Latest news

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  33 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Суперлига. "Локомотив" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади News

Суперлига. "Локомотив" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

Баҳсдаги илк гол 4-дақиқасида мезбонлар томонидан очилди. Ўнг қанотдан Ҳусниддин Ғофуров томонидан оширилган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов дарвозага йўллади - 1:0.

28-дақиқада майдон эгалари иккинчи бор тўп киритишди. Темурхўжа Абдухолиқовнинг тўп узатишидан кейин Диёржон Туропов бирга-бир вазиятга чиқиб бориб гол урди - 2:0.

Орадан икки дақиқа ўтгач қўқонликлар ҳисобни қисқартиришди. Суҳроб Бердиевнинг жаримадан узатган тўпини Ойбек Рустамов дарвозага йўллади - 2:1.

Ўйиндаги кульминация 90+1-дақиқада содир бўлди. Даврон Ҳошимов ўз жарима майдони ичида Беҳруз Саъдуллоевни йиқитди деб топган Ҳасан Рўзиев мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Шаҳбоз Эркинов аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди - 2:2.


Суперлига, 7-тур
"Локомотив" - "Қўқон-1912" 2:2
02 май 2019 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 2013 томошабин.
Ҳакамлар:
Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Тимур Гайнуллин, Иброҳим Исмоилов.
Назоратчи: Сардар Нажафалиев.
Комиссар: Зоҳирбек Акрамхонов.

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 4, - 1:0 (Ҳусниддин Ғофуров). Диёржон Туропов 28, - 2:0 (Темурхўжа Абдухолиқов). Ойбек Рустамов 30, - 2:1 (Суҳроб Бердиев). Шаҳбоз Эркинов 90+2 пенальти, - 2:2.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Жамшид Искандеров (19.Авазбек Ўлмасалиев, 46), 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов (9.Филип Райевац, 65), 17.Ҳусниддин Ғофуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 77.Диёржон Туропов, 88.Игорь Йелич (23.Йован Жокич, 77).
Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Азиз Ҳайдаров, 14.Азиз Амонов, 71.Арсланмурат Аманов, 72.Бобур Эргашев.

"Қўқон 1912": 89.Боян Кнежевич, 7.Жамшид Ҳасанов, 10.Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов (17.Беҳруз Саъдуллоев, 62), 15.Ойбек Рустамов, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқболжон Маликжонов, 22.Шаҳбоз Эркинов (21.Тимур Усмонов, 90+4), 23.Александр Мерзляков, 55.Милош Николич (16.Жасур Ҳасанов, 22), 65.Марко Милич.
Захира: 1. Исломжон Абдуллаев, 14.Авазхон Маматхўжаев, 25.Сарвар Каримов, 8.Муҳаммаданас Ҳасанов, 11.Тимур Ҳакимов, 70.Мурод Холмуҳамедов.

Огоҳлантиришлар: Диёржон Туропов 29, Темурхўжа Абдухолиқов 53, Олег Зотеев 60, Ислом Тўхтахўжаев 90+2.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. "Локомотив" - "Қўқон-1912" - 2:2

90+4. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Шаҳбоз Эркинов ўрнига Темур Усмонов

90+3. ГООООООООООООООООООЛ! Шаҳбоз Эркинов пенальтидан гол урди - 2:2.

90+1. ПЕНАЛЬТИ! "Локомотив" дарвозаси томон! Бош ҳакам Даврон Ҳошимов Беҳруз Саъдуллоевни йиқитди деб топди 

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЗАРБА! Сардор Мирзаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

82. Бугунги учрашувни 2013 томошабин кузатиб бормоқда.

78. УХХХХХХХХ! Филип Райевац бирга бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозабонни пойлади!

77. Ўзгариш. "Локомотив". Игорь Йелич ўрнига Йован Жокич тушди

65. Ўзгариш. "Локомотив". Темурхўжа Абдуҳолиқов ўрнига Филип Райевац

64. ЗАРБАААААААААААА! Қандай вазият! Ҳошимовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Ўлмасалиев дарвозага йўллади, тўп эса Зотеевга борди, Олегнинг 2 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!

62. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Жавоҳир Эсонқулов ўрнига Беҳруз Саъдуллоев,

60. Огоҳлантириш. "Локомотив". Олег Зотеев

53. Огоҳлантириш. "Локомотив". Темурхўжа Абдухолиқов

47. Диёржон Туроповнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

46. Иккинчи тайм бошланди.

46. Ўзгариш. "Локомотив". Жамшид Искандеров ўрнига Авазбек Ўлмасалиев тушди



45+2. Биринчи тайм тугади

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

41. ЗАРБА! Шаҳбоз Эркинов яқин масофадан зарба берганди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.

40. ЗАРБА! Игорь Йеличнинг зарбаси ноаниқ кетди.

34. ЗАРБААА! Абдухолиқовнинг узатган тўпини Ҳусниддин Ғофуров дарвозага йўллади, Кнежевич тўпни қайтарди!

30. ГООООООООООООООООООООООЛ! Ойбек Рустамов! 2:1. Жарима тўпидан Суҳроб Бердиевнинг оширган тўпини Рустамов дарвозага йўллади. 


28. ГООООООООООООООООООООООЛ! Диёржон Туропов 2:0! Абдухолиқовнинг тўп узатишидан кейин Туропов бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди.

25. ЗАРБА! Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбаси ноаниқ кетди

22. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Милош Николич ўрнига Жасур Ҳасанов тушди

16. ЗАРБА! Иқбол Маликжоновнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди

15. Хавфли вазият! Рўзиевнинг зарбасидан кейин рақиб ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол этиб қўйишига бир баҳя қолди.

7. ЗАРБААА! "Қўқон-1912"дан жавоб ҳужуми, аммо Эркиновнинг зарбаси ноаниқ кетди!

6. ФАКТ! Темурхўжа Абдухолиқов бу мавсум Суперлигада кетма-кет олтинчи ўйинда гол уришга эришди. У фақат дастлабки турда гол урмаган эди.

5. Эслатиб ўтамиз, Абдухолиқов бугун championat.asia сайти талқинига кўра апрель ойининг энг яхши футболчиси деб топилган эди.



4. ГОООООООООООООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов 1:0. Ўнг қанотдан Ҳусниддин Ғофуров томонидан оширилган тўпни Абдухолиқов дарвозага йўллади.

1.Учрашув бошланди!

Ўйин соат 18:30да бошланади.


ЯНГИЛАШ

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика