Суперлига ва Про лига регламенти. Унга клублар муносабати қандай? Учта клуб аниқ таклиф билан чиққан
05 jan 09:17
News
Суперлига ва Про лига регламенти. Унга клублар муносабати қандай? Учта клуб аниқ таклиф билан чиққан
14 декабрь куни «Суперлига ва Про лига регламенти»га киритилаётган айрим ўзгаришларни Суперлига клубларига тақдим этди.
«Суперлига ва Про лига регламенти» босқичма-босқич ислоҳ қилинган бўлиб, унинг асосий мезонлари ҳамда мантиғи сўнгги уч мавсумдан буён ўзгаришсиз ишлаб келмоқда. Яъни, футболчи ҳамда клуб персоналини рўйхатдан ўтказиш, мавсум қайдномаси, футболчиларни ижарага бериш ва шу билан боғлиқ асосий принциплар шаклланиб улгурган. Лига ўз одатига кўра ҳар мавсум олдидан регламентга киритилаётган ўзгаришлар билан жамоатчиликни таништириб боради.
Янги мавсум регламенти юзасидан фақатгина «Нефтчи» ҳеч қандай таклиф киритмади. ОКМК, «Навбаҳор», «Сўғдиёна», «Сурхон», «Андижон», «Машъал», «Бухоро» ва «Қўқон-1912» регламент юзасидан ҳеч қандай эътироз ёки қўшимча мавжуд эмаслигини билдирди.
U21 беллашувларининг асосий таркиб ўйинида бир кун олдин бўлиб ўтиши масаласини ёқлаб уч клуб овоз берди. Лига мазкур масалага алоҳида тўхталиб ўтади.
Шунингдек, Ассоциация ҳамда Лига томонидан Суперлига рўйхатига киритилаётган футболчининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг минимал миқдорини камайтириш масаласида уч клуб таклиф билан чиққан. Улар орасида ўз футболчиларига катта миқдорда ҳақ тўлаётган икки клуб борлигидан келиб чиқиб, Лига уларнинг мазкур таклифига эътибор қаратмайди. Профессионал футболчи мақоми ва бошқа қатор факторлар келиб чиқиб, Ассоциация, Лига ҳамда Уюшма бу борада якуний қарорга келган. Суперлига клуби меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини янада камайтиришни эмас, балки етакчи футболчилар билан меҳнат шартномаси имзолаётганда меъёр ва ўлчовни ҳисобга олиши шартлиги мамлакат футболига жавобгар ташкилотлар томонидан аниқ белгилаб қўйилган.
Лига регламентнинг аниқ бандлари бўйича нисбатан конкрет таклифлар киритган «Пахтакор», «Насаф» ва «Бунёдкор» клублари таклифларини алоҳида очиқлайди ва бунга ўз муносабатини билдиради. Шунингдек, клубларга таклиф киритиш учун етарлича муддат берилганидан келиб чиқиб, бундан кейинги таклифларни инобатга олмайди.
Comments