Суперлига қайтмоқда. "Насаф" чемпионликка яқинлашадими? "Навбаҳор" яна "Истиқлол"да меҳмон, пойтахт дербисида эса 10 йиллик анъана тугаши мумкин
		
		18 oct 2024 09:27
        News	
	 
				 
				Суперлига қайтмоқда. "Насаф" чемпионликка яқинлашадими? "Навбаҳор" яна "Истиқлол"да меҳмон, пойтахт дербисида эса 10 йиллик анъана тугаши мумкин
Мавсумнинг қайноқ палласида бир қатор қизиқарли учрашувлар кутиб турибди. Биз эса 21-тур олдидан айрим фактлар, маълумотлар билан ўртоқлашамиз.
| Nasaf Zoran Marusic - 17' | Superliga. Round 21 18/10/2024, 18:00 1: 1 Finished | Surkhon Abdug'afur Haydarov - 62' | 
"Насаф" - "Сурхон"
- "Сурхон" ўз тарихида ҳали "Насаф" майдонида ғалаба қозонгани йўқ. Жамоаларнинг Қаршидаги ўзаро 13 та учрашувининг барчасида мезбонлар ғалабани тантана қилган.
- "Насаф" жорий мавсумда ўз майдонида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди. "Аждарлар" 10 та баҳснинг 8тасида ғалабани нишонлаган бўлса, 2 та ўйинда дуранг қайд этилган.
- "Сурхон" сўнгги 3 та сафар учрашувида мағлуб бўлди. Термизликлар охирги маротаба 22 август куни меҳмонда "Пахтакор"дан устун келганди.
- Февзи Давлетов шогирдлари Суперлигада 4 та ўйиндан бери гол ураётгани йўқ. Жамоа сўнгги бор 18 август куни "Бобур Арена"да "Андижон" дарвозасига йўл топа олган.
- "Сурхон"да ғалабасиз серия кетма-кет 4 та ўйинга етди. Охирги ғалаба 16-турда "бургутлар" устидан қозонилган (3:2).
| Lokomotiv Valeriy Kichin - 11', Valeriy Kichin - 38' | Superliga. Round 21 19/10/2024, 15:00 3: 2 Finished | Bunyodkor Andrija Filipovic - 24', Akhmadillo Mukimjonov - 68', Luis Kacorri - 86' | 
"Локомотив" - "Бунёдкор"
- "Темирйўлчилар" 3 йилдан буён "Бунёдкор"дан 3 очко олишни уддасидан чиқаётгани йўқ. Охирги ғалаба 2021 йилги мавсумнинг 6-турида қайд этилган (2:1)
- "Бунёдкор" 10 йилдан бери меҳмонда "Локо"ни юта олмаяпти. Пойтахт клубининг рақиби майдонидаги сўнгги ғалабаси 2014 йил юз берган (2:1).
- Илёс Зейтуллаев жамоаси сўнгги 3 та ўйинда 7 очко тўплашни уддасидан чиқди. "Локомотив"да бу кўрсаткич 3 очкони ташкил қилади.
- Александр Крестинин 2023 йил бир давра "Бунёдкор"ни бошқарган эди ва у энди собиқ жамоасига қарши майдонга чиқади.
"Металлург" - "Андижон"
- "Андижон"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 7 та ўйинга етди ва жамоа иккинчи даврада ҳали 3 очко қўлга киритгани йўқ.
- "Бургутлар" 5 йилдан бери "Металлург"ни меҳмонда таслим эта олишаётгани йўқ. Жамоанинг охирги ғалабаси 2019 йилги мавсумнинг 16-турида тантана қилган. Қизиқ факт, ўшанда жамоанинг устози Александр Хомяков бўлган.
- Бекободликлар бу йил Суперлигадаги ягона ғалабасини уй учрашувида қўлга киритди ("Металлург" - "Пахтакор" 3:2)
- Жамоалар ўртасидаги ўзаро 8 та ўйиндан бери дарвозаларга гол урилмоқда. Гол урилмаган сўнгги ўйин 2016 йил 22 октябрь санасида 0:0 натижаси билан тугаган.
| Neftchi Anvar Gofurov - 3', Sanjar Qodirqulov - 90' | Superliga. Round 21 20/10/2024, 15:00 2: 2 Finished | Navbahor Toma Tabatadze - 80', Azim Akhmedov - 90' | 
"Нефтчи" - "Навбаҳор"
- "Навбаҳор" 15 кундан сўнг яна "Истиқлол" стадионида меҳмон бўлади, бу сафар рақиб майдон эгаси "Нефтчи".
- Фарғоналиклар 6 йилдан буён "лочинлар" устидан зафар қучаётгани йўқ. Жамоанинг сўнгги ғалабасини 2018 йил қўлга киритган. Кейинги 6 та учрашувнинг 5 тасида дуранг, 1тасида наманганликлар ютуқни ўзиники қилган.
- "Нефтчи"да дуранглар серияси кетмоқда. Суперлигада кетма-кет 3 та беллашув муросаси натижа билан тугаган ("Пахтакор" 0:0, "Қизилқум" 2:2, "Андижон" 0:0)
- Сергей Лушчан шогирдлари меҳмонда кетма-кет 3 та ўйинда ғалаба қозонди (кубок ярим финали билан бирга 4 та).
- "Навбаҳор" устози Сергей Лушчан мураббий сифатида Суперлигада сўнгги 4 та ўйинда "Нефтчи"га ютқазгани йўқ (2018 йилги мавсумда "Сўғдиёна" бошқарувида 3 ғалаба, 2017 йил "Бунёдкор" билан 1 ғалаба)
| Olympic Sunnatilla Abdullajonov - 45' | Superliga. Round 21 20/10/2024, 17:15 0: 1 Finished | Qizilqum | 
"Олимпик" - "Қизилқум"
- "Олимпик" иккинчи даврани "Андижон" сингари ғалабасиз серия билан давом эттирмоқда. Жамоа сўнгги ғалабасини 25 июнь куни "Сурхон" устидан қўлга киритган.
- Жамоаларнинг ўзаро ўйинларида тенглик юзага келган. Икки жамоада ҳам 2 ғалаба ва 1 дуранг бор.
- "Қизилқум" 2024 йил меҳмондаги ягона ғалабасини 1-турда "Бунёдкор" майдонида нишонлаган эди.
| Sogdiana | Superliga. Round 21 21/10/2024, 18:00 1: 1 Finished | OKMK Ruben Sanchez - 11', Islom Tukhtakhodjaev - 87' | 
"Сўғдиёна" - ОКМК
- Бу мавсумнинг энг кўп гол (8 та) урилган ўйини бу жамоалар ўртасидаги баҳсга тўғри келди (5:3)
- "Сўғдиёна" ўз майдонида 5 йилдан бери ОКМКни енгишни уддасидан чиқмаяпти (2019 йил 1:0). Жиззахдаги охирги 4 та ўйиннинг 2 дуранг, 2 мағлубият қайд этилган.
- Иван Бошкович шогирдлари иккинчи даврада уйда ҳали ғалаба қозонгани йўқ (2 дуранг, 1 мағлубият).
- "Сўғдиёна" ўзаро учрашувларда охирги бор 2021 йил олмалиқликлардан меҳмонда устун келган (1:0). Сўнгги 5 та тўқнашувнинг барчасида "кончилар" 3 очколик бўлишган.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
  "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments