Latest news

22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  11 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  3

Суперлига ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтди News

Суперлига ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги ҳакамлар савиясини ошириш ва футбол учрашувларида сифатли ҳакамликни таъминлаш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, кеча “Бунёдкор” стадионида Суперлига ҳакамлари учун бир кунлик семинар бўлиб ўтди. Семинарни ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов, бошқарма мутахассислари Бобур Ҳайдаров, Бахтиёр Намозов ҳамда ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев олиб боришди.


Куннинг биринчи ярмида ҳакамлар учун назарий машғулотлар ўтказилди. Йиғилганларга ЎФА Илмий-методик гуруҳи томонидан тайёрланган Суперлига клубларининг тактик ўйин услублари ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди. Бу маълумотлар Суперлига ҳакамлари учун  учрашувларни бошқаришда асқотиши аниқ.


Кейин ҳакамлар майдонда амалий машғулотлар ўтказишди. Машғулотлар давомида ўйинда рўй берадиган баҳсли вазиятлар яратилди ва ҳакамларнинг бу вазиятларда амалга ошириши керак бўлган хатти-ҳаракатлари кўрсатиб берилди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад Суперлига ҳакамлари малакасини мунтазам равишда ошириб бориш ва учрашувларда сифатли ҳакамликни таъминлашдан иборат.

Бундай семинарларни йил давомида доимий равишда ўтказиб бориш режалаштирилган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика