Latest news

15:08"Локомотив" назорат учрашувида "Динамо"дан устун келди  0 14:40Санчо Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди  3 14:28ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди?  0 14:11"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди  1 13:23"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи  0 12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  6 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  4 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   15 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  2 10:52Рамос янги жамоасида қанча ойлик олиши маълум  2 10:19«Навбаҳор» футболчилари Суперлига-2025 қуръаси ҳақида фикр билдирди  2 09:45Клаудио Раньери кечаги учрашувда нега асосий таркибда ўзгаришлар қилганини тушунтириб берди  13 09:13Sofascore. Кечаги учрашувда «Ман Сити» ҳимоячилари неча баҳо олишди?  16 08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  12

Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни кичик ҳисобда мағлуб этди News

Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Суперлига 5-тури доирасидаги "Сўғдиёна" – "Қизилқум" баҳси якунланди.

Суперлига, 5-тур

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" 1:0
Гол: 38 - Хондамир Мустафоқулов

5 апрель. "Сўғдиёна" стадиони. 19:15

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Элнур Дониёров   

Захира ҳаками: Рустам Чориев

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Найим Қосимов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов  

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович (с), 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 8.Владимир Йовович (17.Самандар Синдаров, 90), 9.Самандар Мавлонқулов, 10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 15.Хондамир Мустафоқулов (6.Алишер Салимов,46), 28.Станислав Андреев (18.Миржалол Абдумуталов,81), 32.Нодир Сойибов ( 5.Жасур Ёқубов, 59), 33.Олег Зотеев.

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров,  63.Низомиддин Фарҳодов, 68.Сардор Ҳошимов, 82.Фазлиддин Амонкелдиев, 90.Улуғбек Кенжаев.

"Қизилқум": 12.Робертс Озолс, 8.Гиорги Кухианидзе, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 22.Шаҳзод Раҳматуллаев (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 39), 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов (с), 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 37.Шерзод Файзиев (, 7.Даврон Анваров, 76), 71.Жамолиддин Убайдуллаев (4.Илҳом Ваҳобов, 46), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (79.Диёр Рахматиллоев,87). 

Захира: 1.Ҳумоюншох Сайётов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 24.Абдухолиқ Турсунов, 28.Акмал Музаффаров,  99.Асадбек Асадов.

Огоҳлантириш: 6 - Самандар Шукуруллаев, 41 - Хондамир Мустафоқулов, 61 - Владимир Йовович


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90+3. Абдураҳмоновнинг ажойиб зарбасини Робертс Озолс қийинчилик билан қайтарди

90+1. Ўзгариш: Йовович ўрнига Синдаров тушди

Ҳакам иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

88. Гиорги Кухианидзенинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

87. Ўзгариш: Раҳмотуллаев Жуманқўзиевни алиштирди

86. Абдураҳмонов ҳисобни ўзгартирди, бироқ ён ҳакам байроғини кўтарди

84. Анваровнинг навбатдаги зарбаси жуда секин чиқди ва тўпни дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

81. Ўзгариш: Андреевнинг ўрнига Абдумуталов майдонга тушди

79. Анваровнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

76. Ўзгариш: Давронов Файзиевни алиштирди

71. Йовович ажойиб ҳаракат қилди ва тўпни рақиб майдончасига қадар олиб кирди, сўнгги сонияларда Усмонов тўпни бурчакка чиқариб юборди

70. Акаки жарима майдони ичида тўпни қабул чап оёғида ноқулай ҳолатда зарба эришга эришди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олмоқда…

66. Мезбонларнинг икки нафар футболчиси майдонда ётибди, уларга шифокорлар ёрдам кўрсатишди

61. Огоҳлантириш: Ёвович ҳакам томонидан огоҳлантирилди

59. Шулаянинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

59. Ўзгариш: Сойибовнинг ўрнига Ёқубов майдонга тушди

Ҳакам ВАРга мурожаат қилди ва пенальти йўқ деб ҳисоблади

53. Акакининг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Тарасов зарба бериши мумкин эди, бироқ у жарима майдончасининг ичида йиқилди

52. Жуманқўзиевнинг зарбаси Салимовга тегиб дарвозага кетаётган жойида Митрович қийинчилик билан зарбасини бартараф этди

46. Ўзгариш: Мустафоқуловнинг ўрнига Салимов майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди  

Ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

43. Гиорги Кухианидзенинг зарбасига аниқлик етишмади

41. Огоҳлантириш: Мустафоқулов огоҳлантирилди

39. Ўзгариш: Раҳматуллаевнинг ўрнига Ғиёсов майдонга тушди 

38. ГОООЛ. Ёвович ажойиб ҳаракат қилди ва зарба йўллади, қайтган тўпни жиззахлик футболчилар бир неча бор зарба йўллашди. Охирида Мавлонқулов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

36. Жўманқўзиевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади

34. Бу сафар Андреевдан ажойиб узатма ва Аҳадовдан зарба, бироқ озгина аниқлик етишмади

31. Акакидан супер узатма ва Тарасов боши билан яхши зарба берганди, бироқ озгина аниқлик етишмади. Меҳмонлар ҳам хавфли вазият яратишди

30. Усмонов майдон марказида жуда қўпол хатога йўл қўйди. Мавлонқулов яна дарвозабон билан бирга бир чиқди ва зарба йўллади, бу сафар дарвозабон ажойиб ҳаракат қилди

25. Меҳмонлар ҳужум қилишга ҳаракат қилишмоқда, бироқ сўнгги узатмада хатоликлар бўлмоқда

19. Жўрабеков жарима зарбасини амалга оширди. Бироқ жамоалар футбол ўйнамоқда, регби эмас

14. Тарасов турди, у майдонга тушади. Барчаси жойида

13. Тарасов оддий ҳолатда жароҳат олмоқда, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

9. Жўрабеков ҳимояда хатога йўл қўйди, Мавлонқулов дарвозабон билан бирга бир чиқди ва кучли зарба йўллади, бироқ зарбага озгина аниқлик етишмади. Ҳозирча мезбонларнинг ҳужумлари жуда хавфли бўлмоқда

6. Огоҳлантириш: Самандар Шукуруллаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди

3. Владимир Йововичнинг зарбасини меҳмонлар дарвозабони қийинчиликсиз ушлаб олди

Учрашув бошланди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика