Latest news

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  1 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  32 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Суперлигада ҳал қилувчи палла ёхуд чемпион ким ва "Динамо"нинг ортидан қайси жамоа Про лигага йўл олади? News

Суперлигада ҳал қилувчи палла ёхуд чемпион ким ва "Динамо"нинг ортидан қайси жамоа Про лигага йўл олади?

"Насаф"нинг кубокда ғолиб чиқиши, "Навбаҳор"нинг мағлуб бўлгани ва финал атрофидаги воқеаларга ҳаддан зиёд кўп тўхталдик.

Етар. Кубок ўз эгасини топди. Буёғда ҳали ечимини топмаган масалалар талайгина. 


СУПЕРЛИГА. КИМ ЧЕМПИОН?


Яқин йилларда чемпионлик учун бунчалик рақобат кечганин кўрмаганман. Бу йил ким чемпион бўлса ҳам катта фарқ кузатилмайди. Қизиқарли-а! Кўпчилик ўйлаши мумкин, бундай интрига аввал бўлмаган, деб ўйлаши мумкин. Қуйида 2013 йилги Ўзбекистон Суперлигасининг жадвали. Интрига қайтди. Буни соғинганмидингиз?


Хўш, бу йилги "улоқ"ни ким олади? Айни пайтда чемпионлик учун курашаётган 3та жамоанинг ҳолатига ва кейинги учрашувларига қараймиз. 

"Насаф" 46 очко 

03.11.2022. "Динамо" (уйда)

07.11.2022. "Нефтчи" (уйда)

11.11.2022. "Олимпик" (сафарда)


"Пахтакор" 45 очко

02.11.2022. "Сўғдиёна" (уйда)

07.11.2022. "Қизилқум" (уйда)

11.11.2022. "Бунёдкор" (сафарда)

"Навбаҳор" 44 очко

03.11.2022. "Локомотив" (сафарда) 

07.11.2022. "Металлург" (сафарда)

11.11.2022. АГМК (уйда)

"Пахтакор" ва "Насаф" сўнгги 3та турдан 2тасида рақибларни уйда қабул қилади. "Навбаҳор" эса сафарда, фақат охирги ўйинни уйда ўтказади. Очколар тенг келиб қолган тақдирда биринчи галда ўзаро ўйинларга қаралади. Бунда "Насаф" "Пахтакор"дан 4 очко олган, "Навбаҳор"га 4 очко берган. Агарда Қарши ва Тошкент клублариниг очколарида мувозанат юзага келганда ҳам чемпионлик "Насаф" томонига ўтиб кетади. 



"ҚЎҚОН-1912"ДА УМИД УЙҒОНДИ. "ЛОКОМОТИВ" 11 ЙИЛДАН СЎНГ...

Бир пайтлар чемпион бўлиб юрган, ОЧЛ мусобақаларида қатнашган "Локомотив"ни ким ҳам шундай ҳолга келишини ўйлабди, дерсиз. Аммо бундай вазият жамоада биринчи маротаба бўлаётгани йўқ. "Локомотив"ни Суперлигада олиб қолиш миссиясини Коростиченко ва Йеличич давом эттирадиган бўлди. Сервер Жепаровга ҳали вақтли экан катта жамоани бошқариш. Лекин клубга жуда жуда қийин. Демак 23-турдан сўнг:

"Локомотив" 20 очко, 13-ўрин

03.11.2022. "Навбаҳор" (уйда)

07.11.2022. "Сўғдиёна" (сафарда)

11.11.2022. "Металлург" (уйда)

Тошкент клуби сўнгги бор 2010 йил Суперлигада 13-ўринни эгалаб Про (Биринчи) лигага тушиб кетганди. 2011 йил жамоа қуйи лигада чемпион бўлиб қайтган ва 2012 йил элитани яхши ўтказиб бронза медалларига эга чиққанди. 

23-турда "Сўғдиёна"дан устун келган қўқонликларда кичик умид уйғонди. Айни пайтда 21 очко билан 12-ўринни эгаллаб туришибди. "Локомотив" билан ўзаро ўйинларда жамоа 4 очко қўлга киритган. 

02.11.2022. "Қизилқум" (сафарда)

07.11.2022. "Бунёдкор" (уйда)

11.11.2022. "Динамо" (сафарда)

"Нефтчи" (10-ўрин) ва "Сурхон" (11-ўрин) ҳисобида 26 очкодан бор. Улар ҳали элитада қолиш масаласини тўлиқ ҳал қилишганича йўқ. Олдиндаги 3та учрашувда нима бўлишини ҳеч ким билмайди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика