Latest news

02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  19 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  4 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  5 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  7 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  14 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

"Қизилқум" "Сурхон"ни мағлуб этди ва яна пешқадам бўлиб олди News

"Қизилқум" "Сурхон"ни мағлуб этди ва яна пешқадам бўлиб олди

Бугун Суперлиганинг 2-турига якун ясалди.

Турни "Қизилқум" - "Сурхон" баҳси тугатиб берди. Унда Жамшид Саидов бошчилигидаги навоийликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва турнир жадвалида биринчи ўринга қайтишди.

Суперлига

2-тур, 11.03.2024

Қарши, "Марказий" стадион. 18:30

"Қизилқум" - "Сурхон" 2:1

Голлар: Г.Куҳианидзе (Ф.Жуманқўзиев) 23, А.Шулая 44 (пен.) - Ж.Абдусаломов 70 (пен.)

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.

Қанот ҳакамлари: Акмал Ғиёсов, Фарҳод Усмонов.

Захира ҳаками: Равшан Абдувоҳидов.

ВАР ҳаками: Фирдавс Норсафаров.

АВАР ҳаками: Зилола Раҳматова.

Назоратчи: Виктор Серазитдинов.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

"Қизилқум": 12.Робертс Озолс, 8.Гиорги Куҳианидзе (4.Илҳомжон Ваҳобов, 78), 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев (79.Диёр Рахматиллоев, 73), 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 37.Шерзод Файзиев (7.Даврон Анваров, 73), 71.Жамолиддин Убайдуллаев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (29.Салоҳиддин Турсунов, 81).

Захира: 1.Хумоюншох Сайётов, 9.Хумоюн Абдуалимов, 24.Абдуҳолиқ Турсунов, 28.Акмалжонов Музаффаров, 99.Асадбек Асадов.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 2.Бобур Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7.Достон Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 9.Улуғбек Ҳошимов, 15.Диёр Рамазонов, 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов (77.Асадбек Каримов, 59), 27.Асилбек Жумаев, 99.Камрон Сайдазимов (66.Беҳруз Шайдулов, 59).

Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 86.Даврон Мерганов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Азиз Пирмуҳаммадов 14.Сарвар Абдуҳамидов, 20.Сардор Маҳмудов, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов.

Qizilqum

Giorgi Kukhianidze - 23', Akaki Shulaya - 44'

Superliga. Round 2

11/03/2024, 18:30

1
:
2
Finished

Surkhon

Жахонир Абдусаломов - 70'

45'
90'
23'  Giorgi Kukhianidze
23'  Fayzullobek Jumanqo'ziyev
44'  Akaki Shulaya
73'  Sherzod Fayziev (Davron Anvarov)
73'  Shakhzod Rakhmatullaev (Diyor Rahmatilloev)
78'  Giorgi Kukhianidze (Ilhom Vakhobov)
81'  Fayzullobek Jumanqo'ziyev (Salokhiddin Tursunov)
59'  Камрон Саидазимов (Bekhruz Shaydulov)
59'  Mukhammadali Abdurahmonov (Asadbek Karimov)
70'  Жахонир Абдусаломов

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. "Қизилқум" жадвалда яна пешқадам.

90+4 - "Сурхон" охирги дақиқаларда босим ўтказишга уринмоқда.

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

81 - "Қизилқум"да Ф.Жуманқўзиев ўрнига С.Турсунов туширилди.

78 - "Қизилқум"да Куҳианидзе ўрнига И.Ваҳобов тушди.

73 - "Қизилқум"да ўзгаришлар: Ш.Файзиев ўрнига Д.Анваров, Ш.Раҳматуллаев ўрнига эса Д.Раҳматиллоев туширилди.

72 - Б.Асқаровнинг бош билан берган зарбасини Робертс Озолс ушлаб олди.

70 - ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Жаҳонгир Абдусаломов пенальтидан ҳисобни қисқартирди - 2:1.

68 - Шавкат Насибуллаев ВАРдагиларни эшитмоқда. "Сурхон" пенальти тепиши мумкин. Пенальти қўйилди, Жўрабеков Каримовни йиқитди.

64 - Акаки Шулая жароҳат олиб ётибди.

60 - Зарбаа, Куҳианидзенинг хавфли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

59 - "Сурхон"да ўзгаришлар: Сайдазимов ўрнига Б.Шайдулов, М.Абдураҳмонов ўрнига А.Каримов тушди.

49 - С.Ҳамиджоновнинг зарбаси ноаниқ, термизликлар иккинчи бўлимни фаол бошлашди, бошқа илож ҳам йўқ.

46 - Абдураҳмоновнинг зарбаси ноаниқ.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

"Қизилқум"нинг иккинчи голи >>> ГОЛ

Танаффус! Навоийликлар ишончли ҳисоб билан кийиниш хонасига йўл олишмоқда.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

"Қизилқум"нинг биринчи голини телеграм каналимизда томоша қилишингиз мумкин >>> ГОЛ

44 - ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Акаки Шулая 11 метрликдан жамоасининг иккинчи голини киритди.

43 - Пенальти. Юқоридаги эпизодда тўп Б.Асқаровнинг елкасига эмас, қўлига теккан экан. Пенальти, "Сурхон" дарвозасига. Тўп ёнида Шулая.

41 - ВАР ҳаками Фирдавс Норсафаров Насибуллаевни ВАРга чақирди.

40 - Хавфли вазият, бурчакдан узатилган тўп Бобур Асқаровнинг елкасидан "Сурхон" дарвозасига борди, Потапов ушлаб олди тўпни.

31 - Убайдуллаевнинг пасидан кейин Жуманқўзиевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.

23 - ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Мезбонлар ҳисобни очишмоқда, Гиорги Куҳианидзе бу турда ҳам гол урди. Потапов иккинчи ўйиндир-ки қўпол хатога йўл қўйиб дарвозасига гол олиб келмоқда. "Сурхон" посбонига нима бўлди бу мавсум?

20 - Зарбааа, Шулаянинг пасидан кейин Жуманқўзиевдан зарба ва бироз ноаниқ.

18 - Зарбаа, Ш.Жўрабековнинг жаримадан тепган тўпи Потаповнинг ўзига борди.

12 - Тўп учун ҳаводаги курашда А.Жумаев кичик жароҳат олди.

8 - Ш.Жўрабековнинг зарбаси қўшни маҳаллага учиб кетди)

6 - Дастлабки турда "Пахтакор"дан йирик ҳисобда енгилган "Сурхон" ўйинни фаолроқ бошлади.

1 - Зарба, ўйиндаги биринчи зарбани навоийликлар вингери Акаки Шулая 30 метрлардан берди, бироз ноаниқ.

Шавкат Насибуллаев хуштагини чалди ва ўйинни бошлаб берди.

Бугунги ўйин Қаршидаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтмоқда. Жамоалар аллақачон майдонга тушиб келишди.

Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Муборак Рамазон ойининг илк кунида сизлар учун "Қизилқум" - "Сурхон" учрашувидан матнли трансляцияни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика