Latest news

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  22 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Суперлигада баҳорги уйғониш азоби News

Суперлигада баҳорги уйғониш азоби

Қишнинг қировли кунларидан сўнг баҳор келди.

Ҳаммаёқда иш қизғин, кўклам шукуҳи қалбларни ишлашга ундаётган палла. Айрим мамлакатларга нисбатан бизнинг футболда баҳор уйғониш, янги мақсадлар билан йўлга чиқиш пайти саналади. Клублар қамишдан бел боғлаб Суперлига карвони сари ҳаракатни бошлашади. Лекин нима учундир бу сафар жамоаларнинг илк турдаги ўйинларидан кўнгиллар тўлмади. Футбол байрамининг давомли бўлишига эса том маънода жамоалар айбдор. Эътибор беринг биринчи турдан ўрин олган 7та ўйиннинг 3тасида гол кўрганимиз йўқ. Сал қолса Яйпандаги водий дербиси ҳам 0га қараб кетаётган эди. Бекободдаги ўйинда ҳам 1та гол кўрдик. "Навбаҳор" - "Насаф" ўйинида стадион чинакамига "портиллади". Аммо бу майдондаги футболчиларга кўчмади. Самарқанд ва Олмалиқда хайтовур 2тадан тўп киритилди. Иккинчидан ҳужумчилар отни илгарироқ қамчилаш вақти келди. Бугун урмасангиз, эртага урмасангиз яна қачон гол урмоқчисиз. 


Суперлига. 1-тур томошабинлар ташрифи. Наманган биринчи, Самарқанд иккинчи...



"Қуруқ старт". 7 ўйин — 6 гол


Биз стартдан шуни кутганмидик? Клубларимизга уйғониш учун қанча вақт керак? Баҳорги уйғониш шунчалар қийинми? Яна 2та турдан сўнг ФИФА кунлари бошланади. Кейинги турларда ҳам шу ҳолат кузатилгудек бўлса, терма жамоага футболчилар қандай етиб боришини ўйлайверинг. Биз Суперлигадаги голларни санаб ўтирган жойимизда Про лигада аллақачон 2та ўйинда 6та гол дарвозалардан ўрин олди. Демак қуёш Суперлигадан эмас, Про лига томондан чиқди. 

2-тур ҳозирги мулоҳазаларимни бироз ўзгартириб юборишига умид боғлайман. Бошқа иложим ҳам йўқ. 

А. Искандаров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика