Latest news

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  52 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  1 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  9 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  10 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

Суперлига. “Сурхон” мавсумдаги илк ғалабасини 9 киши бўлиб қолган “Қўқон-1912” устидан қўлга киритди News

Суперлига. “Сурхон” мавсумдаги илк ғалабасини 9 киши бўлиб қолган “Қўқон-1912” устидан қўлга киритди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Сурхон” — “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди.


“Сурхон” — “Қўқон-1912” - 3:1
4 апрель 2025 йил. Термиз, "Сурхон Арена" стадиони. 20:15
Ҳакамлар: 
Никита Мустафин, Артём Калинин, Зуфар Элибоев, Маъруф Тиллоев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
ВАР: Равшан Абдувоҳидов
АВАР: Элнур Дониёров
Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Муҳаммадали Абдураҳмонов 38, - 1:0 (Суннатиллоҳ Ҳамиджонов). Муҳаммаданас Ҳасанов 74, - 1:1. Диёр Рамазонов 90+3, - 2:1 (Кирилл Колесниченко). Асадбек Каримов 90+7, - 3:1.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов (5.Жамалдин Ходжаниязов, 79), 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов (77.Асадбек Каримов, 68), 18.Нодир Абдихолиқов, 19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов (11.Абдуғафур Ҳайдаров, 60), 21.Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 27.Асилбек Жумаев (15.Диёр Рамазонов, 68), 66.Беҳруз Шайдулов, 99.Суннатилла Поёнов (9.Кирилл Колесниченко, 60).
Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 2.Беҳрузжон Каимов, 26.Беҳруз Шукуруллаев, 88.Дмитрий Кратков.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исоқов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов, 8.Бахтиёр Қосимов, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 11.Шаҳзод Бешимов, 14.Жасур Холтўраев (69.Егор Кондратюк, 34) (17.Алишер Хайруллаев, 83), 19.Шаҳзод Акрамов, 20.Иқболжон Маликжонов (23.Бекжон Жўрабоев, 65), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 44.Андро Гиоргадзе.
Захира: 1.Рустам Нартаджиев, 5.Жасур Ёқубов, 9.Жавоҳир Ҳусанов, 15.Зафар Ҳакимов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 30.Иброҳимжон Мухторов, .

Огоҳлантиришлар: Егор Кондратюк 57, Диёр Рамазонов 90+6, Шаҳзод Бешимов 90+6, Асадбек Каримов 90+7.

Четлатишлар: Ҳусниддин Ғофуров 52, Муҳаммаданас Ҳасанов 80.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+9. Ўйин тугади. "Сурхон" - "Қўқон-1912" 3:1

90+7. Огоҳлантириш. "Сурхон". Асадбек Каримов

90+7. ГОЛ! Ҳамиджоновнинг зарбаси Тоштемировга тегиб қайтди, қайтган тўпни Асадбек Каримов дарвозага йўллади - 3:1

90+6. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Шаҳзод Бешимов

90+6. Огоҳлантириш. "Сурхон". Диёр Рамазонов

90+3. ГОЛ! Колесниченконинг ўнг томондан ерлатиб узатган тўпини Диёр Рамазонов дарвозага йўллади - 2:1. 

90. Ўйинга 8 дақиқа қўшилди

88. Зарба! Колесниченконинг зарбаси кучсиз чиқди, Исоқов тўпни эгаллаб олди

86. Зарба! Мирқодировнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

83. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Бошидан жароҳат олган Кондратюк ўрнига Алишер Хайруллаев тушди

80. ЧЕТЛАТИШ! Муҳаммаданас Ҳасанов Мирқодировга нисбатан қўпол ўйнади ва четлатилди. "Қўқон-1912" 9 киши бўлиб қолди!

79. Ўзгариш. "Сурхон". Неъматхонов ўрнига Ходжаниязов тушди

77. УХХХ! Артём Потапов ва Егор Кондратюк тўқнашиб кетишди. Кондратюк боши билан рақиб посбонига бориб урилди. Шифокорлар иккала футболчига ёрдам беришмоқда

74. ГОЛ! Жарима тўпидан Муҳаммаданас Ҳасанов гол урди, тўп ҳеч кимга тегмай дарвозадан жой олди - 1:1.

69. ЗАРБА! Ҳамиджоновнинг рейдидан кейин Ҳайдаров зарба берди, тўп йўлига чап қанот ҳимоячиси Шаҳзод Акрамов тўғаноқ бўлди

68. Ўзгаришлар. "Сурхон". Жумаев ва Турсунов ўрнига Каримов ва Рамазонов тушди

65. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Маликжонов ўрнига Бекжон Жўрабоев тушди

60. Ўзгаришлар. "Сурхон". Абдураҳмонов ва Поёнов ўрнига Ҳайдаров ва Колесниченко тушди

57. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Егор Кондратюк 

55. ЗАРБА! Нодир Абдихолиқовнинг 25 метрлардан тепган тўпини Исоқов ушлаб олди

52. ЧЕТЛАТИШ! "Қўқон-1912". Ҳусниддин Ғофуров

51. Бош ҳакам VAR ни кўрмоқда, Ғофуров ҳозир рақибига тирсак билан зарба бергандек туюлмоқда 

48. Зарба! Абдураҳмоновдан навбатдаги зарба, бу сафар Исоқов ўз ўрнида

46. Иккинчи тайм бошланди


45+4. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

37. ГОЛ! Ўнг қанотдан Ҳамиджонов узатган тўпни Муҳаммадали Абдураҳмонов боши билан дарвозага йўллади - 1:0. 

34. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Жароҳат олган Холтўраев ўрнига Кондратюк тушди

33. Бахтиёр Қосимовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

29. Зарба! Жасур Холтўраевнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди  

28. ЗАРБА! Турсуновнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди

23. Хавфли вазият! "Сурхон"нинг ҳужуми, Достонбек Турсунов

17. ЗАРБААА! Чап қанотдан Шайдулов узатган тўпни жарима майдони ичидаги Поёнов дарвозага йўллади, ноаниқ!

13. УХХ! Қўқонликлардан қарши ҳужум, узатилган тўп Холтўраевга етиб боришига Шайдулов йўл қўймади.

4. ЗАРБАААА! Достонбек Турсуновнинг кучли зарбасидан кейин Азизхон Исоқов тўпни қайтарди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Учрашув соат 20:15да бошланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика