Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  107 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Суперлига. "Пахтакор" "Сурхон" дарвозасига 3 та тўп йўллади, Черандан дубль! News

Суперлига. "Пахтакор" "Сурхон" дарвозасига 3 та тўп йўллади, Черандан дубль!

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган сўнгги учрашув якунига етди.

Surkhon

Superliga. Round 1

04/03/2024, 18:30

3
:
0
Finished

Pakhtakor

Dragan Ceran - 3', Dostonbek Hamdamov - 51', Dragan Ceran - 70'

45'
90'
46'  Ulugbek Khoshimov
55'  Sunnatulloh Hamidjonov
58'  Sylvanus Nimely (Mukhammadali Abdurahmonov )
72'  Жахонир Абдусаломов (Asilbek Jumaev)
72'  Aziz Pirmuhammadov (Humoyun Sherbotayev)
72'  Diyor Ramazonov (Камрон Саидазимов)
81'  Dmitriy Pletnyov (Asadbek Karimov)
3'  Dragan Ceran
3'  Pulatxodja Xoldorxonov
51'  Dostonbek Hamdamov
51'  Dragan Ceran
58'  Behruz Asqarov (Kirill Todorov)
70'  Dragan Ceran
70'  Dostonbek Hamdamov
72'  Pulatxodja Xoldorxonov (Doniyor Abdumannopov)
79'  Diyor Kholmatov (Saidumarkhon Saidnurullaev)
79'  Dostonbek Hamdamov (Mukhammadali Usmonov)

СУРХОН – ПАХТАКОР 0:3 

"Пахтакор" стадиони. 18:30

Голлар: Драган Черан (Пўлатхўжа Холдорхонов) 3', Достон Ҳамдамов (Драган Черан) 51', Драган Черан (Достон Ҳамдамов) 70'

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов

Тўртинчи ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Даврон Иброҳимов

"Сурхон": 1.Артём Потапов (с), 2.Бобур Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5.Азиз Пирмуҳаммадов (8.Ҳумоюн Шербўтаев, 72), 7.Достон Турсунов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10.Дмитрий Плетнёв, 15.Диёр Рамазонов (99.Комрон Сайдазимов, 72), 17.Жаҳонгир Абдусаломов (27.Асилбек Жумаев, 72), 18.Сильванус Нимели (19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 58), 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов.

Захира: 86.Даврон Мерганов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 14.Сарвар Абдуҳамидов, 20.Сардор Махмудов, 77.Асадбек Каримов.

"Пахтакор": 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров ( 24.Кирилл Тодоров, 58), 8.Диёр Холматов (18.Саидумархон Саиднуруллаев, 79), 10.Драган Черан (с), 11.Пўлатхўжа Холдорхонов (33.Дониёр Абдуманнопов, 72), 15.Диёр Ортиқбоев, 17.Достон Ҳамдамов (31.Муҳаммадали Усмонов, 79), 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.

Захира: 12.Владимир Назаров, 20.Дилшод Абдуллаев, 29.Муҳриддин Пазилдинов, 40.Кими Мерк, 99.Аббос Эргашбоев.

Огоҳлантиришлар: Улуғбек Ҳошимов (46), Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (55).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+5. Гол инобатга олинмади ва ҳисоб ўзгаришсиз қолди. 

90+4. Бош ҳакам ўйинни тўхтатиб турибди ва VAR вазиятни текширмоқда.

90+3. "Сурхон" вакили Ҳамиджонов бош билан гол урганди, бироқ у офсайдда қолган бўлиши мумкин экан. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Сурхон" ҳисобни қисқартиришга астойдил уринмоқда, аммо бу мақсадига етолмаяпти. 

81. "Сурхон"да алмаштириш: Плетнёв ўрнига Каримов туширилди. 

79. "Пахтакор"да 2 та ўзгариш: Холматов ўрнига Саиднуруллаев, Ҳамдамов ўрнига Усмонов ўйинга қўшилди. 

77. "Пахтакор" хотиржам тарзда тўпга эгалик қилиш билан банд. "Сурхон" тақдирга тан берган кўринади.

72. "Сурхон"да 3 та ўзгариш: Абдусаломов, Пирмуҳаммадов, Рамазонов ўрнига Жумаев, Шербўтаев, Сайдазимов туширилди. 

72. "Пахтакор"да алмаштириш: Холдорхонов ўрнига Абдуманнопов ўйинни давом эттиради. 

70. ГОЛ! Достон Ҳамдамовнинг пасидан сўнг Драган Черан дарвозани ишғол қилди ва дублни расмийлаштирди – 0:3!

69. Зарба! Муҳаммад Али Абдураҳмонов ҳимоячиларни ортда қолдириб, қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, Павлюченко уни қайтарди. 

67. Ўзбекистон терма жамоаси устози Сречко Катанец учрашувни стадиондан кузатиб бормоқда. 

63. Бош ҳакам ҳам VAR мониторига бориб, вазиятни кўрди ва ўйинни давом эттириш қарорига келди.

62. VAR "Пахтакор" жарима майдончаси ичидаги вазиятни ўрганмоқда. 

58. "Пахтакор"да ўзгариш: Беҳруз Асқаров ўрнига Кирилл Тодоров тушди.

58. "Сурхон"да ўзгариш: Сильванус Нимели ўрнига Муҳаммад Али Абдураҳмонов туширилди. 

58. Зарба! Достон Турсуновнинг кучли зарбаси Павлюченко томонидан бартараф қилинди.

55. Ҳамиджонов Холматовга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

51. ГОЛ! Драган Чераннинг қанотдан ошириб берган тўпини Достон Ҳамдамов ҳеч бир қийинчиликсиз дарвозага киритди – 0:2! 

50. Умар Адҳамзоданинг узатмагаўхшаш зарбаси анча хавфли кўринишги келди, аммо Потапов қийинчилик билан бўлса-да, тўп дарвозага киришига йўл қўймади.

48. Зарба! Сардор Собирхўжаевнинг зарбасидан кейин Потапов тўпга эга чиқди. 

46. Улуғбек Ҳошимов ўйинчиларни алдашга киришиб кетиб тўпни олдирди ва Абдурасуловга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.  

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

45. Зарбааа! Азиз Пирмуҳаммадовнинг жаримадан ерлатиб йўллаган зарбасини Павлюченко қайтарди.  

44. Нимели ҳимоячиларни алдаб ўтишги киришиб кетди, Муҳаммадрасул Абдумажидов унга нисбатан қоидани бузди. 

42. Уууух! Нимели дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва у билан тўқнашиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди ва либериялик ҳужумчига тиббий ёрдам кўрсатмоқда.   

39. Зарбаа! Пўлатхўжа Холдорхоновнинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 

35. "Сурхон"нинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини ҳимоячиларга ёрдам бериш учун ортга қайтган Черан қайтариб юборди.  

30. Достон Ҳамдамов билпн тўқнашиб кетган Азиз Пирмуҳаммадовга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

25. Шоҳжаҳон Султонмуродовнинг ҳимоядан туриб олдинга узатган паси анча ноаниқ кўриниш олди. 

23. "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов ўйга толган. У жамоасидан бундай ўйинни кутмагани аниқ. 

20. Достон Турсунов қанотда тезлик олди ва рақиб жарима майдони олдидан ичкарига пас узатди, бироқ унга Нимели улгурмади. 

13. "Пахтакор" таркиби анча кучсизланганига ва жароҳатланганлар кўплигига қарамай, рақибига нисбатан ишончлироқ ҳаракат қилмоқда. 

8. Зарбааа! Саитовнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан сўнг Черан бош билан хавфли, аммо ноаниқ зарба берди.

 


3. ГОЛ! "Пахтакор" ҳисобни очди! Потапов хатога йўл қўйиб, тўпни Пўлатхўжа Холдорхоновга узатди, унинг пасидан кейин Драган Черан дарвоза пастки бурчагига тўпни йўллади – 0:1! 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 18:30 да бошланади. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика