Latest news

11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  0 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  12 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  9 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  3 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  17 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  1 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  12

Суперлига: “Насаф” - “Металлург”. Превью News

Суперлига: “Насаф” - “Металлург”. Превью

Суперлиганинг 4-тур учрашувида жамоамиз Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув 30 март  жума куни “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Ушбу жамоалар бу сафар ўзаро 41-учрашувда майдонга тушишади. Ушбу учрашув “Насаф”нинг миллий чемпионатимиздаги 622-учрашуви бўлади.


Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 4-тур
“Насаф” (Қарши) - “Металлург” (Бекобод)
30.03.2018. “Марказий” стадион. 20:00да
Бош ҳакам:
Шерзод Қосимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Гайнулин (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент)
Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Сардор Қудратуллаев.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда илк марта  1998 йили туқнаш келишган. Ўзаро учрашувларнинг статистикасига эътибор қаратсак, жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 40 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 26 ўйинда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 10 учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 69:31.

Бу жамоаларнинг ўтказилган тўрт учрашувида “аждарлар” йирик ҳисобда зафар қучишган. Энг йирик натижа 2004 йил 15 мартда Қаршида кечган баҳсда қайд этилган. Унда “Насаф” жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз еттита тўп йўллашга муваффақ бўлган.

Ўтган йилги Қаршида бўлиб ўтган сўнгги учрашувда ҳам “Насаф” рақибини 2:0 ҳисобида доғда қолдирган.

Қаршида ўтган ўзаро учрашувлар тарихидан

Шу пайтгача бу жамоалар Қаршида ўзаро 20 учрашувда майдонга тушишган. Ушбу учрашувларнинг 18тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг ва яна 1 учрашувда маъданчилар ғалабага эришган. Демак, Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда “Насаф” яққол устунликка эга. Бўлиб ўтган учрашувларда дарвозаларга 61та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда – 50:11.


Қуйида Қаршида бўлиб ўтган сўнгги 5та  учрашувнинг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

04.11.2017.  “Насаф” – “Металлург” 2:0
30.09.2016.  “Насаф” - “Металлург” 3:0
15.05.2015.  “Насаф” - “Металлург” 0:1
27.04.2014.  “Насаф” - “Металлург” 0:0
04.05.2013.  “Насаф” - “Металлург” 3:1
 
Кўриб турганингиздек, “Металлург” Қаршидан сўнгги бор 2015 йилда ғалаба  билан қайтган. Бу “Металлург”нинг Қаршида қозонган  ягона ғалабасидир.

Жамоаларнинг бу йилги чемпионатдаги иштироки ҳақида

“Насаф”  бу йилги суперлиганинг ўтган уч учрашувининг биттасида дуранг ва иккитасида ғалаба қозонди. Очколари сони 7тага тенг, тўплар нисбати 5-2ни ташкил қилмоқда. "Насаф" ўтган турда “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

“Металлург” жамоаси ўтган уч учрашувнинг икки учрашувида дуранг қайд этган ва биттасида ғалабага эришган. Тўплаган очколари сони 5тага тенг. Тўплар нисбати 2-1ни ташкил қилмоқда. Маъданчилар ўтган тур учрашувини ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди ва кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Қизиқарли факт


“Насаф” – “Металлург” учрашуви жамоа устози Рўзиқул Бердиев учун мураббий сифатида юбилей учрашув ҳисобланади. Бердиев бу сафар жамоани, миллий чемпионатимиздаги 155-учрашувда майдонга бошлаб тушади. Ўтган турдаги “Қизилқум” устидан қозонилган ғалаба, мураббийнинг миллий чемпионатдаги 100-ғалабаси сифатида тарих саҳифаларидан жой олди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози ва мамлакатимизда уч карра энг яхши мураббий сифатида эътирофга сазовор бўлган Рўзиқул Садуллаевич, 2012 йилдан “Насаф”га устозлик қилиб келмоқда.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари


“Насаф” - “Металлург” ёшлари ўртасидаги учрашув 29 март пайшанба куни соат 16:30да бошланади. Учрашув “Геолог” стадионида бўлиб ўтади.

Жамоаларнинг асосий таркиблари ўртасидаги учрашув эса, 30 март жума куни “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Қизиқарли учрашувларни ўтказиб юборманг!

 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика