Latest news

16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  1 16:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  4 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   8 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  4 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  32 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28

Суперлига ва Про лига учрашувлари доирасида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарори News

Суперлига ва Про лига учрашувлари доирасида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарори

ЎФА ҳакамлар қўмитаси бир ҳакамни мавсум охиригача Суперлигадан четлатди, бошқаларига жарима солди.

ЎзФҲМ матбуот хизмати Суперлига 8-туридан ўрин олган “Сурхон" – “Насаф" баҳси, Суперлига 11-тури доирасидан ўрин олган “Қизилқум” – “Андижон” клублари ўртасидаги учрашув ҳамда Про лига 13-туридан ўрин олган "Дўстлик" – "Қўқон-1912” баҳсларида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарорини маълум қилади:


1. Суперлига 8-туридан ўрин олган “Сурхон" – “Насаф" баҳси бош ҳаками Илгиз Танташев ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандлари ва 4-бўлимнинг  4.3 бандига асосан, биринчи мавсум охирига қадар Суперлига учрашувларидан (8 та тур - 9, 10, 11, 12, 13-турлардан ва 2 та қолдирилган учрашувлар, Суперкубок) четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;


2. Суперлига 11-тури доирасидан ўрин олган “Қизилқум” – “Андижон” клублари ўртасидаги учрашувнинг бош ҳаками Сардор Исматуллаев,  ВАР ҳаками Азиз Асимов ўйин давомида йўл қўйган хатолари учун ўйин якунидан сўнг учрашув назоратчиси Олег Дачев томонидан бош ҳакам 7.9, ВАР ҳакам C баҳосига лойиқ кўрилган. Лекин ушбу учрашув Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг бош ҳакамнинг баҳоси учрашув натижасига таъсир қилган хатолари учун 7.1, ВАР ҳакамнинг баҳоси Д эканлиги, учрашув назоратчиси баҳоларни юқори қўйганлиги аниқланди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда:


Сардор Исматуллаевга нисбатан мавсум охирига қадар Суперлигадан четлаштириш, қуйи лигага тушириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 75 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди.

Азиз Асимовга нисбатан 4 та тур учрашувларига ВАР ҳакамликдан, 4 та тур учрашувларига бош ҳакамликдан четлаштириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 100 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди.

Олег Дачевга нисбатан 8 та (Суперлигадан) учрашувларига назоратчиликдан четлаштириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 100 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди;


3. Про лига 13-туридан ўрин олган "Дўстлик" – "Қўқон-1912” баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандлари ва 4-бўлимнинг  4.3 бандига асосан, Суперлига ва Про лига учрашувларидан 6 та турга четлатиш, ўйин учун белгиланган тўловдан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика