. Иккинчи даврада "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Металлург" иккинчи бор уриниб кўришди, фойдасиз. Ўйин тарафлама аниқ йўналишда, мураббий имзоси кўринмоқда, жамоа қандай тактикада ўйнашни биляпти ва барқарор кетмоқда. Олдиндаги ўйинларда даражаси турлича рақиблар рўбарў келади. 


ОКМК 

"Нефтчи" 26 август куни Олмалиқда ОКМК меҳмони бўлади. Жамоаларнинг биринчи даврада Фарғонада кечган ўйинида жанговар 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилган. Олмалиқда кечган сўнгги 5та учрашувнинг 2тасида "буюк чинорлар" ғалаба қозонган, 2та баҳсда майдон эгалари зафар қучган ва     1та ўйиндм муроса кўчаси танланган. Миржалол Қосимов бу борада уйда имкониятни бой бермасликка ҳаракат қилиши маълум. ОКМК 15 август кунги ОЧЛ ўтиш ўйинида ғалаба қозонса, 22 август куни Қатарда "Ал Араби" билан тўқнаш келади. Сафардан кейинги тикланиш ва кайфиятга ҳам кўп нарса боғлиқ. 

"Андижон"

31 август куни "Андижон" водий дербисида "Нефтчи"га қарши Фарғонада ўйнайди. Александр Хомяков шогирдлари биринчи даврада 0:2 ҳисобида таслим бўлган ва бу алам уларда сақланиб қолингани шубҳасиз. Кўп нарсани ўша паллада жамоаларнинг қандай ҳолатда бўлиши, жароҳатлар ва йўқотишларга боғлиқли томони бор. 

"Турон"

Биринчи даврада "Турон" сўнгги дақиқаларда "Нефтчи"нинг ғалабасини йўққа чиқаргани ёдингизда бўлса керак. Шундай курашни бўлажак ўйинда ҳам кутиш мумкин. Боз устига "тулпорлар" босимсиз ва эркин ўйнаяпти, иштиёқ кучли ва исталган рақибга қарши бошни тик кўтарган ҳолда чиқиб боряпти. "Турон"нинг "Насаф"ни ютиши сенсация ҳисобланса, бундай сенсацияларни ҳали кўп бўлади. Лекин бу "Нефтчи" билан ўйинда юз берадими ёки йўқ вақт кўрсатади. 

"Бухоро"

Суперлигада жон сақлаш учун курашаётган Бакаев жамоасига ҳар бир ўйин финал ҳисобланади ва уларга қўлга киритилган 1 очко ҳам умид беради. Клубларнинг биринчи даврадаги ўйинида Азиз Асимовнинг қарорлари "Нефтчи"нинг зарарига ишлаган. Бу сафар эса муросасиз ўйин кўришимиз кафолатланган. 

Балки "Нефтчи" учун тақвимдаги рақиблар нисбатан енгил келган, дейиш мумкиндир. Аммо иккинчи даврада ҳеч бир жамоа осонликча енгилмаяпти ва кураш охиригача кечяпти. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика