Latest news

20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  21 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  4 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16

Суперлига ҳаками қанча гонорар олади? ЎзФҲМ раҳбари жавоб берди News

Суперлига ҳаками қанча гонорар олади? ЎзФҲМ раҳбари жавоб берди

Coca Cola Суперлигасида танаффус давом этади.


Барча жамоа ва футболчилар сингари ҳакамлар ҳам янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди. Биз ҳам "Чиғатой" спорт-комлексида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида қатнашиб, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори Лазиз Қўчқоровнинг фикрлари билан қизиқдик:

— Келаётган мавсум стартига оз муддат қолди. Тайёргарлик жараёни қизғин кетяпти. Барча ҳакамларнинг жисмоний ҳолати ва ўйин қоидалари бўйича билимини тестдан ўтказяпмиз. Ҳар куни иккитадан ўйин бор. Шу орқали ВАР ҳакамлари ҳам синовдан ўтади.

— Ўтган йилнинг сентябрь ойида ўтган ўқув-семинарида ёрдамчи ҳакамлар "гонорар"ини кўтариш ҳақида гапирилган эди. Бу нарса амалга ошдими?

— Ҳа, ўтган мавсумдаёқ яхши томонга ўзгариш бўлган эди.

— Ниманинг ҳисобига?

— Бунга ҳомийлик шартномалари эвазига эришдик. Ҳозир каттароқ компанияларга ҳам таклиф билан чиқяпмиз. Режаларимиз амалга ошса, келажакда аёллар футболида ишлайдиган реферилар ва назоратчиларнинг "гонорар"ида ҳам ўсиш бўлади.

— Сир бўлмаса, Суперлиганинг битта ўйини учун қанча "гонорар" тўланади?

— Бугунги ҳолатда бош ҳакам 6 млн, лайнсменлар эса 3 млн сўмдан олишади. 

— Йиғин аввалида барчадан норматив тест олинди. Жисмоний тайёргарлик бўйича синовдан ўта олмаган реферилар ҳам бўлдими?

— Бўлди. Суперлига гуруҳидаги баъзи ҳакамлар жароҳат туфайли топшира олмаган бўлса, янги келган ёшларнинг аксари қониқарсиз натижа қайд этди. Уларга кейинги имконият март ойининг охирида тақдим этилади.

— Янги мавсумни ҳар доимгидек Ўзбекистон Суперкубоги очиб беради. Бу йилнинг энг муҳим ўйинларидан бири. Шунақа баҳсларга ҳакамлар қандай мезонлар асосида танланади?

— Ҳакамнинг тажрибаси ва олдинги мавсумни қандай ўтказганига қараймиз. Шунингдек, қишки тайёргарлик йиғинида кўрсатган натижалари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

— Келаётган мавсумда ҳакамлар орасида янги номларни кўрамизми?

— Албатта. Кузатган бўлсангиз, ўтган йили ҳам ҳар турда биттадан ўйин ёшларга топширилди. Янги мавсумда ҳам йўналишимизни ўзгартирмаймиз. Ёш ҳакамларга кўпроқ эътибор беришимиз керак. Чунки улар бизнинг келажагимиз. Агар фақат тажрибали реферилар хизматидан фойдалансак, улар фаолиятини якунлаганидан кейин жуда катта қийинчиликларга дуч келамиз. Шунинг учун эртганги кун ҳақида ҳозирдан ўйлашимиз керак...

ВИДЕО  Фирдавс Норсафаров: "Намангандаги пенальти бўйича фикрим ўзгармаган" 

ВИДЕО  Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади"

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика