Latest news

11:24“Бавария“ Бундеслидаги асосий рақибларидан бирининг ҳужумчиси учун 90 миллион евро беришга тайёр  0 11:13“Арсенал“ “Ман Сити“нинг икки футболчиси билан шартнома тузмоқчи  0 10:50“Ливерпуль“ яна бир футболчининг трансферини ҳал қилди (Фабрицио Романо)  2 10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  5 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  6 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  8 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  9 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  10 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  2 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  4 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  6

Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди News

Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Пахтакор" учрашуви якунланди.

"Бунёдкор" – "Пахтакор" 1:1

14.06.2025, 20:00

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Акмал Ғиёсов, Ислом Азимов

Захира ҳаками: Азиз Жуманов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

ВАР ҳаками: Никита Мустафин

АВАР ҳаками: Амир Галеев

Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: 1:0 – 24, Темирхўжа Абдухолиқов (пенальти), 1:1 – 55, Игорь Сергеев (Башар Ресан)

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 18.Наримон Аҳмаджонов, 77.Музаффар Олимжонов (22.Азиз Амонов, 88), 6.Бобур Йўлдошев, 15.Марко Бугарин (2.Николоз Мали, 81), 7.Одил Ҳамробеков, 21.Носир Абдусаломов (19.Фарруҳ Қодиров, 88), 8.Мартин Шролер (9.Имеда Ашортиа, 45), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (74.Луис Качорри, 46), 57.Амир Тўрақулов

Захира: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 10.Расул Йўлдошев, 66.Азизбек Тўлқинбеков, 30.Сардор Абдунабиев

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 77.Дилшод Саитов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 27.Сардор Собирхўжаев, 6.Муҳаммадали Ўринбоев (94.Брайан Риаскос, 64), 9.Иброҳим Ибрагимов (8.Диёр Холматов, 81), 23.Абдурауф Бўриев, 21.Башар Ресан (17.Достон Ҳамдамов, 87), 11.Игорь Сергеев

Захира: 1.Никита Шевченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 20.Дилшод Абдуллаев, 30.Отабек Жўрақўзиев, 44.Маҳмуд Маҳамаджонов, 50.Фламарион

Огоҳлантириш: Башар Ресан (59)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+1. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Риаскос бош билан зарба йўллади, аммо бироз аниқлик етишмади.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Бунёдкор" икки ўзгаришга қўл урди.

87. "Пахтакор"да ўзгариш содир бўлди.

85. Хавфли вазият! Сергеевнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

81. Икки жамоа таркибида биттадан ўзгариш амалга оширилди.

76. Бўриев томонидан йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.

74. Бўриев ва шериги ўртасида узатма борасида тушунмовчилик юзага келгани боис меҳмонлар ҳужуми бесамар якунланди. 

67. Саитов томонидан йўлланган зарбани Абдужалилов қайтарди, иккинчи уринишда эгаллаб олди.

64. "Пахтакор"да ўзгариш амалга оширилди.

59. Башар Ресан қўполлик учун огоҳлантирилди.

55. ГОЛ! Ресаннинг чап қанотдан узатмасини Сергеев бош билан "Бунёдкор" дарвозасига тўғрилаб қўйди!

54. Хавфли вазият! "Бунёдкор" футболчиларининг кетма-кет учта зарбасини Назаров қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Бунёдкор" таркибида иккинчи ўзгариш амалга оширилди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Бунёдкор" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

43. Хавфли вазият! Башар Ресаннинг кучли зарбасини "Бунёдкор" дарвозабони қайтарди. 

39. Шролерга нисбатан қўполлик ишлатилди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

36. Хавфли вазият! Бўриев томонидан йўлланган аниқ зарбани Абдужалилов қийинчилик билан қайтарди.

35. Дилшод Саитовнинг чамаси 20-25 метрлардан йўллаган зарбасини "Бунёдкор" дарвозабони иккинчи уринишда эгаллаб олди.

34. "Бунёдкор" жарима майдони қаршисида стандарт вазият юзага келди. 

30. Алижоновнинг шериги билан тушунмовчилиги натижасида меҳмонларнинг ҳужуми барбод бўлди.

26. Башар Ресан рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга ишора қилди. 

24. ГОЛ! Абдухолиқов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди! "Пахтакор" дарвозабони тўп йўналишини топа олмади. 

23. "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгиланди. Абдусаломов тепган тўп Собирхўжаевнинг қўлига тегди.

22. "Бунёдкор" бурчак зарбаси ишлаб олди.

19. Зарба! Абдухолиқовнинг рақиб жарима майдонида бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Аксига олиб, у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

17. Хавфли вазият! Абдухолиқов рақиб жарима майдони ичида аниқ зарба йўллай олмади. 

17. "Пахтакор" ҳимоячисининг қалтис ҳаракати натижасида Назаров ўзига яқинлашиб қолган рақиби қаршисида қийинчилик билан тўпни олдинга тепиб юборди.

14. Абдухолиқов рақиб футболчиси билан тўқнашув оқибатида шикастланди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

11. Меҳмонлар ҳужум пайтида Шролерга нисбатан қўполлик ишлатди.

7. Алижоновга нисбатан майдон марказида фол содир этилди.

4. Ресаннинг пасидан сўнг рақиб жарима майдонига яқин нуқтадан Ибрагимов зарба йўллади, аммо ноаниқ кўриниш олди.

3. Ҳамробековнинг рақиб жарима майдони яқинидан йўллаган зарбаси анча юқорилаб кетди.

1. "Бунёдкор" ҳужуми зарба билан якунланди, аммо Абдухолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум бўлди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлаб берди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Пахтакор" оч кулранг рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +8   

Comments

+5   
14 jun 21:21:22
Бахтиёр Ашуров
Тўҳтатиб бўлмай қолди Игоржони!
+5   
14 jun 20:06:49
ХАЙРУЛЛО ЖУРАЕВ
Оллох хохласа бугун Пахтакор ишончли хисобда галаба козонади.
+5   
14 jun 19:10:32
PAKHTAKOR CHEMPION
omad PAXTKORGA
+5   
14 jun 18:58:27
@Javdat
SHERLAR da muhim ketma-ket ikki o'yin bor. Shu ikki o'yinda 6 ochko olishi lozim.
Paxtakorga omad. Bunyodkordadagi bayram davom etadi, InshaAllah.
+3   
14 jun 22:43:48
Xojakbar Xaitov
Пахтакор яхши уйнади танафусдан кейин озгина камчиликлар куринвотти Алижонов сал оширворвотти Лекин ман хурсанд бувотганим Сергейев уз формасига кирволди Мани ранжитган нарса Шу Сергейев Узбекистонда тугилган шу ерда катта булган ва жон жахти билан Узбекистон шарафини химоя килди ва бизани азалий орзуимиз жч чикишимизга узини улкан хиссасини кушди Лекин бази бир ичи кора латтачайнар ватангадолар олдинам хозирам уни гажиб йотишибди худди узлари ватанимиз учун бир нимани коиллатиб куйгандек Тугри Сергейев рус дир хрестиян дир лекин уз ватани учун жонини беради бу аник
+3   
14 jun 20:47:38
Zohid Sheraliev
Темурхожани -Бунедкор хужимида куриб ,Бунедкордек клубга ачиниб кетдим..темурхожага пук борми 50 га кирганда..нахот еш хужумчи йук академияда..семириб кетганлигидан югургиси хам келмай юрибдику
+2   
14 jun 22:06:48
DRAKON
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Тўҳтатиб бўлмай қолди Игоржони!
ИгорЖОНмиш )))) хай хай демаса игор почча хам деворасила )))
+2   
14 jun 22:03:58
BXZ BXZ
Пахтакор бугун икки очко йу́котди . Анча Пахтакорда у́йин мазмуни бор лекин хали хомлиги хам бор айникса охирги пас ёки дарвозага тепишда браклар ку́п . Пахтакор марказий яхши яримхимоячи Собирху́жаев у́рнига , чап ва у́нг канотга зу́р яхши вингерлар олиши керак .Алижонов бир у́зи Пахтакорни тортвотти Сергеев навбатдаги голини урвотти лекин бу камлик килвотти .
+2   
14 jun 20:29:30
Барса1970
Мурод Ризаев Бунёдкор мухлиси экану
+2   
14 jun 20:15:22
O'ZBEK futbol fanati
Legionerlarni óynatnasa nma qlarkan a ushlab ótirib javobini bervorish kere
+1   
14 jun 22:40:08
mister jambe
Reply to comment by BXZ BXZ
Пахтакор бугун икки очко йу́котди . Анча Пахтакорда у́йин мазмуни бор лекин хали хомлиги хам бор айникса охирги пас ёки дарвозага тепишда браклар ку́п . Пахтакор марказий яхши яримхимоячи Собирху́жаев у́рнига , чап ва у́нг канотга зу́р яхши вингерлар олиши керак .Алижонов бир у́зи Пахтакорни тортвотти Сергеев навбатдаги голини урвотти лекин бу камлик килвотти .
Urinbouev orniga muhammadali usmonovni oynatishi kerak sostav hato I Shuncha imkoniyat orinboyevga berildi oqlamadi juda sekin tecnika yoq usmonov ancha kuchli usmonovni atay raqibatga berishmayabdi
+1   
14 jun 22:21:18
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by DRAKON
Ман санга ушаб шу бурин қоқар урисга ялоқлик қилдими))) ЖОООН деб сергиепга сан ялоқлик қиляпсану,бало борми урусга ЖОН қушимчасини қушиб,узбек исмларига ЖОН қушимчаси қушилади билмасанг билвол қишлоқи тупой
Опангни ўйнаши бўлганидан кейин оғзигаям бурнини қоқади!
+1   
14 jun 22:14:44
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by DRAKON
ёпишмадику гапинг))) Отажоним дейишдан хам тоймайсан сан ялоқ шу бурин қоқар сергепди )))) ула ялоқ
Опангни ўйнашидан тониябсаними?
+1   
14 jun 21:22:46
ABC
Абдухоликов мухлислари канисилар,бунёдкорга тортармикан шу бола
+1   
14 jun 21:22:20
ABC
Хакатан лигонерлар уйнамаса ойликди олиб ётоврар эканда катта ойлик ушалардики
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика