Latest news

22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  0 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  33 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  7 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  6 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  10 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  12 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  3 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10

Суперлигада 22-тур воқеалари News

Суперлигада 22-тур воқеалари

18-19 октябрь кунлари Суперлигада 22-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Айтиш мумкинки, навбатдаги тур ҳам ўзига яраша қизиқ кечди. Бир нечта ўйинда кутилмаган натижалар қайд этилди. Қуйида 22-турнинг эътиборга молик воқеалари ҳақида сўз юритамиз. 

"Қўқон-1912" - "Қизилқум" 1:2 

- "Қизилқум" тўрт ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига чек қўйди. Сафарда "Қўқон-1912" билан кечган баҳсда Ҳамиджон Актамов шогирдлари 0:1 ҳисобида ортда бораётиб якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу "Қизилқум"нинг сафардаги иккинчи ғалабаси бўлди. 

- "Қўқон-1912" қаторасига иккинчи бор уйда мағлуб бўлди. Бу жамоа аввалги тур "Металлург"га ҳам имкониятни бой берганди. Кетма-кет тўртта учрашувни ғалаба билан якунлаган қўқонликларга охирги уч турдан бери омад келмаяпти. 

  


"Металлург" - "Сўғдиёна" 0:1 

- Учинчи ўринга ҳаракат қилаётган "Сўғдиёна" Бекободда қийин учрашувни ўтказди. "Металлург" билан кечган баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Шундан қилиб "Сўғдиёна"нинг учта ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига якун ясалди. 

- "Металлург" ўз майдонида кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Андрей Шипилов шогирдлари ўтган тур "Пахтакор"га ҳам имкониятни бой беришганди.

  

 

"Бунёдкор" - АГМК 0:2 

- АГМК ўз тарихида илк марта сафарда "Бунёдкор"ни мағлуб этди. Бу натижани қўлга киритиш ўз вақтида "Бунёдкор"ни бошқарган Миржалол Қосимовга насиб этди. АГМК охирги икки турни ғалаба билан билан якунлади. 

- Негадир "Бунёдкор"нинг ҳеч омади келмаяпти. Жамоа ўтган тур "Бухоро"ни енга олмаганди, бу сафар АГМКга гол урмасдан мағлуб бўлди. Кучли учликка киришга ҳаракат қилаётган "Бунёдкор"нинг охирги 5та ўйинда фақат бир бор зафар қучгани ғалати.

 


"Сурхон" - "Навбаҳор" 0:0 

- Термиздаги баҳсда ҳисоб очилмади. Бу "Навбаҳор"нинг сафардаги кетма-кет иккинчи дуранги бўлди. Қаторасига уч ўйинда зафар қучган "Сурхон" охирги икки турда мағлубият ва дуранг қайд этди. 

 

 

"Локомотив" - "Бухоро" 2:0 

- Мана шу ўйинда Игнатий Нестеров дисквалификация муддатини якунлаб яна майдонга қайтди. Унинг қайтиши "Локомотив"нинг қаторасига 4та ўйиндан иборат дурангли сериясига чек қўйди. 

- Сафарда "Насаф"ни мағлуб этиб, "Буёндкор" билан дуранг ўйнаган "Бухоро"нинг "Локо"га "тиши ўтмади". Биласиз, ҳозир бухороликлар Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилишмоқда. Шундай экан, жамоанинг ҳар бир ўйини финалга тенг бўлади.

  


"Динамо" - "Пахтакор" 1:4 

- "Пахтакор" ҳисобда ортда бораётиб ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувда Достон Ҳамдамов дублга эришди. Шундай қилиб "Пахтакор"нинг кетма-кет ғалабалари сони 14тага етди. 

- "Динамо" бош мураббийни ўзгартиргани билан барибир ютқазишда давом этяпти. Бу жамоа қаторасига 10 ўйиндан бери фақат мағлубиятга учраяпти. Жамоа сўнгги бор кимни мағлуб этганини футболчилар ҳам эслай олмаса керак.

  


"Насаф" - "Андижон" 3:0 

- Ниҳоят "Насаф" Андижондаги мағлубият аламини олди. Эсингизда бўлса, "Насаф" биринчи давра ўйинида 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди, иккинчи даврада эса 3:0 ҳисобида зафар қучди. Мазкур беллашувда Хумоюн Муртазоев дублга эришди. Шундай қилиб "Андижон"нинг кетма-кет икки ўйиндан иборат ғалабали серияси Қаршида тўхтади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика