Latest news

00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  0 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  25 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  7 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7

Суперлига. Ўта қўпол тарзда кечган Тошкент вилояти дербисида "Металлург" икки киши кам АГМКни мағлуб этди News

Суперлига. Ўта қўпол тарзда кечган Тошкент вилояти дербисида "Металлург" икки киши кам АГМКни мағлуб этди

Coca-Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Металлург" – АГМК ўйини якунига етди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бордингиз.

Coca-Cola Суперлига. 1-тур

4 март, жума

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Равшан Абдивоҳидов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Владимир Назаров

"Металлург" – АГМК 1:0

"Металлург" марказий стадиони

Гол: Шоҳназар Норбеков пенальти 23' 

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 80.Фарруҳ Иброҳимов, 5.Аббос Отахонов (6.Худойшукур Сатторов, 12'), 97.Муҳаммадали Алиқулов, 14.Аброр Тошқўзиев, 94.Фарҳод Бекмуратов, 18.Фозил Мусаев (16.Жасур Холтўраев, 70'), 30.Иброҳим Ибрагимов, 10.Шоҳназар Норбеков (11.Дамир Темиров, 70'), 9.Забиҳилло Ўринбоев

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев, 3.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов (70.Мирғиёс Сулаймонов, 46'), 4.Миржамол Қосимов (17.Санжар Турсунов, 46'), 11.Мурод Тошматов (88.Сиёвуш Ҳақназарий, 46'), 63.Алишер Жалилов (15.Андрей Мишенко, 23', 29.Искандар Бўсинов, 90+2'), 22.Шоҳруҳ Гадоев, 27.Мартин Боакье, 10.Хуршид Ғиёсов

Огоҳлантиришлар: Фарҳод Бекмуратов (15), Миржамол Қосимов (26), Ихтиёр Тошпўлатов (50), Валижон Раҳимов (50), Санжар Турсунов (53), Забиҳилло Ўринбоев (83), Шоҳруҳ Гадоев (85), Дамир Темиров (88), Александр Лобанов (90+1).

Четлатишлар: Сардор Раҳмонов (20), Шоҳруҳ Гадоев (85)


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+2. Икки жамоада ўзгариш кузатилди: Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Шаҳзод Неъматжонов тушди. 

90+1. Лобанов вақтни чўзгани учун сариқ карточка олди. 

Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Валижон Раҳимоа шерикларини олдинга бошламоқда. 

88. Дамир Темиров огоҳлантирилди. 

87. Жасур Холтўраев қарши ҳужумга ўтиб, гол урди, аммо у офсайдда қолган экан. 

85. Ууух! Шоҳруҳ Гадоев иккинчи сариққа лойиқ кўрилди ва майдондан четлатилди! 


83. Забиҳилло Ўринбоев қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

82. АГМК стандартга эга бўлди. Абдулла Абдуллаевнинг зарбаси анча ноаниқ кўирини касб этди. 

79. Зарбаааа!  Қандай вазият!  Аброр Тошқўзиев дарвозабонни алдаб ўтди ва зарба берди. Ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди. 

75. Зарбааааа!  Мирғиёс Сулаймоновнинг зарбасидан сўнг Лобанов қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига уриб юборди.  

74. Бурчак тўпидан узатилган тўп учун ҳаводаги курашга киришган Худойшукур Сатторов дарвозабон Раҳимовга нисбатан қўполлик ишлатди. 

72. Зарба!  Лобанов қайтарган тўп Сиёвуш Ҳақназарийга келиб тушди. Эронлик футболчининг зарбаси мўлжалга аниқ бормади.

70. "Металлург"да 2 та ўзгариш: Шоҳназар Норбеков ўрнига Дамир Темиров, Фозил Мусаев ўрнига Жасур Холтўраев туширилди.  

68. Зарбаааа!  Ибрагимовнинг қулай узатмасидан кейин Забиҳилло Ўринбоевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

67. Ихтиёр Тошпўлатов ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Унга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

65. "Металлург" кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтяпти, аммо ҳужумда жуда нўноқ ўйнамоқда.  

62. Иброҳим Ибрагимовдан аниқ зарба, аммо бу Раҳимовга қийинчилик туғдирмади. 

61. "Металлург" кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтди. Иброҳим Ибрагимов қулай имкониятни кўкка совурди.

59. Ихтиёр Тошпўлатовдан ичкарига яхши узатма, бироқ тўпга борадиган футболчи топилмади. 

53. Санжар Турсунов Бекмуратовни йиқитди ва огоҳлантирилди. 

53. Ўйин темпи у қадар юқори эмас. Учрашув фақат қўполликларга бойлиги билан ажралиб турибди. 

50. Ихтиёр Тошпўлатов Санжар Турсуновга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва майдонда жанжал юзага келди. Шундан сўнг Тошпўлатов ва Раҳимов сариқ карточка олди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. АГМКда 3 та алмаштириш: Акром Комилов ўрнига Мирғиёс Сулаймонов, Миржамол Қосимов ўрнига Санжар Турсунов, Мурод Тошматов ўрнига Сиёвуш Ҳақназарий 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб — 1:0. Танаффус! 

45+3. Хуршид Ғиёсовнинг чқин масофадан берган зарбасини Лобанов илиб олди. Аммо АГМК аъзоси ўйиндан ташқари ҳолатда эди...

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.

45. Боакье фаоллик кўрсатиб, жамоаси фойдасига бурчак тўпи ишлади, лекин бундан самара чиқмади. 

44. "Металлург" тўпни ўзида сақлаган ҳолда вақтни чўзишга уриняпти. Бекобод клуби танаффусга ғалаба билан чиқиб кетмоқчи. 

42. Норбековнинг пасидан сўнг марказда турган Ўринбоев зарба берди. Валижон Раҳимов ўз ўрнида. 

41. Хуршид Ғиёсовнинг қанотдан узатган паси жуда муваффақиятсиз чиқди. 

38. Ихтиёр Тошпўлатовнинг узатмасидан кейин тўп Акром Комиловнинг тирсагига тегди. Тошпўлатов ҳакамнинг қароридан ҳайратда. Тўп бурчакдан йўинга киритилади. 

36. Зарбаааа! Мишенконинг бош билан берган зарбаси сал ноаниқ чиқди. 

32. Қосимовнинг олисдан жарима орқали йўллаган зарбаси тўғри Лобановга бориб тушди.

28. Курашларга бой ўйин бўлмоқда. Бу гал Шоҳназар Норбеков Мишенко билан тўқнаш келиб қолди. Захирадан тушган ҳимоячи жаҳл отига минган. 

26. Миржамол Қосимов фоль ишлатгани туфайли сариқ карточка олди. 

23. ГООООООООООООООООООЛ!  Шоҳназар Норбеков 11 метрлик нуқтага яқинлашди ва ундан унумли фойдаланди — 1:0!  


20. ПЕНАЛЬТИ!  АГМК сардори Сардор Раҳмонов Забиҳилло Ўринбоевни қўл билан тортиб қолгани боис пенальти белгиланди. Раҳмоновга қизил карточка!  


19. "Металлург" ўнг қанот орқали ёриб киришга уринди. 

15. Фарҳод Бекмуратов Миржамол Қосимовга нисбатан қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди. 

12. "Металлург"да мажбурий ўзгариш: Аббос Отахонов ўрнига Худойшукур Сатторов ўйинни давом эттиради.  

11. Зарба! Акром Комилов яна бир бор олис масофадан зарба бериб кўрди, ноаниқ.

9. Аббос Отахонов ўз жамоадоши Фарруҳ Иброҳимов билан тўқнашиб кетди. 

7. Бекободда кучли шамол эсаётгани туфайли ўйин сифатига таъсир этмасдан қолмаяпти.  

5. Олмалиқликлар вакили Мурод Тошматов жарима майдони ичида қулай нуқтада тўпни қабул қилиб олди, аммо у офсайдда қолгани маълум бўлди. 

3. Акром Комиловнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси анча ноаниқ кетди. 

2. Ихтиёр Тошпўлатов тўпни ён чизиқдан ўйинга киритиш орқали жамоадошларини олданги бошлашга уринди, АГМК эса босим қилмоқда. 

1. Учрашув бошланди! 

- Ўзбекистон Ремпубликаси давлат мадҳияси янграмоқда. 

Жамоаларнинг чигил ёзди машқларидан суратлар

Фото: Толибжон Қосимов

- Тошкент вилояти дербиси 18:30 да старт олади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика