Latest news

16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  32 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  6 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  2 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  24 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3

Coca Cola Суперлигаси. Жанговар ўйинда "Навбаҳор" "Нефтчи" билан дуранг ўйнади ва бронза медалига эга чиқди, фарғоналиклар эса совриндорлар сафига кира олмади News

Coca Cola Суперлигаси. Жанговар ўйинда "Навбаҳор" "Нефтчи" билан дуранг ўйнади ва бронза медалига эга чиқди, фарғоналиклар эса совриндорлар сафига кира олмади

Coca Cola Суперлигаси охирги, 26-туридан жой олган учрашув якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

26-тур

"Навбаҳор" – "Нефтчи" 1:1

Бош ҳакам: Сами Алжурайс

Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Алабкари, Файсал Ал Қахтони

Захира ҳаками: Акмал Раҳимов

VAR: Султон Аҳарби

АVAR: Баҳтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Валентин Коваленко

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: 0:1 — 39, Мирзоҳид Ғофуров, 1:1 — 67, Милош Милович.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов (с), 5.Милош Милович, 7.Остон Ўрунов, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 17.Аброр Исмоилов, 19.Дониёр Абдуманнопов (77.Асадбек Собиржонов, 50), 21.Темурхўжа Абдухолиқов (4.Азим Аҳмедов, 46), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 91.Тома Табатадзе.

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 33.Шодиёр Шодибоев, 69.Шерзодбек Абдубўриев, 96.Усмонали Абдукаримов, 98.Давронбек Олимжонов.

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 8.Шароф Муҳитдинов, 19.Мирзоҳид Ғофуров (с), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Гиорги Никабадзе (9.Улуғбек Ҳошимов, 81), 23.Диёржон Туропов (28.Фозил Мусаев, 85), 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 70.Аббосжон Ғуломов (66.Дониёр Валиев, 81), 77.Билолхон Тошмирзаев (11.Иззатилла Абдуллаев, 90+4)

Захира: 45.Акбар Тўраев, 10.Суннатилла Абдуллажонов, 14.Раҳмонжон Рўзиев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 26.Олексий Ларин.

Огоҳлантириш: Йован Жокич (28), Ғулом Ҳайдар Ғуломов (45+2), Муҳсин Убайдуллаев (56), Милош Милович (70), Самвель Бабаян (72), Жамшид Искандеров (77)

 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+5. ЗАРБА! Ивановичнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Назаров қайтарди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўрунов катта тезликда олдинга бораётганди, "Нефтчи" футболчиси уни йиқитди. Жарима зарбаси белгиланди.

85. Туропов жароҳат олди ва тиббий ёрдамга муҳтож. Менимча, у алмаштирилса керак.

81. "Нефтчи"да икки ўзгариш содир бўлди.

77. Яна жанжал бошланди. Саудиялик ҳакам ҳам карточка кўрсатишдан бошқа ҳеч нарса қила олмаяпти. Искандеров огоҳлантирилди, захирадагилардан кимдир четлатилди.

72. Самвель Бабаян ҳакамга ортиқча эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

71. ЗАРБА! Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

70. Ҳозиргина гол урган Милович қўполлик учун огоҳлантирилди.

67. ГОЛ! Бурчакдан узатилган тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпни Милович "Нефчи" дарвозасига киритди!

67. Искандеровнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

65. Хавфли вазият! Тошмирзаев рақиб посбонининг устидан тўпни ошириб ташламоқчи бўлди, бироқ Юсупов тўпни қайтарди.

61. Жокичнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

58. Искандеровнинг жаримадан йўллаган зарбасини Назаров мушти билан уриб юборди.

56. Убайдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.

53. Хавли вазият! Ўруновнинг саъй-ҳаракатлари эвазига мезбонлар ҳужуми дастлаб Искандеров, сўнгра Собиржоновнинг зарбаси билан якунланди, бироқ аниқлик бобида улар адашди.

49. Хавфли вазият! Муҳитдинов чап қанотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан рақиб дарвозаси томон тепди, Юсупов жамоасини қутқариб қолди.

48. ЗАРБА! Аҳмедовнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, Назаров эса ҳушёрликни йўқотмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Ғуломов майдон марказида рақиб футболчисига нисбатан хавфли ҳаракат амалга оширгни учун огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

39. ГОЛ! Ғофуров ўнг қанотдан ривожланган тезкор ҳужум натижасида марказга очилди ва Муҳитдиновнинг ажойиб узатмасини бўш дарвозага йўллади! 

38. Меҳмонларнинг бурчак зарбаси хавфли кўриниш олди.

36. Никабадзенинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ йўналиш олди.

35. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди. Ғуломовнинг жаримадан йўллаган зарбасини мезбонлар бир амаллаб қайтаришди.

32. "Навбаҳор"нинг навбатдаги ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

28. Жокич Тошмирзаевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

26. Абдуманноповнинг олисдан йўллаган зарбасини Назаров эгаллаб олди.

23. Табатадзе ҳакамга унга нисбатан қўполлик ишлатилганлигини тушунтирмоқчи бўлди. Саудиялик ҳакам эса қоидабузарлик содир этилмаганини билдирди.

16. Ғофуров ўнг қанотдаги шеригини олдинга бошлаганди, бироқ узатма анча кули бўлгани учун майдон ташқарисига чиқиб кетди.

11. ЗАРБА! Искандеровнинг пасидан сўнг Табатадзе зарба йўллади, Назаров тўпни эгаллаб олди.

10. Ўрунов шеригини рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқариб юбормоқчи эди, бироқ "Нефтчи" ҳимоячиси унинг ниятини пайқаб олди.

8. ЗАРБА! Никабадзенинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Юсупов қайтарди.

2. "Нефтчи"да хавфли ҳужум содир бўлди. Чап қанотдан оширилган тўпни охирги паллада мезбонлар ҳимоячиси қайтарди.

1. Учрашув бошланди. 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика