Latest news

08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  0 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  4 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  15 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  22 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

Ўта зерикарли ўйинда "Металлург" "Сўғдиёна" билан муроса кўчасини танлади News

Ўта зерикарли ўйинда "Металлург" "Сўғдиёна" билан муроса кўчасини танлади

Суперлига 2-тури доирасидаги "Металлург" – "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

Суперлига

2-тур

Metallurg

Superliga. Round 2

08/03/2024, 15:00

0
:
0
Finished

Sogdiana

45'
90'
6'  Ivan Josovic
61'  Iskandar Shaykulov
66'  Reza Yazdandost
70'  Ivan Josovic (Xudoyshukur Sattorov)
70'  Iskandar Shaykulov (Marko Milickovic)
85'  Shakhzod Ubaydullayev (Daler Sharipov)
90'  Reza Yazdandost (Abbos Otakhonov)
52'  Xondamir Mustafokulov (Samandar Sindarov)
57'  Oleg Zoteev
59'  Stanislav Andreev (Vladimir Jovoviс)
76'  Lupcho Doriev (Samandar Mavlonkulov)
83'  Sardor Qulmatov

"Металлург" – "Сўғдиёна" 0:0  

ОКМК спорт мажмуаси. 15:00

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Қанот ҳакамлари: Шерзод Аъзамов, Руслан Самандаров

Захира ҳаками: Никита Мустафин

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Ҳусан Худойбердиев

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

Комиссар: Владимир Назаров

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов (с), 5.Ризо Яздандўст (15.Аббос Отахонов, 90+2), 7.Сардор Абдураимов, 8.Искандар Шайкулов (31.Мирко Миличкович, 70), 10.Шаҳзод Убайдуллаев (11.Далер Шарипов, 85), 14.Аброр Тошқўзиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 24.Даврон Эргашев, 33.Иван Йосович (6.Худойшукур Сатторов, 70), 88.Сирожиддин Қўзиев, 97.Бобан Жоржевич.

Захира:  35.Раҳимжон Давронов, 4.Керим Палич, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Ҳазрат Турсунқулов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович (с), 2.Сардор Қулматов, 3.Ислом Қобилов, 5.Жасур Ёқубов, 10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 11.Зоран Петрович, 14.Люпчо Дориев (9.Самандар Мавлонқулов, 76), 15.Хондамир Мустафоқулов (17.Самандар Синдаров, 52), 22.Алексей Носко, 28.Станислав Андреев (8.Владимир Йовович, 59), 33.Олег Зотеев.

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Отабек Аҳадов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 18.Миржалол Абдумуталов, 32.Нодир Сойибов, 90.Улуғбек Кенжаев.

Огоҳлантиришлар: Иван Йосович (6), Олег Зотеев (57), Искандар Шайкулов (61), Ризо Яздандўст (66), Сардор Қулматов (83).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+2. "Металлург"да ўзгариш: Яздандўст ўрнига Отахонов туширилди. 

90+2. Яздандўст тиббий ёрдамга муҳтож. У Мавлонқулов билан тўқнашиб кетди. 

90. Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

87. Зарба! Ғофурбековнинг зарбаси космосга йўналтирилди... 

85. "Металлург"да ўзгариш: Убайдуллаев ўрнига Шарипов туширилди. 

83. Қулматов Убайдуллаевга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлинтирилди. 

80. Олег Зотеев "Металлург" вакили Яздандўстга нисбатан жуда қўпол ўйнади. 

76. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Дориев ўрнига Мавлонқулов майдонга тушди. 

70. "Металлург"да 2 та ўзгариш: Йосович ўрнига Сатторов, Шайкулов ўрнига Миличкович баҳсни давом эттиради. 

68. Ғофурбеков оширган тўп йўлига жиззахликлар ҳимоячиси ғов бўлди, бурчак зарбаси. Стандарт ўйинга киритилгач эса ҳеч қандай вазият ҳосил қилинмади. 

66. Ризо Яздандўст "Сўғдиёна" вакиллини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди ва огоҳлантириш олди. 

61. Искандар Шайкулов Абдураҳмоновга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

59. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Андреев ўрнига Йовович ўйинга қўшилди.

57. Олег Зотеев қоидани бузгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

55. Зарба! Синдаровнинг олисдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ чиқди. 

52. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Мустафоқулов ўрнига Синдаров майдонга тушди. 

51. Зарбааа! Иван Йосовичнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.  

47. Станислав Андреевнинг "аут"дан узатган тўпи бекободликлар томонидан узоқлаштирилди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус!

45. Жуда зерикарли бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Олег Зотеевнинг узатмасидан Люпчо Дориев дарвозани ишғол қилди, аммо бош ҳакам ва VAR тўп ҳужумчининг қўлига текканини билдирди.

42. Олег Зотеевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Мустафоқулов тўпга етиб боролмади.

36. Бобан Жоржевич ўта кучиз зарбага муаллифлик қилди. Митрович бу тўпни кўзини юмиб бўлса-да, ушларди...

32. Зарбаа! Даврон Эргашевнинг зарбаси анча муваффақиятсиз чиқди. 

26. Ғофурбековнинг узатмасидан сўнг Қулматов хавфни бартараф этди. 

24. Қулматов майдон марказида ҳужумчи Убайдуллаевга нисбатан қоидани бузди. 

17. Зарбаа! Олег Зотеевнинг жаримадан берган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

14. Зарба! Зоран Петрович дарвозани пойлашга ҳаракат қилди, бироқ зарба анча ноаниқ кетди. 

10. Ҳозирча "Сўғдиёна" назоратни ўз қўлига олишга уринмоқда, "Металлург" эса ҳимояга эътибор қаратяпти. 

6. Иван Йосович Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг юзига тепиб юборди. Футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди. Айбдорга эса сариқ карточка берилди. 

4. Люпчо Дориевнинг жарима зарбасидан узатиб берган тўпига ҳеч ким етиб боролмади.

1. Ўйин бошланди! 

- Ажабланарлиси, бугун икки жамоа ҳам кўк рангли либосда ҳаракат қиларкан.

- Ўйин 15:00 да бошланади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика