Latest news

21:00Суперлига. "Олимпик" — "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  17 20:53Фабрицио Романо Гюндоганнинг "Барселона"даги келажагини маълум қилди  1 20:45Суперлига. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 0:3 (Матнли трансляция)  34 20:23ПРО-Лига. "Бухоро" "Хоразм"га қарши ўйинда ирода кўрсатиб, ғалаба қозонди, хоразмликлар 38-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  13 20:20"Ман Сити"га қайтиши кутилаётган Илкай Гюндоган фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 19:58 "Футбол олами". "Андижон" ва ОКМКда мағлубият, "Навбаҳор"да дуранг — Суперлиганинг 16-тури ҳақида барчаси  0 19:40Бухоро - Хоразм учрашуви кеч бошланди — айбдор меҳмонларми?   1 18:59Суперлига. "Олимпик" - "Насаф": Асосий таркиблар маълум  6 18:22Саудия Арабистонидан навбатдаги юриш! "Ал Аҳли" "Челси" харид қилмоқчи бўлган форвард учун таклиф суммасини оширди  1 17:34⚡️ Ана холос! ПСЖ Килиан Мбаппе туфайли еврокубоклардан четлатилиши мумкин  8 16:50Тедди Шерингем: "Челси" 6 та ўйиндан кейин Марескани ишдан бўшатади"  7 16:09U-16 Халқаро ўртоқлик турнири. Шукуруллаевнинг суперголи Ўзбекистонни мағлубиятдан қутқариб қололмади  4 15:53"Нефтчи" ва "Навбаҳор"ни мағлубиятдан қутқариб қолган футболчилар, қариса ҳам гол ураверадиган Черан. Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси  4 15:40Суперлига. "Нефтчи"да 3, "Сўғдиёна"да 2, "Насаф"да — эса 1 та йўқотиш  4 15:30Вадим Абрамов ва бошқалар — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари  4

Суперлига. "Олимпик" — "Насаф" 0:0 (матнли трансляция) News

Суперлига. "Олимпик" — "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Олимпик" ва "Насаф" ўртасидаги қолдирилган учрашув бошланди.

"Олимпик" — "Насаф" 0:0
20.08.2024. 20:00
"ЖАР" стадиони, Тошкент
Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Феруз Достонов, Маҳмуд Турдиев
Захира ҳаками: Достон Мирзарайимов
ВАР: Илгиз Танташев
АВАР: Ришат Нугманов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Фарруҳ Худоёров

"Олимпик": 99.Эдем Неъманов, 8.Нодир Абдихолиқов, 9.Акбар Ўктамов, 10.Фарруҳ Мухторов, 11.Анвар Алижонов, 16.Риан Исламов (5.Мақсуд Аълохўжаев, 56), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 22.Шаҳзод Тоиров, 44.Шерзод Комилов, 70.Муҳаммадбобур Мўйдинов (9.Улуғбек Шарипов, 56), 77.Суннатилла Абдуллажонов (15.Муҳсин Бозоров, 46).
Захира: 32.Жаҳонгир Бўриев, 2.Миркомил Абдураззоқов, 19.Аҳмад Анваров, 28.Рустам Жаҳонов,  64.Самандар Қодиров, 81.Абдулазиз Абдусаломов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшоджон Комилов, 6.Муродбек Раҳматов, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавохир Сидиқов, 10.Бобир Абдихолиқов, 22.Игорь Голбан, 28.Шухрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 14.Шароф Муҳитдинов, 21.Дониёржон Назруллаев, 23.Куач Юель, 44.Шахзод Акромов, 70.Жамбули Жигаури, 88.Марко Станоевич.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


59. Абдухолиқов рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ ҳакам пенальти йўқлигини билдирди.

57. Мозговойнинг зарбаси ўзи ўйлагандек хавфли чиқмади, шу боис Неъманов қийинчиликсиз тўпни эгаллади.

56. "Олимпик"да икки ўзгариш содир этилди.

54. Хавфли вазият! Марушич рақиб жарима майдонида бош билан хавфли зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасида ўтиб кетди.

51. Хавфли вазият! Абдухолиқов кетма-кет иккинчи маротаба зарба йўллади, бу сафар аниқлик етишмади.

50. Абдухолиқов узоқ масофадан "Насаф" дарвозасини мўлжалга олиб кўрди. Неъматов ўз ўрнида.

47. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. Мухторовнинг узатмасини дастлаб ҳимоячи, кейинги ҳужумни Неъматов қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Олимпик"да битта ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Марушич офсайдда қолиб кетди.

41. Хавфли вазият! "Олимпик"нинг ҳужуми зарба билан якунланди. Иброҳимовнинг пастлатиб йўллаган зарбасини Неъматов тутиб олди.

39. Насруллаевнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, Неъманов ўз ўрнида. Бир ёқда Неъматов, иккичи тарафда Неъматов дарвозани қўриқламоқда.

36. Стандарт вазиятдан оширилган тўп учун "Насаф" жарима майдонида кураш кечди, аммо Неъматов якунда тўпни эгаллаб олди.

35. Насруллаев ўз жарима майдонига яқин нуқтада рақиб футболчисини тўхтатиб қолди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

34. Хавфли вазият! Марушичнинг зарбаси йўлига "Олимпик" ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди.

32. Энди Насруллаев рақиб жарима майдонига яқин масофада йиқилди, аммо ҳакам яна фоль қайд этилмаганини маълум қилди.

29. Бозоров катта тезликда олдинга бораётган паллада йиқитилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

22. Насруллаев бир футболчини ортда қолдириб, Абдухолиқовга пас берди. У эса қулай вазиятдан турган Марушични тўп билан таъминлади. Бироқ "Насаф" ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда турганди.

18. Хавфли вазият! Абдухолиқов чап қанотда бир ҳимоячини ортда қолдириб, рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади. Аммо Тоиров ўз вақтида ёрдамга етиб келиб, тўпни қайтарди.

16. Хавфли вазият! Марушич чап қанотдан узатилган тўпга "қайчи" услубида зарба йўллади, бироқ зарба дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

13. Насруллаев рақиб жарима майдонида ўзи томон келаётган тўпни оёғига тўғрилаб олгунга қадар Мўйдинов эпчиллик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

11. Марушич рақиб жарима майдонида тўпни Абдухолиқовга узатишга ҳаракат қилди, аммо "Олимпик" ҳимоячилари вазиятни англашди, кейинги ҳужумда эса Тоиров чаққонлик кўрсатди.

8. Насруллаевнинг чан қанотдан жарима майдонига узатган тўпига жамоадоши етиб кела олмади.

6. Хавфли вазият! Бу гал Абдуллажонов рақиб жарима майдонига яқин нуқтадан зарба йўллади, аммо унинг уриниши мувафаққиятсиз якунланди.

4. Хавфли вазият! Мухторов "Насаф" жарима майдонидан қайтган тўпга кучли зарба йўллади, аммо йўналиш бироз ноаниқ кўриниш олди.

3. Бозоров Абдухолиқовни қулай вазиятга олиб чиқиши мумкин эди, "Олимпик" ҳимоячиси ишончли ҳаракат қилди.

1. Учрашув бошланди. Дастлабки дақиқадаёқ Тоиров Бозоровга нисбатан қоидабузарлик содир этди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Олимпик" қизил, "Насаф" кўк рангли либосда ҳаракат қилади.

Учрашув 20:00 да бошланади.

Rating: +1   

Comments

+3   
20 aug 20:22:43
sharipov odil
Олимпикка омад. Галаба насиб қилсин
+1   
20 aug 21:13:49
Mirjalolboy
Нимага керакли ўйинларда Насаф гол ура олмайди, бу йил чемпион бўлмаса бошқа бунақа имконият келмайди.
+1   
20 aug 21:12:36
Тўлқин Хайит
Насафда икки ҳужумчи аммо Олимпик аниқ зарбаларда олдинда.
   
20 aug 21:19:29
قهرمان
Reply to comment by Xusan Qobilov
Ман сразу тушундим кесатганини так асабимни бузгим кемади Мани супперлигага икта жамоам бор биринчиси Пахтакор кейин Насафни ашадий мухлисиман хаммаси оддий Ман бу йили Насафни чемпион булишини хохлиман нима мумкунмасми икта жамоага мухлислик клиш
Хамелонман диб қўяқо.
   
20 aug 21:11:34
Lochin Ziyadullayev
Reply to comment by MTJ, PAXTAKOR
Paxtakori chilonzordegi muhlisimasmisiz
зурсанку ука алохида республиками тошкент уйнаб ёзсанг хам уйлаб ёз
   
20 aug 20:49:52
Ravshan Nabiyev
Negadur Nasaf mensimay uynayopdi oxiri bahayer boʻlsindan ishqilib.
   
20 aug 20:31:05
Xusan Qobilov
Ванихоят Насафга чемпионликни тилайман Насафни уз кузим Билан курий деп жар стадион на тушдим хозирча йомонмас лекин олимпикни боллариям узини курсатиш учун борини беришвотти нима бусаям насафга омад Пахтакор мухлиси
   
20 aug 20:22:28
Санжар Рашидов
Интернетда каердан курса булади?
-1   
20 aug 21:06:44
Xusan Qobilov
Reply to comment by Ravshan Nabiyev
Aka kesatmasdan erkiyga oʻxshab gapurovuring .Pahtakar muhlislariyam bor nasafga muhlislik qilayotgan.Ja bir provakatsiya chiqarishga oʻrinasiz sal erkiy boʻlish kere.
Ман сразу тушундим кесатганини так асабимни бузгим кемади Мани супперлигага икта жамоам бор биринчиси Пахтакор кейин Насафни ашадий мухлисиман хаммаси оддий Ман бу йили Насафни чемпион булишини хохлиман нима мумкунмасми икта жамоага мухлислик клиш
-1   
20 aug 21:01:28
Joхa 202
Nasafga omad!!!
-1   
20 aug 20:53:56
Ravshan Nabiyev
Reply to comment by MTJ, PAXTAKOR
Paxtakori chilonzordegi muhlisimasmisiz
Aka kesatmasdan erkiyga oʻxshab gapurovuring .Pahtakar muhlislariyam bor nasafga muhlislik qilayotgan.Ja bir provakatsiya chiqarishga oʻrinasiz sal erkiy boʻlish kere.
-1   
20 aug 20:53:24
Karshi Nasaf Shokir aka
Насруллаевнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, Неъманов ўз ўрнида. Бир ёқда Неъматов, иккичи тарафда Неъматов дарвозани қўриқламоқда.
-1   
20 aug 20:52:39
قهرمان
Reply to comment by MTJ, PAXTAKOR
Paxtakori chilonzordegi muhlisimasmisiz
Қоғозга ўралган намёкга гап йўқ))))
-1   
20 aug 20:35:03
MTJ, PAXTAKOR
Reply to comment by Xusan Qobilov
Ванихоят Насафга чемпионликни тилайман Насафни уз кузим Билан курий деп жар стадион на тушдим хозирча йомонмас лекин олимпикни боллариям узини курсатиш учун борини беришвотти нима бусаям насафга омад Пахтакор мухлиси
Paxtakori chilonzordegi muhlisimasmisiz
-1   
20 aug 20:27:24
Тўлқин Хайит
Техник хатолар, брак паслар кўп Насафда.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика