Latest news

05:05Саудия Арабистони қирол кубоги. «Ал Иттиҳод» — «Ал Ҳилол» ўртасидаги марказий учрашув ғолиби пенальтилар серияси орқали аниқланди  0 02:59Лига кубоги. "Арсенал" ярим финалнинг илк ўйинида "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  5 02:30"Челси" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 01:50Араухонинг янги клуби номи деярли маълум  0 01:30"Ал Аҳли" Винисиус билан декабрда музокаралар олиб борди, клуб уни ёзда харид қилмоқчи  0 01:10Алаба бир йил ичида илк бор "Реал"нинг ўйин учун қайдномасига киритилди  0 00:41Дунёнинг энг бой инсони "Ливерпул"ни сотиб оладими?  1 00:23"Шўртан" Марлен Чобанов билан шартнома имзолади  0 23:56Абдуқодир Ҳусанов ПСЖга ўтмаслиги аниқ бўлди. Бунга сабаб нима?  23 23:44Нико Уильямс Лондон клубига йўл олиши мумкин  3 23:41"Андижон" етти нафар футболчиси билан хайрлашди  4 23:24Ҳамид Саҳаридан карикатура: Ҳусановнинг навбатдаги манзили қаер бўлади?  14 23:05Саудия Арабистони - мезбон, Осиё Кубоги 7 январь куни старт олади  4 22:42"Ал Насср" Каземирога ҳафтасига қанча маош бермоқчи?  4 21:51"Реал" қишда яна Трент билан шартнома имзолашга уриниб кўради. Клуб "Ливерпуль" ҳимоячисининг ўтишига ишончи комил, аммо уни яқин вақтларда амалга оширишга умид қилмоқда  6

Суперлига. Ўтиш ўйинида қайси жамоалар беллашади? News

Суперлига. Ўтиш ўйинида қайси жамоалар беллашади?

Келгуси мавсум чемпионатда жамоалар сони оширилади.

Янги мавсум Ўзбекистон Суперлигасида иштирокчи жамоалар сони 16 тага оширилади. Маълумот учун, жорий мавсум 14 клуб юқори дивизионда иштирок этмоқда. 

Суперлиганинг 2024 йилги мавсумида 14 та жамоа ғолиблик учун рақобатлашди. Якунда сўнгги ўринни эгаллаган 1 та жамоа — "Локомотив" мусобақа билан хайрлашди. Унинг ўрнига Про лиганинг дастлабки икки жамоаси — "Машъал" ва "Бухоро" Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. 

Яна 1 та йўлланма эса Суперлиганинг 12-13 ҳамда Про лиганинг 3-4 жамоалари ўртасида ўйналади. Бунда Пролиганинг 4-жамоаси уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 12-жамоасини, Про лиганинг 3-жамоаси эса уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 13-жамоасини қабул қилади. Ҳар икки беллашув мағлублари нейтрал майдонда Суперлиганинг 16-иштирокчиси номига ойдинлик киритади.

Ўтиш ўйинида Про Лигани 3-ўринда якунлаган "Қўқон-1912" ўз майдонида Суперлигада 13-ўринни эгаллаган "Металлург"ни қабул қилади. 

Про Лига 4-ўрин соҳиби "Шўртан" эса Суперлигада 12-ўринни қўлга киритган "Олимпик" билан баҳс олиб боради. Беллашувлар 4 декабрь, чоршанба куни ўтказилади. Мазкур ўйинларда мағлуб бўлган жамоалар эса охирги йўлланма учун яна ўз омадини синаб кўради.

Rating: +5   

Comments

+1   
30 nov 20:29:47
safo78
Ё ман тушинмадим ё ёзишни инқ қилиб ташлашди.
Локо тушиб кетган бўлса,13 та қолди,
Бухоро билан Машъал чиққан бўлса,15 та бўлади.
Ўтиш ўйинида иккита ютқазгаган жамоада яна 16 жой учун имконият бўлади.
Битган жамоалар нима бўлади
+1   
30 nov 18:51:51
Saidjamol
Reply to comment by FIFA2022
Bunaqada jamoalar ko‘payib ketmaydimi Lokomotiv tushib ketdi 13 ta jamoa qoldi mash‘al buxoro chiqdi 15 ta bo‘ldi o‘tish o‘yinida g‘olib bo‘lganlar chiqsa 17 ta bo‘ladi 2 ta mag‘lub jamoa yana bitta yo‘llanma uchun o‘ynasa 18 ta bo‘ladi
Супер лигадаги битта тушиб 13 та қолди. Шу 13 тани 2 таси, яъни 12 ва 13 ўринларни олганлар билан про лигани 3 ва 4 лари ўйнагандан кейин ютганлар чиқса, аввал чиққан Машъал ва Бухоро билан барибир 15 та бўлади. Кейин мағлублар орасида ютгани билан 16 та бўлади
+1   
30 nov 18:35:27
FIFA2022
Bunaqada jamoalar ko‘payib ketmaydimi
Lokomotiv tushib ketdi 13 ta jamoa qoldi mash‘al buxoro chiqdi 15 ta bo‘ldi o‘tish o‘yinida g‘olib bo‘lganlar chiqsa 17 ta bo‘ladi 2 ta mag‘lub jamoa yana bitta yo‘llanma uchun o‘ynasa 18 ta bo‘ladi
+1   
30 nov 18:35:12
Soccerland777
Шўртан ва Қўқонга омад!
   
01 dec 18:35:39
HAVASKOR JURNALIST
Reply to comment by Shovruq88
Pahtakor ni 6 ochkosi
Paxtakor bilan nasafni dodang yutdimi
   
01 dec 13:58:46
Shovruq88
Reply to comment by HAVASKOR JURNALIST
Tuturuq yoʻq boʻl bu yerdan
Pahtakor ni 6 ochkosi
   
30 nov 21:56:09
Зинуp
Тоза уйин булса Кукон ютса керак
   
30 nov 18:37:27
FIFA2022
Ҳар икки беллашув мағлублари нейтрал майдонда Суперлиганинг 16-иштирокчиси номига ойдинлик киритади. G‘oliblari o‘ynamaydi qanday tushunmadim
-1   
01 dec 02:11:24
Qodirov
Қўқон 1912 га омад суперлигага қайтиш насиб қилсин
-1   
01 dec 02:09:25
Qodirov
Қўқон 1912 га омад суперлигага қайтиш насиб қилсин
-1   
30 nov 22:57:58
HAVASKOR JURNALIST
Reply to comment by Shovruq88
Loko qaytsa ham metallurg yuqolsa boʻldi!
Tuturuq yoʻq boʻl bu yerdan
-1   
30 nov 22:16:02
FANAT FC NASAF_REAL.M
Bir qarashda tushunmadim sal kayfim boridi ikkinchi qarashda tushundim qöqrqmanglar
Xammasi PFL nazorati ostida
-1   
30 nov 22:03:37
Aminboy
Reply to comment by safo78
Ё ман тушинмадим ё ёзишни инқ қилиб ташлашди. Локо тушиб кетган бўлса,13 та қолди, Бухоро билан Машъал чиққан бўлса,15 та бўлади. Ўтиш ўйинида иккита ютқазгаган жамоада яна 16 жой учун имконият бўлади. Битган жамоалар нима бўлади
14чи тушки 13ва12чиуз урнида количество учин 3чи4чи бнуйнайди бухоро машал бн 15 булади юткизганлар 16чи учин уйнайди
-1   
30 nov 22:03:27
Aminboy
Reply to comment by safo78
Ё ман тушинмадим ё ёзишни инқ қилиб ташлашди. Локо тушиб кетган бўлса,13 та қолди, Бухоро билан Машъал чиққан бўлса,15 та бўлади. Ўтиш ўйинида иккита ютқазгаган жамоада яна 16 жой учун имконият бўлади. Битган жамоалар нима бўлади
14чи тушки 13ва12чиуз урнида количество учин 3чи4чи бнуйнайди бухоро машал бн 15 булади юткизганлар 16чи учин уйнайди
-1   
30 nov 21:07:31
Muhammadjon andijon pfc
Reply to comment by Saidjamol
Супер лигадаги битта тушиб 13 та қолди. Шу 13 тани 2 таси, яъни 12 ва 13 ўринларни олганлар билан про лигани 3 ва 4 лари ўйнагандан кейин ютганлар чиқса, аввал чиққан Машъал ва Бухоро билан барибир 15 та бўлади. Кейин мағлублар орасида ютгани билан 16 та бўлади
Zòr tushuncha. Ozgina matematika òrganishimiz kere ekan.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика