Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  10 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  12 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Суперлига. "Насаф" Қаршида ОКМКни ишончли тарзда енгди News

Суперлига. "Насаф" Қаршида ОКМКни ишончли тарзда енгди

Бугун Суперлига 13-тур беллашувлари давом эттирилди.

Турнинг марказий тўқнашувларидан бири Қарши шаҳрида бўлиб ўтди. Унда "Насаф" жамоаси ОКМКни ишончли ҳисобда мағлуб этди.

Nasaf

Husniddin Alikulov - 3', Matheus Lima - 48'

Superliga. Round 13

24/06/2023, 20:00

0
:
2
Finished

OKMK

45'
90'
3'  Husniddin Alikulov
3'  Javokhir Sidiqov
48'  Matheus Lima
48'  Ойбек Бозоров
59'  Matheus Lima (Azizbek Amonov)
67'  Bahrom Abdurahimov (Sukhrob Nurulloyev)
90'  Ойбек Бозоров (Shahzod Akramov)
90'  Javokhir Sidiqov (Abubakrrizo Turdaliev)
90'  Shukhrat Mukhamadiev (Jurabek Mannonov)
7'  Анзур Исмоилов
56'  Mirjamol Kasimov (Siavash Haghnazari)
56'  Akrom Komilov (Vitaliy Denisov)
77'  Sanjar Tursunov (Oybek Rustamov)
77'  Dilshod Akhmadaliyev (Eldor Begimov)
87'  Mirjakhon Mirakhmadov (Muhammadanas Hasanov)

Суперлига, 13-тур

24.06.2023, 20:00

"Марказий" стадион, Қарши

"Насаф" – ОКМК 2:0

Голлар: Ҳ.Алиқулов (Ж.Сидиқов) 3, Лима Круз (О.Бозоров) 48

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Шуҳрат Ражабов

Назоратчи: Валентин Коваленко

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Иля Илин

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 90), 18.Баҳром Абдураҳимов (17.Суҳроб Нуруллоев, 67), 19.Лима Круз (99.Азизбек Амонов, 59), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (15.Жўрабек Маннонов, 90), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (20.Шаҳзод Акрамов, 90), 92.Умарбек Эшмуродов (с).

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 8.Зафармурод Абдирахматов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 88.Марко Станоевич.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 2.Акрамжон Комилов (29.Виталий Денисов, 56), 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (88.Сияваш Ҳақназари, 56), 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдорбек Бегимов, 77), 8.Абдулла Абдуллаев, 10.Хуршид Ғиёсов, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 87), 17.Санжар Турсунов (с) (15.Ойбек Рустамов, 77), 22.Шоҳруҳ Гадоев.

Захира: 12.Дилшод Ёқубов, 11.Иракли Рухадзе, 27.Мартин Боакье, 77.Нодирбек Абдураззоқов.

Огоҳлантиришлар: А.Исмоилов 7, Ҳ.Эргашев (ОКМК мураббийи) 82

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. "Насаф"дан ишончли ғалаба ва қаршиликлар жадвалда 2-ўринга чиқиб олишди.

90+5 - Ғиёсов бурчакдан тўғри дарвозага тепди, қайтаришди тўпни.

Баҳс асосий вақтига 9 дақиқа қўшиб берилди.

90 - "Насаф"да бирданига 3 ўзгариш

87 - Ўзгариш: ОКМКда М.Мираҳмадов ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов тушди.

82 - ОКМК ёрдамчи мураббийи Ҳикмат Эргашев огоҳлантирилди.

77 - Ўзгаришлар: ОКМКда С.Турсунов ўрнига Ойбек Рустамов, Д.Аҳмадалиев ўрнига эса Элдор Бегимов туширилди.

71 - Алиқуловнинг жаримадан тепган тўпи ноаниқ.

70 - Сидиқов йиқитилди, қаршиликлар хавфли нуқтадан жарима тўпи тепишади.

68 - Яна бурчак зарбаси, яна Сидиқов тўпни кўтарди ва яна Алиқулов бош билан зарба берди. Бу сафар ноаниқ.

67 - Ўзгариш: "Насаф"да Б.Абдураҳимов ўрнига Суҳроб Нуруллоев туширилди.

62 - Бозоровнинг пасидан кейин Аманов зарба берди, А.Исмоилов уни қайтариб юборди.

59 - Ўзгариш: "Насаф"да иккинчи голни урган Лима Круз ўрнига Азизбек Аманов туширилди.

56 - Ўзгаришлар: ОКМКда М.Қосимов ўрнига Сиаваш Ҳақназари, А.Комилов ўрнига эса Виталий Денисов туширилди. Миржалол Қосимовдан дастлабки реакция.

56 - Гадоевнинг жаримадан тепган тўпи ноаниқ кетди.

48 - ГОООООЛЛЛ!!! "Насаф" иккинчи бўлимнинг ҳам 3-дақиқасида гол урди. Бу сафар қарши ҳужумда Бозоровнинг пасидан кейин Лима Круз ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.

2-бўлим бошланди.

Танаффус!

45+1 - Зарбааа, Б.Абдураҳимовнинг биринчи уринишини ҳимоячи қайтарди, иккинчи зарбаси эса бироз ноаниқ кетди.

1-бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43 - Гадоевнинг бурчакдан дарвозага йўллаган зарбасини А.Давронов қайтариб қолди.

42 - Бўлим охирида ОКМК устунликни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда, аммо уларнинг ҳужумлари самарали якун топмаяпти.

36 - Ғиёсовнинг жарима майдонига хавфли узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

30 - ОКМКнинг ҳужуми охиригача етмай бартараф этилди мезбонлар томонидан. Ҳар иккала жамоа футболчиларига сув ичиб олиш учун имкон берилди.

22 - Зарбааа, Лима Крузнинг зарбасини Ботирали ушлаб олди ва тезда қарши ҳужумни бошлади. Гадоев эса қарши ҳужумни охирги нуқтасига келганда тўпни йўқотди.

21 - С.Турсунов тўпни олдириб қўйгач "Насаф" қарши ҳужумга ўтди ва Турсуновнинг ўзи ортга қайтиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

19 - Хавфли вазият олмалиқликлардан. Аммо Аҳмадалиевнинг пасига Мираҳмадов ҳам, Ғиёсов ҳам ета олмади.

17 - Ж.Сидиқовнинг 20 метрлардан берган кучли зарбаси анча ноаниқ кетди.

16 - ОКМКнинг биринчи ҳужуми самарасиз, кескинлашмади ҳужум.

14 - Лима Круз жароҳат олиб майдонда ётибди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди, ҳаммаси жойида.

10 - Зарбааа, яна Сидиқов бурчакдан кўтарди ва яна Алиқулов бош билан зарба берди. Бу сафар дарвоза тўсини олмалиқликларни голдан қутқариб қолди. "Насаф" нималар қиляпти баҳс стартида...

7 - Насруллаевни бошига тепиб юборгани учун А.Исмоилов огоҳлантирилди.

6 - ОКМК футболчилари ҳали ўзларига келиб олишмади. "Насаф" мутлақ устунлик қилмоқда ўйинда.

3 - ГОООООЛЛЛ, "Насаф" 2-қаватни ютиб гол урди ва албатта Ҳусниддин Алиқулов. Сидиқовнинг бурчакдан узатган тўпини Алиқулов бош билан ОКМК дарвозасига жойлаб қўйди - 1:0.

1 - Зарбааа, олмалиқликларнинг хатосидан кейин Мозговойнинг пасидан кейин Насруллаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Ботирали ўзини кўрсатди. Ажойиб старт.

Учрашувга старт берилди. 

Жамоалар биргаликда "Биз гиёҳвандликка қаршимиз" шиори туширилган махсус баннер олдида суратга тушишди.

Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Қарши шаҳрида катта футбол куни. "Насаф" ОКМКни қабул қилмоқда.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика