Latest news

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  8 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  5 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Суперлига: Қизиқарли бошланган тур зерикарли ва нурсиз ўйин билан тугади ёхуд чемпионлик учун курашаётган "эски бўрилар" (тур шарҳи) News

Суперлига: Қизиқарли бошланган тур зерикарли ва нурсиз ўйин билан тугади ёхуд чемпионлик учун курашаётган "эски бўрилар" (тур шарҳи)

Суперлига 6-тур якунлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Тўрт кун давом этган мазкур тур "Сурхон" - "Андижон" учрашуви орқали якун ясалди.

Dinamo

Qadamboy Nurmetov - 35', Sardor Eminov - 45'

Superliga. Round 6

26/04/2019, 17:30

2
:
2
Finished

Navbahor

Славко Лукич - 25', Aleksandr Kasian - 47'

45'
90'
35'  Qadamboy Nurmetov
35'  Sardor Eminov
37'  Sardor Eminov
45'  Sardor Eminov
67'  Qadamboy Nurmetov (Vohid Shodiev)
71'  Jasur Azimov (Sanjar Baratov)
89'  Sardor Eminov (Nizomjon Norov)
90'  Hakimjon Alamxonov
25'  Славко Лукич
25'  Azim Akhmedov
39'  Oston Urunov (Shahzod Shaymanov)
47'  Aleksandr Kasian
47'  Ivan Solovyov
67'  Aleksandr Kasian (Bakhodir Nasimov)
74'  Ivan Solovyov (Elman Tagaev)

Турни очиб берган баҳс Самарқандда "Динамо" ва "Навбаҳор" ўртасида кечди. Қизиқарли, шиддатли ва голларга бой ўтган баҳсда мухлислар очиқ футбол гувоҳига айланишди. Дастлаб Славко Лукичнинг голга айланган узатмаси таблода "Навбаҳор" устунлигини таъминлаган бўлса, кейин Қадамбой Нурметов Эминовнинг пасидан сўнг мувозанатни тиклади. Танаффусга қадар эса "Динамо" таблодаги ҳисобни ўз фойдасига оширишга ҳам улгурди. Бу сафар "Динамо"нинг тезкор қарши ҳужумини Сардор Эминов ўзининг аниқ ва чиройли зарбаси орқали самарали якунлади. Иккинчи бўлим аввалида эса "Навбаҳор" ташаббусни ўз қўлига олди ва тезда мувозанатни тиклади. Стандарт вазиятидан сўнг Александр Касьян боши билан Ботирали Эргашев қўриқлаган дарвозасини ишғол этди. Шундан сўнг ҳар иккала жамоада гол уриш учун қатор вазиятлар юзага келди. "Динамо" устунлиги остида ўтган иккинчи бўлимда мезбонларга охирги зарбани беришда аниқлик ва маҳорат етишмаган бўлса, "Навбаҳор"да қарши ҳужумларда ҳисобни ўз фойдасига ошириш учун бир қанча вазиятлар содир этилди. Лекин тўпни дарвоза тўрига йўллашни уддасидан чиқишмади. Қайд этиш керакки, кўплаб вазиятларда жамоа футболчиларида охирги зарбани йўллашда аниқлик етишмаган бўлса, баъзи вазиятларда Ўткир Юсупов ва Ботирали Эргашев ўз маҳоратларини кўрсатишди ва жамоаларини муқаррар голлардан қутқаришди.

Даврон Файзиев ("Динамо" бош мураббийи): “Навбаҳор” жамоаси бугун мен қўрққан жиҳатдан фойдаланиб дарвозамизни 2 бора ишғол қилди. Наманганликларга стандарт вазиятлар жуда қўл келди. Умуман олганда Суперлиганинг супер жамоасига муносиб қаршилик кўрсата олдик, деб ўйлайман. Бугун жамоамиз 1 очко ишладими ёки 2 очко йўқотдими деган саволга жавоб беришни эса мухлисларга қолдирган бўлар эдим. Бугун стадионга келган ишқибозлар афсусланмайдиган ўйин бўлди, фикримча. Бугун майдонда жанговар тарзда ҳаракат қилган шогирдларим билан эса фахрланаман".

Андрей Канчельскис ("Навбаҳор" бош мураббийи): "Чинданам, Англия футболига хос бўлган ўйин бўлди. Бугунгидек учрашувдан сўнг бошимда оқ сочларим янада кўпайди дейишим мумкин. Мухлислар учун жанговар дурангли ажойиб, ҳужумкор очиқ футбол бўлди. Аммо мураббий сифатида мен жамоам ўйинидан қониқмадим. Биринчи бўлимда 0:1 вақтида 2-голни ҳам урганимизда ўйин бошқача кечган бўларди. Ўйинни таҳлил қиламиз, кўриб чиқамиз. Сабаби аксарият футболчилар билиб қўйиши керак – футболни бир марта эмас, ҳар ўйинда ўйнаш шарт. Бу борада хулоса қиламиз".


Nasaf

Humoyun Murtozaev - 9', Boburbek Davlatov - 14', Dilshod Saitov - 59', Humoyun Murtozaev - 66'

Superliga. Round 6

26/04/2019, 19:35

0
:
4
Finished

OKMK

45'
90'
9'  Humoyun Murtozaev
14'  Boburbek Davlatov
59'  Dilshod Saitov
59'  Aziz Ganiyev
63'  Islom Kenjaboyev (Ойбек Бозоров)
66'  Humoyun Murtozaev
74'  Doniyor Narzullaev (Sharof Muhitdinov)
80'  Sardor Abduraimov (Bobir Abdikholikov)
32'  Zokhir Pirimov (Шахбоз Умаров)
67'  Mirjamol Kasimov (Sanat Shikhov)
77'  Shakhzodbek Nurmatov (Jasur Hakimov)

Қаршида турнир жадвалидаги аутсайдерлар ўзаро тўқнаш келишди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" ўз уйида Қосимов бошқарувидаги АГМКни меҳмон қилди. Ҳумонюн Муртазоевнинг дубли, Бобур Давлатовнинг чиройли комбинацияни ажойиб ижро орқали самарали якунлагани ва Дилшод Саитовнинг узоқдан "ўқлаган" тўпи дарвоза тўрига тушгани якунда "Насаф"нинг йирик ғалабани таъминлади. АГМК эса Қаршида "Насаф"га муносиб қаршилик кўрсатишни уддалай олмади. Шу куни "Насаф" дарвозасини қўриқлаган ёш посбон Абдувоҳид Неъматов ўзининг катта футболдаги дебют баҳсини қуруқ ўтказди.

Рўзиқул Бердиев ("Насаф" бош мураббийи): Ўйлайманки бугун ҳақли тарзда ғалаба қозондик. АГМКдан ҳар жабҳада устунлик қилдик. Тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам рақибдан тезроқ ҳаракат қилдик. Бугун йигитларни руҳий жиҳатдан ўйинга тайёрлашга ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқдик. Йигитларим хотиржанлик билан ишончли ҳаракатланишди. Иккинчи гол учрашув тақдирини ҳал этди".

Ҳикмат Эргашев (АГМК мураббийи): "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар шаклланган жамоа ва уларда яхши футбол мактаби бор. Биз эса янги жамоа тузганмиз ва ҳали улар бир-бирлари билан киришиб кета олишмаяпти. "Бунёдкор" жамоаси билан ўйинда ҳам хатолар бўлди. Дастлабки 15 дақиқа ичида иккита тўп фарқи билан орқада қолиш - йигитлар руҳиятига қаттиқ таъсир этди. Бугунги ўйин учун мухлислардан узр сўраймиз. Ўйлашимча, АГМК жамоасига характер етишмади. Жамоамиз мураббийи таъкидлаганидек, жамоани ўзи билан эргаштира оладиган етакчи футболчи йўқ. Зафар Полвонов шамоллаб қолгани боис бугун майдонга туша олмади".

Bukhara

Ivan Nagaev - 49', Doston Ibragimov - 53'

Superliga. Round 6

26/04/2019, 19:35

2
:
2
Finished

Bunyodkor

Hurshid Giyasov - 40', Hurshid Giyasov - 69'

45'
90'
46'  Akram Bakhriddinov (Firdavs Asadov)
49'  Ivan Nagaev
53'  Doston Ibragimov
73'  Ivan Fatic
89'  Doston Ibragimov
40'  Hurshid Giyasov
65'  Жасур Жалолиддинов (Sukhrob Izzatov)
69'  Hurshid Giyasov
90'  Lutfulla Turaev (Bobur Farhodov)

Бухорода эса Бахтиёр Ашурматов жамоаси Вадим Абрамов бошчилигидаги "Бунёдкор"ни қабул қилди. Голларга бой ва қизиқарли кечган мазкур беллашувда томошабинлар жами тўртта гол гувоҳига айланишди. Биринчи бўлим "Бунёдкор" устунлиги остида ўтди ва Хуршид Ғиёсовнинг голи "қалдирғочлар"ни танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетишларини таъминлади. Иккинчи бўлимни эса "Бухоро" фаол ва тажовузкор бошлади. Натижада тезкорлик билан ҳисобни тенглаштирувчи голни уришди. Иван Нагаев мазкур вазиятда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Кейинчалик мезбонлар иккинчи тўпни ҳам дарвозага йўллашди. Достон Ибрагимовнинг аниқ зарбаси "Бухоро"га устунликни таъминлади. Лекин бу ҳисобни сақлаб қолиш "Бухоро"га насиб этмади. "Қалдирғчолар" тўпурарига айланган Хуршид Ғиёсов Абрамов жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолувчи голга муаллифлик қилди ва ўйинда дуранг натижаси қайд этилишини таъминлади.

Бахтиёр Ашурматов ("Бухоро" бош мураббийи): "Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан умуман кўнглим тўлмади, мухлислар ҳам норози бўлишди. Йигитлар ўйинга киришиб кетиша олишмади, "Бунёдкор" жамоаси тўпни яхши назорат қилиб, тезкор футбол кўрсатди. Уларнинг ўйинига мослашиш анча қийин кечди. Бунинг оқибатида тайм охирларида гол ўтказиб юбордик".

Вадим Абрамов ("Бунёдкор" бош мураббийи): "Бугун бир-биридан фарқ қиладиган 2 хил таймлар гувоҳига айландик. Биринчи бўлимдаёқ барча масалани узил-кесил ҳал этиб қўйишимиз лозим эди. Лекин “Бухоро” жамоаси иккинчи бўлимда 2 марта дарвозамизни ишғол этишни уддалай олди, биз учун кутилмаганда. Аммо барибир йигитларимиз шундан кейин ҳам бўшашишмади ва ҳисобни тенглаштира олишди. Ютганимизда яхшироқ бўлар эди, албатта. Лекин на илож. Бугунги хатоларимиз келаси галги ғалаба учун йигитларга дарс бўлса ажаб эмас".


Lokomotiv

Jamshid Iskandarov - 3', Islom Tukhtakhodjaev - 31', Йован Жокич - 71', Temurkhuja Abdukhalikov - 72'

Superliga. Round 6

27/04/2019, 17:30

1
:
3
Finished

Qizilqum

45'
90'
3'  Jamshid Iskandarov
3'  Husniddin Gofurov
31'  Islom Tukhtakhodjaev
46'  Husniddin Gofurov (Avazbek O'lmasaliyev)
71'  Йован Жокич
72'  Temurkhuja Abdukhalikov
76'  Temurkhuja Abdukhalikov (Filip Rajevac)
86'  Davron Khashimov
30'  Fayzullo Kambarov
46'  Medina Smith (Sardor Jahonov)
74'  Salim Mustafaev (Akmal Rustamov)

Тошкентда пешқадамлик учун курашаётган "Локомотив" ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилди. Жамшид Искандеровнинг тезкор ва жуда чиройли киритган голи "темирйўлчилар"га устунликни тақдим этди. Шундан сўнг Ислом Тўхтахўжаев танаффусга қадар яна бир чиройли гол муаллифига айланди ва ҳисобни 2:0га етказди. Иккинчи бўлимда ўйин тизгини "Қизилқум" тарафга ўтди. Аммо навоийликлар рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишни уддасидан чиқа олишмади. Иккинчи бўлим ўртасида "Қзилқум" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Аммо "Локо" тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов "нуқта"дан тепган тўпини Макосин бартараф этишни уддасидан чиқди. Шундан сўнг руҳланган "Қизилқум"нинг навбатдаги олдинга ўтиши "Локо" футболчисининг тўпга тегиши натижасида автоголга айланди ва ўйинда ҳисоб қисқарди. Лекин урилган голга руҳланишга ҳам улгурмаган "Қизилқум" ҳимоядаги жуда бўш ва эътиборсизлиги натижасида учинчи голни ўтказиб юборди. Бу вазиятда пеналтини голга айлантиролмаган Абдухолиқов мўлжалда адашмади. Натижада "Локомотив" "Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан кейин кетма-кет бешинчи ғалабасини расмийлаштирди.

Андрей Фёдоров ("Локомотив" бош мураббийи): "Ўйин қийин бўлди. ОЧЛдаги дурангдан кейин йигитлар ўзини йўқотиб қўймади. Улар характер кўрсатишди. Футболчиларим ўйинни назорат қила олишди. Ҳа, тезкор голдан кейин ўйин суръати ўзгариб кетди. Аммо айта оламан, учрашув бизнинг устунлигимиз остида ўтди ва шу боисдан ғалабага эришдик".

Ҳамиджон Актамов ("Қизилқум" бош мураббийи): "Иккита бўлимда икки хил ўйин бўлди. Биринчи бўлимдаги кўпол хатоимиз қимматга тушди. "Локо"га қарши ўйиндаги биттагина хато ҳам гол билан тугаши мумкин. Буни ўйиндан аввал футболчиларга таъкидлагандим. Ўз ўйинимизни топиб олиш учун кўп вақт сарфлаб юбордик. Барибир "Локомотив" кучли жамоа, амалдаги чемпион".


Metallurg

Muzaffar Muzaffarov - 35', Stanislav Andreev - 58', Bakhodir Pardaev - 79'

Superliga. Round 6

27/04/2019, 18:30

1
:
3
Finished

Kokand-1912

Shakhboz Erkinov - 28'

45'
90'
35'  Muzaffar Muzaffarov
35'  Zohid Abdullaev
58'  Stanislav Andreev
79'  Bakhodir Pardaev
79'  Bahrom Abdurahimov
28'  Shakhboz Erkinov
28'  Murod Khalmukhamedov

Бекободда эса "Қўқон-1912" "Металлург" меҳмони бўлди. Учрашувни "Қўқон-1912" жамоаси яхши ва фаол бошлади. Шаҳбоз Эркиновнинг голи меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Музаффар Музаффаров ўзининг аниқ зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳисоб танаффусга қадар ўзгармади. Иккинчи бўлимда эса учрашув бош ҳаками Аҳрол Рисқуллаев "Қўқон-1912" дарвозаси томон баҳсли пенальти белгилади. Айнан мазкур "нуқта"дан унумли фойдаланган Станислав Андреев "Металлург"ни олдинга олиб чиқди. Баҳсли пенальти ва бунинг натижасига киритилган гол эса учрашув тақдирига таъсир қилди. Натижада учрашувнинг қолган дақиқаларида "Металлург" яна бир бор рақиб дарвозасини нишонга олишди. Бу вазиятда Баҳодир Пардаев ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 

Андрей Шипилов ("Металлург" бош мураббийи): "Умуман олганда, бугун биз ушбу баҳс учун берилган барча кўрсатмаларни деярли 99 фоизга адо эта олдик. Буни якуний натижа ҳам айтиб турибди. Қўлга киритилган 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан бутун жамоамизни табриклайман. Асосий мақсадимиз кейинги учрашувларда ҳам фақат ва фақат олға интилиш".

Нўъмон Ҳасанов ("Қўқон-1912" бош мураббийи): "Пенальти қўйилган вазиятга эътирозим бор. Менимча, бу вазиятда қоида бузилмаган эди. Икки жамоа ўйинчилари ҳам тўп учун кураш олиб бораётган эди. Ҳаракатда бўлган бизнинг футболчи бирдан тўхтаб олмайдику, ахир. Шогирдларим бугун яхши ўйнашди. Ҳисобни очганимиздан кейин уларнинг кайфияти кўтарилди. Пенальти бўлмаганида эҳтимол бошқача ҳисоб бўлармиди".


Sogdiana

Никола Милинкович - 88'

Superliga. Round 6

27/04/2019, 19:35

2
:
1
Finished

Pakhtakor

Dragan Ceran - 72', Jaloliddin Masharipov - 82'

45'
90'
12'  Daniel Nasriddinov
54'  Shohruz Norkhonov
58'  Shohruz Norkhonov
60'  Elyor Orifov
84'  Sanjar Rashidov (Сахоб Рашидов)
88'  Никола Милинкович
72'  Dragan Ceran
82'  Jaloliddin Masharipov
85'  Dostonbek Hamdamov (Jasurbek Yakshibayev)

Пешқадам "Пахтакор" эса Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмонига айланди. Биринчи бўлим нисбатан анча сокин ва мезбонларнинг хавфли вазиятларига бой тарзда ўтди. Махарадзе, Рашидовнинг хавфли зарбалари голга айланмади. Бир вазиятда Қувватов жамоасини голдан қутқарган бўлса, иккинчи вазиятда Махарадзе марказдан бўш қолган дарвозани нишонга ололмади. Танаффусдан сўнг "Пахтакор" нафақат тўпни назорат қилди, балки ўйиндаги ташаббусни буткул ўз қўлига олди. Кетма-кет хавфли вазиятлар содир этилди. Кўп маротаба дарвоза устуни ва тўсини "Сўғдиёна" жамоаси жонига оро кирди. Иккинчи бўлим ўртасида эса Норхонов тўпсиз Кримецни тирсаки билан ургани учун иккинчи бор огоҳлантириб қизил карточкага лойиқ кўрилди. Натижада "Сўғдиёна" пешқадам "Пахтакор"га қарши учрашувнинг қолган дақиқаларини 10 киши бўлиб ўтказди. Натижада Драган Черан аввалига жарима майдончаси олдидан дарвоза тўрига тўпни йўллаган бўлса, кейинчалик Ҳамдамовга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг 11-метрлик "нуқта" белгиланди. Бу вазиятда эса Машарипов пенальтини голга айлантириб, ҳисобдаги устунликни иккитага оширди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида Алижонов жарима майдончаси ичида тўпни қўлига илиб олгани учун меҳмонлар дарвозаси томон пенальти қўйилди. "Сўғдиёна" легионери Милинкович эса "нуқта"дан адашмади ва ҳисобни қисқартирди. Лекин қолган дақиқаларда Улуғбек Бақоев жамоаси мувозанатни тиклашга улгурмади ва ўйин пешқадам "Пахтакор"нинг ғалабаси билан якун топди.

Улуғбек Бақоев ("Сўғдиёна" бош мураббийи): "Йигитларга майдонда борларини бериб ҳаракат қилишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бугун улар жанговар тарзда ҳаракат қилишди ва ўйин сўнггига қадар қўлларини кўтаришмади, курашишди, ҳаракат қилишди. Шунингдек, “Пахтакор” жамоасини қўлга киритган ғалабаси билан табриклайман".

Шота Арвеладзе ("Пахтакор" бош мураббийи): "Кутилганидек қийин баҳсни ўтказдик. Умуман олганда рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Ўйин давомида дарвозамиз томон тўғри берилган зарбани ҳам эслолмайман. Иккинчи бўлимда эса адашмасам қанотдан дарвоза томон бир марта зарба берилди. Шунингдек, яна 2-3 марта бурчак зарбалари амалга оширилди. Учрашувни тўлиқ ўз назоратимиз остида ўтказдик. Айниқса танаффусдан кейин кўплаб вазиятлар содир этилди. Улардан иккитасини эса ўз фойдамизга ҳал этишни уддаладик".


Surkhon

Superliga. Round 6

29/04/2019, 17:30

0
:
0
Finished

Andijan

45'
90'
36'  Abror Ismoilov
46'  Abdukakhkhor Khodjiakbarov (Abbosbek Makhsataliev)
79'  Ayubkhon Nomanov (Abdulaziz Yusupov)
85'  Владимир Бубанья
90'  Sherzod Khakimov (Ravshan Khursanov)
21'  Oybek Kilichev
29'  Dilshod Rakhmatullaev
46'  Shakhzod Ubaydullayev (Sardor Sulaymonov)
57'  Ruzimbay Ahmedov
63'  Abror Khusinov (Farkhod Mirakhmatov)
81'  Oybek Kilichev (Asror Gafurov)
90'  Ruslan Matniyozov

Термизда турнинг охирги тўқнашуви "Сурхон" ва "Андижон" ўртасида кечди. Нурсиз ва зерикарли ўтган баҳсда ҳудудий ташаббус асосан майдон эгаларида бўлди. Бироқ "Сурхон" ушбу устунликдан наф чиқара олмади ва ўйинда ғолиб номи аниқланмади.

Андрей Микляев ("Сурхон" бош мураббийи): "Бугунги баҳс қийин ўтганини айта оламан. Бунга ҳукм сурган об-ҳаво ҳам бироз таъсир ўтказди. Биз ўзимиз истаган натижани қайд эта олмадик. Рақиб ҳимоясини ёриб ўтиб, дарвозани ишғол этишнинг имкони бўлгани йўқ. Ўзи умуман ҳужумда кўплаб вазиятлар юзага ҳам келмади. 2-3 та қулай имкониятни эса қўлдан бой бердик. Шу сабабдан бугун жамоамиз 2 очко йўқотганини таъкидлай оламан".

Ильдар Сакаев ("Андижон" бош мураббийи): "Ўйин курашларга бой тарзда ўтди. Жуда жанговар руҳдаги баҳс бўлганини таъкидлай оламан. Йигитларга борларини бериб ҳаракат қилишгани учун раҳмат. Шунингдек, узоқ масофадан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган ишқибозларимиздан ҳам миннатдорман. Суперлигада ҳар бир учрашув жиддий курашлар остида ўтади. Ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказяпмиз. Асосийси – шу оралиқда имкон қадар тезроқ тикланиб, кейинги ўйинга тайёр бўлсак бўлгани. Бугунги баҳсда қўлга киритилган очкодан мамнунмиз. Энди келаси ўйинларда ҳам очколар қўлга киритишга уринамиз".


Шу тариқа Суперлиганинг 6-тур ўйинлари якунланди. Ўтказилган 7 учрашувда мухлислар жами 23та гол кўришди. Ҳозиргача ўтказилган 42 ўйинда Суперлигада жами 112та гол киритилди. Бу ҳар бир ўйинга 2,66тадан голга тўғри келади.


Суперлига. 6-турнинг энг чиройли голлари ТОП-5



Турнир жадвали


Қайд этиш керакки, Суперлиганинг 6-туридан кейин қатор ўринларда ўзгаришлар кузатилди. Охирги поғонадаги "Насаф" АГМК устидан қозонилган ғалабадан сўнг 8-ўринга сакради. АГМК эса турнир жадвалининг энг сўнгги қисмига ўрнашди. "Металлург" "Қўқон-1912"ни мағлуб этиб бешинчи ўриндан кучли учталикка кирди. "Қўқон-1912" бир поғона пастлади, яъни 12-ўриндан 13-поғонага тушди. "Бунёдкор" жамоаси Бухородаги дурангдан кейин бир ўрин пастга тушди. "Андижон" эса Термизда ишлаган 1 очкоси туфайли бир ўрин юқорилади. "Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Сўғдиёна" 8-ўриндан 11-поғонага тушиб кетди. Шунингдек, "Локомотив"га таслим бўлган "Қизилқум" 12-ўринга қулади. Қолган жамоалар ("Пахтакор", "Локомотив", "Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро") эса ўтган турдаги ўринларини сақлаб қолишди.

Чемпионлик йўлидаги курашда яна ўша-ўша грандлар беллашишмоқда. "Пахтакор" ҳозирча мағлубиятсиз сериясини давом эттириб, "Локо"дан 1 очко кўп жамғарган ҳолда етакчиликни давом эттирмоқда. Биринчи турда "Пахтакор"га таслим бўлган "Локо" эса қаторасига 5 ўйинда ғалабани тантана қилиб, пешқадамни изма-из таъкиб қилмоқда. Биринчи ва учинчи ўриндаги жамоалар ўртасидаги тафовут 6 очкога кўпайди.


ФАКТлар

- "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов қаторасига 5 учрашувдан буён гол урмоқда

- "Насаф" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоевнинг АГМК дарвозасига киритган иккинчи голи Суперлиганинг жорий мавсумдаги юбилей 100-голига айланди.

- Энг кўп ғалаба қозонган жамоалар: "Пахтакор" ва "Локомотив" (5)

- Энг кўп мағлубиятга учраган жамоалар: АГМК ва "Сўғдиёна"

- Энг кўп дуранг ўйнаган жамоа: "Сурхон"

- Энг кўп гол урган жамоа: "Локомотив" (13)

- Энг кўп гол ўтказган жамоа: "Қўқон-1912" (14)

- Энг кам гол урган жамоа: "Андижон" (4)

- Энг кам гол ўтказган жамоалар: "Пахтакор" ва "Сурхон" (4)

- Умуман дуранг ўйнамаган жамоалар: "Локомотив" ва "Сўғдиёна"

- Энг кўп гол АГМК иштирокидаги ўйинларда кузатилган - 20

- Энг кам гол "Сурхон" иштирокидаги ўйинларда кузатилган - 9

- Мазкур турдаги қаторасига 5 ўйинда 4тадан гол киритилди ("Динамо" - "Навбаҳор" 2:2, "Насаф" - АГМК 4:0, "Бухоро" - "Бунёдкор" 2:2, "Локомотив" - "Қизилқум" 3:1, "Металлург" - "Қўқон-1912" 3:1)

- Ягона мағлуб бўлмаган жамоа - "Пахтакор"



Тўпурарлар


Ассистентлар:

Ҳусниддин Ғофуров ("Локомотив") - 3

Иван Соловьёв ("Навбаҳор") - 3

Арслонмурот Аманов ("Локомотив") - 2

Баҳром Абдурахимов ("Металлург") - 2

Музаффар Музаффаров ("Металлург") - 2

Элдор Бойматов ("Қизилқум") - 2

Медина Смит ("Қизилқум") - 2

Азиз Ғаниев ("Насаф") - 2

Хуршидбек Мухторов ("Насаф") - 2

Шерзод Каримов ("Сурхон") - 2

Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 2

Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор") - 2

Жасур Ҳасанов (АГМК) - 2

Сардор Эминов ("Динамо") - 2


НАВБАТДАГИ ТУР

7-тур

1 май, чоршанба

18:30 ПАХТАКОР — МЕТАЛЛУРГ

2 май, пайшанба

18:30 ЛОКОМОТИВ —ҚЎҚОН-1912

4 май, шанба

17:30 НАВБАҲОР — СЎҒДИЁНА

19:45 БУХОРО — НАСАФ

5 май, якшанба

17:20 АНДИЖОН — ДИНАМО

17:30 АГМК — СУРХОН

19:45 ҚИЗИЛҚУМ — БУНЁДКОР


* Тур лауреатлари эртага эълон қилинади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика